Архив

Равшан Эрматов ва Ойбек Касимов ОФК қўмиталари раисларига ўринбосар бўлди
24 март 2023, 12:54

Равшан Эрматов ва Ойбек Касимов ОФК қўмиталари раисларига ўринбосар бўлди

Осиё футбол конфедерациясининг юридик қўмитаси раисига Ўзбекистон МОҚ бош котиби Ойбек Касимов ўринбосар бўлди. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов эса ҳакамлар қўмитаси раисига ўринбосар этиб тайинланди.

Ўзбекистонда энди маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш суд томонидан ҳал этилади
24 март 2023, 12:05

Ўзбекистонда энди маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш суд томонидан ҳал этилади

Ўзбекистонда энди маҳкумларни манзил-колониядан умумий тартибли колонияга, умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колониялардан — турмага ўтказиш суд томонидан ҳал этилади.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади
24 март 2023, 11:34

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +25, жануб ва чўл ҳудудларда +29 даражагача кўтарилади.

Банкларда долларнинг сотиш курси икки кунлик тушишдан кейин яна кўтарилди
24 март 2023, 10:46

Банкларда долларнинг сотиш курси икки кунлик тушишдан кейин яна кўтарилди

Тижорат банклари 24 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 380 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 410 — 11 470 сўм.

Ҳиндистондаги «Док-1 Макс» сиропи ишлаб чиқарувчиси лицензиядан маҳрум қилинди
24 март 2023, 10:25

Ҳиндистондаги «Док-1 Макс» сиропи ишлаб чиқарувчиси лицензиядан маҳрум қилинди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати расмийлари Marion Biotech фармацевтика компаниясининг ишлаб чиқариш лицензиясини бекор қилди. Компаниянинг «Док-1 Макс» сиропи Ўзбекистонда камида 20 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган. Илгарироқ лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатилганди.

Жиззахда 300 бошдан ортиқ балиқ ноқонуний овлангани аниқланди
24 март 2023, 10:16

Жиззахда 300 бошдан ортиқ балиқ ноқонуний овлангани аниқланди

Жиззахдаги «Арнасой» сув омбори ҳудудида икки нафар шахс 343 бош балиқни ноқонуний овлагани аниқланди. Бунинг оқибатида ҳайвонот дунёсига 201 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қорақалпоғистонда янги қурилаётган кўприкнинг бир қисми қулаб тушди
24 март 2023, 10:08

Қорақалпоғистонда янги қурилаётган кўприкнинг бир қисми қулаб тушди

23 март куни эрталаб Амударё устида қурилаётган Қорақалпоғистон ва Хоразмни боғловчи автомобиль ва темир йўл қўшма кўпригининг вақтинчалик таянч иккита балкаси номаълум сабабларга кўра қулаб тушди.

Тошкентда 3 кун давомида магнит бўрони кузатилади
24 март 2023, 10:06

Тошкентда 3 кун давомида магнит бўрони кузатилади

Тошкентда 24 март куни кундузи G3 даражали 5 балли магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда. Кейинги 2 кун давомида бўрон кучи куннинг айрим пайтларида 4 баллни ташкил этади.

Агриппина Шин мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари бўлди
24 март 2023, 09:38

Агриппина Шин мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Собиқ мактабгача таълим вазири Агриппина Шин мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари — Мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланди.

Рўзага оид савол-жавоблар
24 март 2023, 05:29

Рўзага оид савол-жавоблар

Саҳарликка ухлаб қолган киши рўзани қандай тутиши керак, ҳеч нарса емасдан оғиз ёпиш мумкинми, рўзадор одам ғарғара қилса бўладими, рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланса бўладими — «Газета.uz» Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг рўзага оид айрим саволларга берган жавобларини жамлади.

Ўзбекистон ҳукумати тадбиркорларга озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри $130 млн ажратади
23 март 2023, 23:49

Ўзбекистон ҳукумати тадбиркорларга озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри $130 млн ажратади

Йил бошидан озиқ-овқат саноатида пасайиш кузатилаётган бир пайтда Ўзбекистон президенти озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун 6,2 трлн сўм ажратилишини маълум қилди. Биринчи марта тадбиркорлар 130 млн долларни банклар воситачилигисиз тўғридан-тўғри олади, деди президент

Депутатлар Ўзбекистонда оилавий зўравонликни жиноят деб белгилашни маъқуллади
23 март 2023, 23:21

Депутатлар Ўзбекистонда оилавий зўравонликни жиноят деб белгилашни маъқуллади

Ўзбекистонда оилавий зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилиши кутилмоқда. Шунингдек, иқтисодий ва психологик, жинсий зўравонлик ва бошқа жиноятлар учун жавобгарлик жорий этилмоқда. Саида Мирзиёева буни «соғлом фикр ва адолатнинг ғалабаси» деб атади.

23 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
23 март 2023, 22:00

23 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Пойтахтга янги ҳоким, яқин кунларда зилзила қайта бўлмаслиги, 4 йилга қамалган Қарши шаҳри собиқ ҳокими, референдум ўтказувчи округ комиссиялари таркиби, жарималар бўйича чегирмалар 50 фоизгача оширилгани, айрим товарлар хариди учун қайтариладиган ҚҚС ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкентда бир кунга иссиқ сув ўчирилади
23 март 2023, 20:22

Тошкентда бир кунга иссиқ сув ўчирилади

Тошкентда 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади. Бу кунларда иссиқлик тармоқлари синовлардан ўтказилади.

Тожикистондаги зилзиладан хўжалик иншоотлари зарар кўрди — ҳукумат
23 март 2023, 20:06

Тожикистондаги зилзиладан хўжалик иншоотлари зарар кўрди — ҳукумат

Тожикистонда тунда содир бўлган зилзила эпицентрига яқин жойлашган бир қанча қишлоқларда маҳаллий аҳолининг уйлари ва автойўллар қисман зарар кўрди. Бироқ асосан пойдеворсиз хўжалик иншоотлари шикастланган. Инсонлар ўртасида қурбонлар қайд этилмаган.

Хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан яшаган аёлни ўлдирганликда гумон қилинмоқда
23 март 2023, 19:48

Хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан яшаган аёлни ўлдирганликда гумон қилинмоқда

36 ёшли хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан бирга яшаб юрган аёлни ўлдирганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, санъаткор аёлга бир неча марта пичоқ уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Тошкент вилоятида пойтахтни электр билан таъминлаш учун 4 та қуёш ФЭС қурилади
23 март 2023, 18:30

Тошкент вилоятида пойтахтни электр билан таъминлаш учун 4 та қуёш ФЭС қурилади

Пойтахтнинг электр энергиясига бўлган 75 фоизлик талабини қондириш мақсадида Тошкент вилоятида умумий қуввати 2400 мегаватли 4 та қуёш фотоэлектр станцияси барпо этилади. Уларнинг 3 таси Хитой компаниялари иштирокида қурилади.

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
23 март 2023, 18:17

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Қамчиқ довонида калава ип ортилган IVECO русумли юк машинаси кабина қисмида ёнғин содир бўлди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.

36 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, шоколад импортига нисбатан божхона божи қўлланмайди
23 март 2023, 17:58

36 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, шоколад импортига нисбатан божхона божи қўлланмайди

Президент 2024 йилгача 34 турдаги озиқ-овқат ва товарлар — пишлоқ, творог, шоколад, қандолат маҳсулотлари, олма, нок, беҳи, йогурт, кефир, сут маҳсулотлари, макарон, чўчқа гўшти импортига 2024 йилгача ноль ставка жорий этилишини тасдиқлади. Пиёз, салат барги импортига ҳам имтиёзлар жорий этилмоқда.

МСК референдум ўтказувчи округ комиссиялари таркибини тасдиқлади
23 март 2023, 17:58

МСК референдум ўтказувчи округ комиссиялари таркибини тасдиқлади

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 23 март куни референдум ўтказувчи 14 та округ комиссияларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди ва уларнинг таркиблари тасдиқлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг