Архив

Ўзбекистонда Nike кроссовкаларини ишлаб чиқариш бошланди
8 август 2023, 21:38

Ўзбекистонда Nike кроссовкаларини ишлаб чиқариш бошланди

Андижондаги Sino International компанияси Nike кроссовкаларини ишлаб чиқаришни бошлади. Nike стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кроссовкалар дастлаб Марказий Осиё мамлакатлари бозорларига, 2024 йилдан Покистонга, келажакда эса Европа давлатларига етказиб берилади.

Тошкентда КИА К5 машинасидан 48 ўрамдаги гиёҳванд моддалар ва аптека наркотиклари топилди
8 август 2023, 21:23

Тошкентда КИА К5 машинасидан 48 ўрамдаги гиёҳванд моддалар ва аптека наркотиклари топилди

Тошкентда 48 ўрамдаги гиёҳвандлик моддалари ва дорихона наркотикларини тарқатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Иш эълонини Telegram орқали топганини айтган эркак 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

UzAuto Motors автомобиль олиш учун «шубҳали шартномалар»ни харид қилмасликка чақирди
8 август 2023, 19:23

UzAuto Motors автомобиль олиш учун «шубҳали шартномалар»ни харид қилмасликка чақирди

Cobalt, Lacetti ва Damas учун шартномалар бериш бир кунда тўхтатилганидан сўнг интернетда ушбу автомобиллар бўйича шартномаларни сотиш тўғрисидаги эълонлар пайдо бўлди. UzAuto Motors бундай шартномаларни харид қилмасликка чақирди. Олиб-сотарлар учун машина бериш вақти 270 кунгача узайиши мумкин.

«Ўзметкомбинат» Citi билан 100 млн долларлик кредит шартномасини имзолади
8 август 2023, 19:08

«Ўзметкомбинат» Citi билан 100 млн долларлик кредит шартномасини имзолади

Citibank`нинг Лондон филиали «Ўзметкомбинат»га кафолатсиз ва гаровсиз 100 млн доллар миқдорида тезкор кредит линияси тақдим этди. Ушбу пуллар айланма маблағларни молиялаштириш ва кредит портфелини қайта молиялаштиришга йўналтирилади.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой камайди
8 август 2023, 18:33

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой камайди

Ўзбекистоннинг халқаро валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ойдирки камайиб бормоқда. Июль ойида улар 71,8 миллион долларга камайди ва 33,6 миллиард долларни ташкил этмоқда. Йил бошидан буён мамлакатда «молиявий хавфсизлик ёстиғи» 2,1 миллиард долларга камайди.

Тошкентда 17 ёшли қизга ҳужум қилган эркак 10 йилга қамалди
8 август 2023, 17:16

Тошкентда 17 ёшли қизга ҳужум қилган эркак 10 йилга қамалди

Апрель ойида пойтахт кўчаларининг бирида 17 ёшли қизнинг ортидан келиб, унинг номусига тегишга уринган эркакка нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилмоқда
8 август 2023, 16:36

Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилмоқда

Август ойида Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташриф буюриши кутилмоқда

Июлда 40 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
8 август 2023, 16:23

Июлда 40 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ўзбекистонда июль ойида 28,2 млрд сўмлик табиий газ ва 11,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларига тўғри келди.

Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўзини осиб, вафот этди
8 август 2023, 16:08

Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўзини осиб, вафот этди

Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўз уйидан осилган ҳолда топилди. Унинг яқинлари сўнгги вақтларда қизда руҳий бузилиш бўлганини таъкидламоқда.

Яна бир вазир ўринбосари Тошкент вилоятида ҳоким в.б. бўлди
8 август 2023, 15:50

Яна бир вазир ўринбосари Тошкент вилоятида ҳоким в.б. бўлди

Ўзбекистон президенти тавсиясига биноан иқтисодиёт ва молия вазирининг яна бир ўринбосари — Эркин Рустамов Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ўзбекистонда ID-карта ва хорижга чиқиш паспортини почта орқали олиш мумкин бўлади
8 август 2023, 15:45

Ўзбекистонда ID-карта ва хорижга чиқиш паспортини почта орқали олиш мумкин бўлади

Октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонда почта орқали ID-карта ва хорижга чиқиш паспортини уйга етказиб бериш хизматини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Жамшид Худоев Жондор тумани ҳокими этиб тайинланди
8 август 2023, 14:43

Жамшид Худоев Жондор тумани ҳокими этиб тайинланди

Навоий вилояти ҳокимига ўринборсар этиб тайинланганидан сўнг ишдан кетган Санъатилла Ҳикматов ўрнини Жамшид Худоев эгаллаб, Жондор тумани ҳокими бўлди. У тумандаги «Чинор» фермер хўжалигини бошқариб келаётганди.

Magnum тармоғи Ўзбекистондаги Carrefour супермаркетларини сотиб олмоқда
8 август 2023, 13:21

Magnum тармоғи Ўзбекистондаги Carrefour супермаркетларини сотиб олмоқда

Қозоғистоннинг Magnum Cash & Carry компанияси Ўзбекистондаги барча Carrefour дўконларини Majid Al Futtaim Uzbekistan`дан сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Қисқа муддатли ёпилишдан сўнг супермаркетлар Magnum бренди остида фаолиятини бошлайди.

Давлат хизматчиларининг деярли 60 фоизи иш вақтидан ташқари ишлашга жалб қилинади — сўровнома
8 август 2023, 11:58

Давлат хизматчиларининг деярли 60 фоизи иш вақтидан ташқари ишлашга жалб қилинади — сўровнома

Ўзбекистоннинг 560 нафар давлат хизматчиси (шу жумладан раҳбарлари) ўртасида ўтказилган аноним сўровнома шуни кўрсатдики, уларнинг 57,3 фоизи иш вақтидан ташқари ишларга жалб этилган. 81,7 фоизи бунинг учун қўшимча ҳақ тўланмаганини айтган.

Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
8 август 2023, 11:55

Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Ўзбекистон президенти Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Аввалроқ сенаторлар икки давлат ўртасидаги ушбу ҳамкорлик минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаганди.

Ҳалимжон Сафаров Бухоро тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди
8 август 2023, 11:42

Ҳалимжон Сафаров Бухоро тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Ҳалимжон Сафаров президент танқидидан сўнг ишдан олинган Хайрилло Жўраевнинг ўрнига Бухоро тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ботир Аҳмедов эса Бухоро вилояти ҳокими биринчи ўринбосари бўлди.

«Ташаббусли бюджет»га таклиф киритиш тугади. Энди лойиҳалар сараланади
8 август 2023, 11:20

«Ташаббусли бюджет»га таклиф киритиш тугади. Энди лойиҳалар сараланади

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига лойиҳалар киритиш тугатилди. 20 кун ичида порталга республика бўйлаб жами 49,4 мингта таклиф келиб тушди. Энг кўп таклиф ички йўл таъмири билан боғлиқ. Энди лойиҳалар кўриб чиқилади. 27 августдан уларга овоз бериш бошланади.

Мисрдан Ўзбекистонга илк марта Интерпол қидирувидаги шахс экстрадиция қилинди
8 август 2023, 11:05

Мисрдан Ўзбекистонга илк марта Интерпол қидирувидаги шахс экстрадиция қилинди

Интерпол томонидан диний экстремистик ташкилотларда иштирок этишда гумонланган эркак Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ташкилот қидирувидаги шахсларни ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга олиб келиш бўйича биринчиси бўлди.

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 5 та «заправка»да 11 млрд сўмдан ортиқ табиий газ ўғирлангани аниқланди
8 август 2023, 10:43

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 5 та «заправка»да 11 млрд сўмдан ортиқ табиий газ ўғирлангани аниқланди

Пойтахтнинг Сергели ва Тошкент вилоятининг Пискент ҳамда Чиноз туманларида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 11 млрд 54 млн сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди.

Аксар банкларда доллар курси 11 735 сўм этиб белгиланди
8 август 2023, 10:00

Аксар банкларда доллар курси 11 735 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 8 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 615−11 675 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 700−11 735 сўм.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг