Тошкентдаги яна 8 та автобус йўналиши кунлик режа бекор қилинган ҳолда брутто-шартномаларга ўтказилди.
«Адвокатура тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритилди. Энди адвокатлик лицензиясини олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажи сўралмайди. Фақат бирор адвокатлик тузилмасида камида 3 ой муддат стажировка ўташ керак. Шундан сўнг малака имтиҳони топширилади.
Ўзбекистоннинг қатор банкларида доллар курси 12 минг сўмдан ошиб кетди. Марказий банк ҳолатни изоҳлаб, асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ички валюта бозоридаги таклифга салбий таъсир ўтказганини қайд этди.
15 июль куни Олтинкўл туманида 21 ёшли аёл яшаш хонадонида ўзини осиб, вафот этгани айтилмоқда. Унинг отаси «Газета.uz»га ўлим сабабларидан шубҳаланаётгани ва қизининг мурдасида тан жароҳатлари бўлганини маълум қилди. «Фарзандимнинг ўзини заҳарлаши ва жароҳат етказишига умуман ишонмайман», — деди у.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» 2022 йилда энг кўп зарар кўрган давлат улушдорлигидаги корхона бўлганини электр энергиясини қиммат олиб, арзон сотгани билан изоҳлади. Компания 2021 йилдан ҳам зарар билан чиққан. 2023 йилдан ҳам зарар билан чиқиши кутилмоқда.
Тижорат банклари 10 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 000−12 070 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 120−12 135 сўм. Банкларда доллар курси бирдан 400 сўмга қимматлади.
Жалол Арашов ва Ботиржон Шахриёров Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
Президент Cengiz Holding компаниясининг 5,2 млрд долларлик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришни топшириб, Жиззахда 520 МВт ли ИЭС қурилишини бошлаб берди. Туркиялик инвестор Тахтақорача довони орқали туннель қуриш, конларни ўзлаштириш ва энергетика объектларини бошқаришни режалаштирмоқда.
Қозоғистон ҳукумати yandex.kz сайтини ёпиб қўйди ва «Яндекс»дан унинг «махсус органлар билан ўзаро алоқаси» ҳақида маълумот талаб қилди. Компания Россия махсус хизматлари Россиядан ташқарида фойдаланувчи маълумотларига кириш имконига эга эмаслигига ишонтирди. Кейинроқ сайт қайта ишга туширилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Владимир Путин телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш муҳокама қилинди. Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, гуманитар алмашинувни давом эттиришга эътибор қаратилди.
36,4 млн нафарга етган аҳоли, Британияда Гулнора Каримованинг мусодара қилинган 20 млн фунт стерлинг мулки, Сурхондарёда «Фарғона азот» омборхонасидаги ёнғин, ёш қизнга уятсиз ҳаракат қилган 63 ёшли эркак ушлангани, пичоқлаб ўлдирилган 56 ёшли эркак ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Улуғбек Носиров Ўзбекистон Марказий банки раисининг янги ўринбосари бўлди, дея хабар берди «Газета.uz» манбаси. У «кадрлар сиёсати ва режим назорати» учун масъул бўлади.
2019 йилда Қибрай туманида 13 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича иш Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ судига топширилди. Қизнинг оиласи 2022 йилнинг баҳоридан буён гумонланувчини жиноий жавобгарликка тортишга ҳаракат қилмоқда. У июль ойининг охирида ҳибсга олинган.
Давактив 2022 йилда энг кўп фойда кўрган топ-30 ва энг кўп зарар кўрган топ-20 та давлат улуши бўлган компаниялар рўйхатини эълон қилди. «Миллий электр тармоқлари» энг кўп зарар кўрган компания бўлди. 2021 йилда фойда билан чиққан «Темир йўллар» ва ҲЭТ ҳам катта зарар кўрди.
Қоракўл туманида 28 ёшли аёл 5 кунлик чақалоғини кўчага ташлаб кетгани аниқланди. ИИБ ходимлари томонидан топилган чақалоқ шифохонага ётқизилиб, мутахассислар назоратига олинди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоятидаги 39 та масжид ва 21 та диний мактаб қурилиш қоидаларини бузгани ва таълимнинг ягона стандартлари йўқлиги сабабли ёпилганини маълум қилди. Мамлакатдаги диний объектларда кенг кўламли текширув ўтказилмоқда.
Олмалиқ шаҳрида 48 ёшли эркак 56 ёшли эркакни ўзаро келишмовчилик оқибатида пичоқлаб ўлдирди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Термиз туманида «Фарғона азот»га қарашли кўмир сақланадиган омборхона ёниб кетди. 5 та қутқарув экипажи ёнғинни 1 соат давомида ўчирди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.
Икки шахс АҚШга ишга юбориш эвазига фуқародан 51 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Фирибгарликда гумонланган ушбу шахсларга нисбатан жиноий иш очилди.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи Афғонистон масаласи бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг