Архив

Журналист ва шоир Акмал Тошев вафот этди
9 март 2023, 15:03

Журналист ва шоир Акмал Тошев вафот этди

Журналист ва шоир Акмал Тошев 37 ёшида вафот этди. Бош прокуратура унинг ўлими юзасидан терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди. У шу пайтга қадар «Инсон ва қонун» газетаси ва «Ҳуқуқ ва бурч» журнали бирлашган таҳририятида бош мутахассис вазифасида ишлаб келаётганди.

King Long компанияси Тошкентга 200 та 18 метрли автобусни март-май ойларида етказиб беради
9 март 2023, 14:43

King Long компанияси Тошкентга 200 та 18 метрли автобусни март-май ойларида етказиб беради

Хитойнинг King Long компанияси Ўзбекистонга 200 та 18 метрли «гармошкали автобус»ни март-май ойларида етказиб бериши кутилмоқда. Дастлабки партияни ишлаб чиқариш жараёнлари якунланди.

Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири Мурат Бектанов 12 йилга қамалди
9 март 2023, 12:54

Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири Мурат Бектанов 12 йилга қамалди

Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири Мурат Бектанов 2022 йилнинг январидаги тартибсизликлар чоғида ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топилиб, 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Қўйлиқ метро бекати 8 кунга ёпилади
9 март 2023, 12:35

Қўйлиқ метро бекати 8 кунга ёпилади

Тошкент метрополитенининг 7-бекати (Қўйлиқ) 11 март, шанба кунидан кейинги шанба кунига қадар вақтинча ёпилади. Йўловчилар учун 6 ва 7-бекат оралиғида қўшимча автобус қўйиб берилади.

Тошкентда фуқарони АҚШга ноқонуний тарзда жўнатмоқчи бўлган талаба ушланди
9 март 2023, 12:21

Тошкентда фуқарони АҚШга ноқонуний тарзда жўнатмоқчи бўлган талаба ушланди

Тошкент шаҳрида фуқарони 20 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юборишини ваъда қилган Жаҳон тиллари университети талабаси ва бошқалар қўлга олинди.

Александр Нечаев юрак хасталигидан вафот этган — Бош прокуратура
9 март 2023, 11:50

Александр Нечаев юрак хасталигидан вафот этган — Бош прокуратура

Бош прокуратура Тошкентда ўлик ҳолда топилган россиялик журналист Александр Нечаев «сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги»дан вафот этганини маълум қилди.

Грузияда қаршилик намойишларидан сўнг «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайтариб олинди
9 март 2023, 11:48

Грузияда қаршилик намойишларидан сўнг «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайтариб олинди

Грузияда «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Йиғилганлар буни «Россия йўлидан юриш» деб баҳолаган. Мамлакат президенти намойиш иштирокчиларини қўллаб-қувватлади. Лойиҳа парламентдан қайтариб олинди.

Жаҳон банки Ўзбекистондаги янги қуёш электр станцияларидан энергия сотиб олиш учун 12 млн доллар ажратади
9 март 2023, 11:39

Жаҳон банки Ўзбекистондаги янги қуёш электр станцияларидан энергия сотиб олиш учун 12 млн доллар ажратади

Жаҳон банки «Ўзбекистонда қуёш энергетикасини кенгайтириш-2» лойиҳаси учун 12 млн доллар ажратади. Бу иккита янги қуёш электр станциясидан (ҳар бири 6 млн доллардан) электр энергиясини сотиб олиш бўйича мажбуриятларни бажариш бўйича банк кафолатлари ҳисобланади.

Андижонда аёл ўзини ёқиб юбориши оқибатида вафот этди
9 март 2023, 11:25

Андижонда аёл ўзини ёқиб юбориши оқибатида вафот этди

Жалақудуқ туманида 23 ёшли аёл устидан бензин қўйиб, ўзини ёқиб юборди. У кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, туман тиббиёт бирлашмасида вафот этди. Суиқасд сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 440 сўмгача кўтарилди
9 март 2023, 10:14

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 440 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 9 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 290 — 11 380 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 390 — 11 440 сўм.

Мўғулистон Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда
9 март 2023, 09:51

Мўғулистон Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда

Мўғулистон 2023 йилда Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Батмунх Батсетсег учрашувида ушбу масала муҳокама қилинди.

Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган хориждаги 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди
9 март 2023, 09:38

Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган хориждаги 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди

Январь-февраль ойларида фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқаросига 108 минг доллардан зиёд ёрдам кўрсатилди. Унинг катта қисми Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганларга йўналтирилди. Шунингдек, моддий аҳволи оғир 462 нафар фуқарога ҳам кўмаклашилди.

Сирдарёдаги ўрмон хўжалигида содир бўлган ёнғин оқибатида табиатга салкам 500 млн сўм зарар етди
9 март 2023, 09:29

Сирдарёдаги ўрмон хўжалигида содир бўлган ёнғин оқибатида табиатга салкам 500 млн сўм зарар етди

Сирдарё туманидаги «Қолгансир» давлат ўрмон ов хўжалигида содир бўлган ёнғин оқибатида табиатга салкам 500 млн сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳодисага фермерларнинг шолидан бўшаган ерда ўсимлик қолдиқларини ёққани сабаб бўлган.

Прокуратура россиялик журналист Александр Нечаев вафоти юзасидан текширув ўтказмоқда
8 март 2023, 21:55

Прокуратура россиялик журналист Александр Нечаев вафоти юзасидан текширув ўтказмоқда

Тошкентда россиялик 37 ёшли журналист Александр Нечаев ўлик ҳолда топилганди. Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Ўзбекистон тарихидаги илк кашшоф аёллар
8 март 2023, 21:10

Ўзбекистон тарихидаги илк кашшоф аёллар

Халқаро хотин-қизлар куни — аёлларнинг профессионал ютуқларини эслаш фурсати. «Газета.uz» Ўзбекистон тарихида ўз касбининг кашшофлари бўлган олти нафар аёл ҳақида ҳикоя қилади.

Тошкентда россиялик журналист Александр Нечаев ўлик ҳолда топилди
8 март 2023, 20:26

Тошкентда россиялик журналист Александр Нечаев ўлик ҳолда топилди

Россиянинг «Бюллетень кинопрокатчика» журнали бош муҳаррири Александр Нечаевнинг жасади у вақтинча яшаётган Тошкентдаги квартирасидан топилгани айтилмоқда. 37 ёшли журналист ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.

Давлат хизматчиларида овқат ҳазм қилиш, асаб, юрак-қон томир касалликлари ва семизлик энг кўп аниқланмоқда
8 март 2023, 19:41

Давлат хизматчиларида овқат ҳазм қилиш, асаб, юрак-қон томир касалликлари ва семизлик энг кўп аниқланмоқда

Ўзбекистон бўйлаб салкам 6 минг нафар давлат хизматчиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Улар орасида овқат ҳазм қилиш органлари (сурункали гастрит), юрак-қон томир (артериал гипертония), асаб тизими (остеохондроз), кўз ва эндокрин (қандли диабет ва семизлик) каби касалликлар аниқланди.

Uzbekistan Airways`нинг Тошкентдан Москвага учган самолёти аэропортда 4 соат қолиб кетди
8 март 2023, 14:48

Uzbekistan Airways`нинг Тошкентдан Москвага учган самолёти аэропортда 4 соат қолиб кетди

Тошкентдан Москвага учган Uzbekistan Airways самолёти 210 нафар йўловчи билан аэропортда 4 соат давомида қолиб кетди. Воқеага сабаб дея об-ҳаво шароитининг талабга жавоб бермагани, шунингдек, бортдаги аёл ўзини ёмон ҳис қила бошлагани келтирилди.

Фото: Баҳор даракчилари
8 март 2023, 13:57

Фото: Баҳор даракчилари

Ўзбекистонда — баҳор ва «ҳар баҳорда шу бўлар такрор»: ўриклар (ва нафақат ўриклар) гуллаган, ям-яшил ўтлоқларда момақаймоқлар сап-сариқ бўлиб бўй чўзган, уларнинг устида эса қишки уйқудан уйғонган табиат рамзи ўлароқ хонқизиларни кўрасиз. «Газета.uz»дан баҳорий фотожамланма.

Саида Мирзиёева: «Хотин-қизларимиз зўравонлик ва зулм объекти бўлмасин»
8 март 2023, 13:30

Саида Мирзиёева: «Хотин-қизларимиз зўравонлик ва зулм объекти бўлмасин»

Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёлларни табриклади. У хотин-қизлар зўравонлик, зарарли стереотиплар ва камситувчи муомала объекти бўлмаслигини таъкидлади. «Улар табиий равишда жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлсин, дейман» — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг