Архив

Дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев Masters турнирида олтин медални қўлга киритди
7 август 2023, 09:32

Дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев Masters турнирида олтин медални қўлга киритди

Венгрияда ўтган Masters турнирида ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев ғолибликни қўлга киритди. Сўнгги бор бу турнирда терма жамоадан олтин медални 2011 йилда Ришод Собиров ютганди. Бу йилги турнирни Ўзбекистон 1 та олтин ва 2 та бронза билан якунлади.

Тошкентда кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин сабабли 20 киши эвакуация қилинди
7 август 2023, 09:05

Тошкентда кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин сабабли 20 киши эвакуация қилинди

Якшанба куни Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Уни ўчириш жараёнида 20 нафар фуқаро хавфсиз жойга эвакуация қилинди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Аббос Файзуллаев Россиянинг ЦСКА клубига ўтди
6 август 2023, 16:55

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Аббос Файзуллаев Россиянинг ЦСКА клубига ўтди

Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси Аббос Файзуллаев «Пахтакор» жамоасидан Россиянинг ЦСКА клубига ўтди. 19 ёшли ярим ҳимоячи билан 3 йиллик шартнома имзоланди ва ушбу муддат узайиши мумкин.

«Бизга шундай ИИБ ходимлари керак». Абитуриентни елкасида кўтарган ходим тақдирланди
6 август 2023, 16:48

«Бизга шундай ИИБ ходимлари керак». Абитуриентни елкасида кўтарган ходим тақдирланди

Тармоқларда Андижонда ногиронлиги бўлган абитуриентни елкасида кўтарганча имтиҳон жойига олиб борган ички ишлар ходими сурати тарқалди. Уни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов тақдирлади. «Андижонимизнинг ИИБ ходими қанақа эканлигини мана шу болам кўрсатиб қўйди», — деди ҳокимлик раҳбари.

Жиззахда болалар боғчаси мудираси пичоқлаб ўлдирилди
6 август 2023, 13:01

Жиззахда болалар боғчаси мудираси пичоқлаб ўлдирилди

Фориш туманидаги қишлоқлардан бирида болалар боғчаси мудираси маҳалладоши томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган.

Мисрда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик аёл икки ойлик даволанишдан сўнг ватанига қайтарилди
6 август 2023, 12:20

Мисрда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик аёл икки ойлик даволанишдан сўнг ватанига қайтарилди

Июнь ойи бошида Мисрда ЙТҲга учраган Ўзбекистон фуқароси икки ойлик даволанишдан сўнг ватанига қайтарилди. Унга Ўзбекистон элчихонаси, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Uzbekistan Airways компанияси томонидан ёрдам кўрсатилди.

Cobalt, Lacetti ва Damas сотуви шартнома тузиш тикланганидан бир кун ўтиб тўхтатилди
6 август 2023, 10:26 2

Cobalt, Lacetti ва Damas сотуви шартнома тузиш тикланганидан бир кун ўтиб тўхтатилди

UzAuto Motors шартнома тузиш қайта очилганидан бир кун ўтиб Cobalt, Lacetti ва Damas автомашиналарининг сотувини тўхтатди. Кўпгина автосалонларда ушбу машиналарни сотиб олиш бўйича шартнома тузиш учун узун навбатлар пайдо бўлди.

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида зилзила сезилди
6 август 2023, 10:23

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида зилзила сезилди

Якшанба куни тонгда Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди. Унинг кучи 3−4 баллни ташкил этди.

«Амалий нуқтаи назардан, давлат энди мавжуд эмас». Нима учун Гаити 200 йилдирки инқирозлар ичида?
6 август 2023, 08:30

«Амалий нуқтаи назардан, давлат энди мавжуд эмас». Нима учун Гаити 200 йилдирки инқирозлар ичида?

Бирорта ҳам сайланган амалдор қолмаган, мамлакатнинг аксарият ҳудуди қуролли тўдалар назорати остида, миллионлаб аҳолига эса очлик хавф соляпти. Кариб ҳавзасида жойлашган Гаити давлат сифатида ўзининг мавжудлигини таҳдид остида қолдирган энг жиддий инқирозни бошдан кечирмоқда.

Нукус воқеаларини бартараф этишда ноқонуний ҳаракат қилган 3 нафар ички ишлар ходими қамалди
5 август 2023, 21:29

Нукус воқеаларини бартараф этишда ноқонуний ҳаракат қилган 3 нафар ички ишлар ходими қамалди

1−2 июль кунлари содир бўлган Нукус воқеаларини бартараф этишда ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилган 3 нафар ички ишлар ходимига суд ҳукми ўқилди. Уларнинг икки нафари қийноққа солишда айбланиб 7 йилга, яна бир нафари ўлаётган одамга ёрдам кўрсатмагани ва ёлғон гувоҳлик бергани учун 3 йилга қамалди.

Ibrat Farzandlari тил ўргатиш лойиҳаси доирасида мобил илова ишлаб чиқилди
5 август 2023, 19:00

Ibrat Farzandlari тил ўргатиш лойиҳаси доирасида мобил илова ишлаб чиқилди

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган Ibrat Farzandlari — хорижий тилларни бепул ўргатишга мўлжалланган лойиҳа доирасида Ibrat Academy иловаси ишлаб чиқилди.

«Яшил макон» лойиҳасида масъулиятсизлик қилган 29 нафар раҳбар жавобгарликка тортилиши мумкин
5 август 2023, 18:01

«Яшил макон» лойиҳасида масъулиятсизлик қилган 29 нафар раҳбар жавобгарликка тортилиши мумкин

Бош прокуратуранинг қайд этишича, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган 29 нафар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва идоралар раҳбарлари қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.

Алексей Навальний 19 йилга озодликдан маҳрум этилди
5 август 2023, 16:49

Алексей Навальний 19 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қаттиқ режимдаги колонияда 9 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган россиялик мухолифатчи Алексей Навальний 19 йилга махсус режимли колонияга ҳукм қилинди. Унинг айтишича, у умрбод қамоқ жазосини ўтаётганини жуда яхши тушунади ва 19 рақами эса русларни қўрқитиш учун мўлжалланган.

Azon.uz фаолиятини тўхтатди
5 август 2023, 15:33

Azon.uz фаолиятини тўхтатди

Ислом дини мавзусига ихтисослашган Azon.uz сайти ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда лойиҳа асосчиси Мубашшир Аҳмад маълум қилди. Нашрнинг ижтимоий тармоқлардаги веб-сайти ва саҳифалари очилмай қолди. Azon TV YouTube саҳифаларидан диний видеолар олиб ташланди.

ФВВнинг ёнғин назорати органларига қўшимча ваколатлар берилди
5 август 2023, 14:28

ФВВнинг ёнғин назорати органларига қўшимча ваколатлар берилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ФВВ давлат ёнғин назорати органларига объектларда бир йилда кўпи билан бир мартадан текширув ўтказиш ваколати берилди. Шунингдек, 50 нафардан кўп одам тўпланадиган объектларда ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ва профилактика тадбирлари ўтказилади.

Davr Bank 2023 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги даромадни қайд этгани ҳақида хабар берди
5 август 2023, 13:00

Davr Bank 2023 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги даромадни қайд этгани ҳақида хабар берди

Davr Bank кредит портфели 25% га, депозит портфели эса 21% га ўсди. Банк прогноз қилишича, йил охирига қадар фойда тахминан 40 млн долларни ташкил этади.

ССВ Тошкентдаги эгизак чақалоқлар ўлими сабабларини маълум қилди
5 август 2023, 12:59

ССВ Тошкентдаги эгизак чақалоқлар ўлими сабабларини маълум қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги туғуруқхонада эгизак чақалоқлар ўлими сабабларини маълум қилди. Унга кўра, ҳомиладорлик оғир асоратлар билан кечган, ҳомила ичи инфекцияси ва ҳомиланинг бачадонда кўндаланг жойлашуви кузатилган.

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича иш судга оширилди
5 август 2023, 12:05

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича иш судга оширилди

Баҳорда 2019 йилда Қибрайда 13 ёшли қиз қўшниси томонидан зўрлангани ҳақида хабар берилган эди. Иш судга оширилди. Қизнинг АҚШда яшовчи оиласи ишни судга ошириш учун кўп куч сарфлади, қатор тўсиқлар ва ҳатто таҳдидларга дуч келди.

Самарқандда 42 нафар фуқаро салатдан заҳарланди
5 август 2023, 10:56

Самарқандда 42 нафар фуқаро салатдан заҳарланди

Ургутдаги тўйда қатнашган 42 нафар фуқаро майонезли салат истеъмол қилиб, заҳарланди. Салатлар тўйдан бир кун аввал тайёрлангани ва музлатгичда сақланмагани аниқланди.

«Дўстлик-2» бекатида эркак бош кийимини олиш учун метро релсига тушди
5 август 2023, 10:19

«Дўстлик-2» бекатида эркак бош кийимини олиш учун метро релсига тушди

«Дўстлик-2» метро бекатида эркак метро йўлига тушиб қолган бош кийимни олиш учун поезд йўлига тушди. Унга нисбатан баённома расмийлаштирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг