Архив

Энди таълим кредити фақат кундузги таълимдаги талабаларга ажратилади
27 май 2024, 20:51

Энди таълим кредити фақат кундузги таълимдаги талабаларга ажратилади

Президент бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратиш тартибини такомиллаштиришга доир фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан кредит фақат кундузги таълим шаклида ўқиётганларга берилади. Баҳолари «3» дан паст бўлган юқори курс талабаларига кредит миқдори камайтирилади.

«Биз ҳали бу масалада зарурий тартибни йўлга қўямиз». Шавкат Мирзиёев — меҳнат миграцияси ҳақида
27 май 2024, 20:12

«Биз ҳали бу масалада зарурий тартибни йўлга қўямиз». Шавкат Мирзиёев — меҳнат миграцияси ҳақида

Ўзбекистон ва Россия президентлари меҳнат миграцияси масаласини муҳокама қилди. «Владимир Владимирович ушбу нозик масала бўйича таклифларимни қўллаб-қувватлаганидан жуда мамнунман. Ўйлайманки, биз ҳали бу масалада ҳар икки томондан зарурий тартибни йўлга қўямиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Биз учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга». Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистонда кичик АЭС қуриш ҳақида
27 май 2024, 19:40

«Биз учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга». Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистонда кичик АЭС қуриш ҳақида

Президент кичик АЭС қуриш лойиҳасини «ҳаётий аҳамиятга эга» деб атади. «Агар биз Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичига чиқиш истиқболлари ҳақида ўйласак, катта миқдордаги уран захираларига эга ва уни учинчи давлатларга экспорт қилаётган мамлакатимиз учун бу лойиҳа ҳаётий аҳамиятга эга», — деди у.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 27 та ҳужжат имзоланди
27 май 2024, 18:55

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 27 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Россия делегациялари ўртасида 27 та ҳужжат, жумладан, кичик атом станциялари қуриш, Москва техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академияси филиалларини очиш бўйича шартномалар имзоланди.

Бўстонлиқда Gentra қисқа туташув сабаб ёниб кетди. Жабрланганлар йўқ
27 май 2024, 18:02

Бўстонлиқда Gentra қисқа туташув сабаб ёниб кетди. Жабрланганлар йўқ

Тошкент вилоятида ичида 22 ёшли ҳайдовчи ва икки йўловчи бўлган Gentra қисқа туташув сабаб тўлиқ ёниб кетди. Воқеа жойида бўлганлар автомобилдан тушиб қолган, уларнинг соғлиғига зарар етмаган.

Мирзиёев ва Путин товар айирбошлаш ҳажмини 30 млрд долларга етказишга келишиб олди
27 май 2024, 18:01

Мирзиёев ва Путин товар айирбошлаш ҳажмини 30 млрд долларга етказишга келишиб олди

Ўзбекистон президенти Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар чоғида мамлакатлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 30 млрд долларга етказиш, газ ташиш тизимини модернизациялаш, газ, нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш ва бошқалар бўйича келишувга эришганини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Россия кичик АЭС қуриш бўйича шартнома имзолайди — Шавкат Мирзиёев
27 май 2024, 17:44

Ўзбекистон ва Россия кичик АЭС қуриш бўйича шартнома имзолайди — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича «муҳим келишув» имзолашини маълум қилди.

EastFruit: Минимал экспорт нархлари — мева ва сабзавотлар экспортига берилган навбатдаги зарба
27 май 2024, 17:35

EastFruit: Минимал экспорт нархлари — мева ва сабзавотлар экспортига берилган навбатдаги зарба

EastFruit портали таҳлилчилари сабзавот ва мевалар экспортига минимал нархлар жорий этилиши Ўзбекистон экспортига зарар етказади, деб ҳисобламоқда. ССП раҳбари буни тадбиркорлар экспорт нархларини пасайтириш орқали даромадларини яширишга уринаётгани билан изоҳлаганди.

Ўзбекистон ва Россия кичик атом электр станциялари қурилишида ҳамкорлик қилиши мумкин
27 май 2024, 16:59

Ўзбекистон ва Россия кичик атом электр станциялари қурилишида ҳамкорлик қилиши мумкин

Ўзбекистон ва Россия нафақат юқори қувватли АЭСни, балки кам қувватли АЭСларни (ҳар бири 55 МВт қувватга эга 6 тагача энергия блоки) қуришда ҳам ҳамкорлик қилиши мумкин. Россия ҳукумати «Росатом»га 2018 йилдаги ҳукуматлараро келишувга ўзгартиришлар киритиш бўйича протокол имзолашни топширди.

Ўзбекистонликлар мактаб таълимини қандай қилиб ўзгартириши мумкин?
27 май 2024, 16:33

Ўзбекистонликлар мактаб таълимини қандай қилиб ўзгартириши мумкин?

Ўзбекистонликлар кўпдан бери мактаб таълимидан норози. Teach for Uzbekistan лойиҳаси орқали энди улар таълим сифатига таъсир кўрсатиши мумкин. Лойиҳа педагогик маълумотга эга бўлмаса-да, туғма ўқитувчи бўлган мутахассисларни мактабда ишлашга тайёрлайди. «Газета.uz» лойиҳа ҳақида маълумот беради.

Мирзиёев Путинга: «Ҳудудларга халал бермай, ёрдам кўрсатилса, натижа жуда юқори бўлади»
27 май 2024, 15:44

Мирзиёев Путинга: «Ҳудудларга халал бермай, ёрдам кўрсатилса, натижа жуда юқори бўлади»

Ўзбекистон ва Россия президентлари ҳамкорликни чуқурлаштириш, минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилди. Мирзиёев Путинга илк ташрифларидан бирида Ўзбекистонни танлагани учун миннатдорлик билдирди. Тошкентда ўтадиган ҳудудлараро биринчи форумда Россиянинг 28 та ҳудуди раҳбарлари қатнашади.

Ўзбекистонда Россиянинг 2 та олийгоҳи филиаллари очилади
27 май 2024, 15:27

Ўзбекистонда Россиянинг 2 та олийгоҳи филиаллари очилади

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашувида Ўзбекистонда Бауман номидаги Москва техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академияси филиаллари очилиши маълум бўлди. Етакчилар, шуниндек, атом энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, миграция, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик ҳақида гаплашди.

Папуа-Янги Гвинеяда кўчки оқибатида 2000 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда
27 май 2024, 15:01

Папуа-Янги Гвинеяда кўчки оқибатида 2000 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда

Папуа-Янги Гвинея шимолидаги кўчки оқибатида 2000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган бўлиши мумкин, дея хабар бермоқда мамлакат расмийлари. Ҳудуддаги оғир шароит ва телекоммуникациялар етишмовчилиги сабабли офат кўламини аниқлаш қийин кечмоқда.

1 июндан метаннинг энг баланд нархи 3750 сўм этиб белгиланди
27 май 2024, 14:37

1 июндан метаннинг энг баланд нархи 3750 сўм этиб белгиланди

1 июндан 1 августгача бир куб метр метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Фото: Кўксарой қароргоҳида Россия президентини кутиб олиш маросими бўлди
27 май 2024, 14:17

Фото: Кўксарой қароргоҳида Россия президентини кутиб олиш маросими бўлди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Россия президенти Владимир Путинни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Фотограф Марио Тестинонинг Италиядаги кўргазмасида Ўзбекистонда олинган суратлар намойиш этилди
27 май 2024, 13:55

Фотограф Марио Тестинонинг Италиядаги кўргазмасида Ўзбекистонда олинган суратлар намойиш этилди

Римда машҳур мода фотографи Марио Тестинонинг кўргазмаси очилди. Ундан Ўзбекистонда олинган, жумладан, қорақалпоқ, сурхондарёлик ва бухоролик келинлар ҳамда курашчининг суратлари ўрин олган.

Ўзбекистонлик ўсмирлар оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 12 та медаль олди
27 май 2024, 13:50

Ўзбекистонлик ўсмирлар оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 12 та медаль олди

Перу давлатида ўтган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 4 нафар ўзбекистонлик спортчи 12 та медаль олди.

Гитанас Науседа Литва президенти этиб қайта сайланди
27 май 2024, 12:44

Гитанас Науседа Литва президенти этиб қайта сайланди

Литвада ўтган сайловда 74,43 фоиз овоз тўплаган Гитанас Науседа мамлакат президенти сифатида қайта сайланди.

Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво кузатилади
27 май 2024, 12:16

Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво кузатилади

Ҳафта давомида Ўзбекистонда қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиб ўтиши мумкин. Кундузи ҳарорат +23…+33 даража бўлади, жанубда ва чўл ҳудудларда +37 даражагача кўтарилади.

Жаҳон банки Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояси учун 100 млн долларли кредит ажратди
27 май 2024, 11:49

Жаҳон банки Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояси учун 100 млн долларли кредит ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоялашга қаратилган «Инсон» лойиҳаси учун 100 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратди. Лойиҳа, жумладан, 50 мингдан ортиқ аҳолига сифатли ижтимоий ва реабилитация хизматларидан фойдаланиш имконини беради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг