АЖ шаклида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бизнес ўртасида «кўприк» бўлиши режалаштирилган «Тошкент инвест» давлат компанияси ташкил этилмоқда. У тадбиркорлар билан биргаликда пойтахт инфратузилмасини ривожлантиришга оид лойиҳаларни амалга оширади. Компания Тошкент тараққиёт жамғармасини ҳам бошқаради.
1 август эрта тонгдан талабалар қаторидан жой олишга ошиққан абитуриентлар ОТМларга кириш учун тест синовларидан ўтишни бошлади. «Газета.uz» мухбирлари пойтахтдаги имтиҳон олинаётган иккита ҳудуддан фоторепортаж тайёрлади. Видео, фото.
2030 йилгача жиддий ЙТҲлар сонини камида 50 фоизга камайтириш, кенглиги 2 ва ундан ортиқ полосали пиёдалар ўтиш жойларини светофор билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. ЙҲХХнинг йилнинг биринчи ярмида рақамларни камайтириш бўйича режаларига қарамай, ЙТҲлар ва оғир оқибатлар кўпайди.
Абдуқодир Мўминов иши юзасидан прокурор судядан судланувчига нисбатан узил-кесил 11 йил озодликдан маҳрум этиш, 3 йил давомида журналистик фаолиятни чеклаш ва БҲМнинг 400 баробари миқдорида жарима жазосини тайинлашни сўради.
Стажга эга бўлмаганлар учун нафақа миқдори 33 минг сўмга ошади, ота-оналарнинг фарзанди таълими учун тўлаган пули даромад солиғидан озод қилинади, раҳбарлар рақамли технологиялар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқийди, иситиш тизимларини модернизация қилиш бошланади — 1 августдан нималар ўзгаради?
Ҳиндистонда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та медални қўлга киритди. Мусобақа 5 августга қадар давом этади.
Марказий банк раиси нарх пуфаклари ёрилаётган вақтида банкларга бўладиган салбий таъсирнинг олдини олиш учун ипотека кредитлари ажратишда максимал чегаралар белгиланганини айтди. Аввалроқ Тошкент шаҳридаги уй-жой нархларининг бозор ва фундаментал қийматлари ўртасидаги фарқ 210 млн сўмга етганди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари тармоқдан узилган фуқарони унга қайта улаб бериш эвазига 5 млн сўм талаб қилиб, пулларни олаётган вақтда қўлга олинди.
Бахрам Мансуров «Ўзатом» агентлиги директори, Илхом Ниматуллаев эса «Ўзнефтгазинспекция» раҳбари этиб тайинланди.
Тижорат банклари 1 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 560−11 615 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 650−11 675 сўм.
Тунда Бухоро шаҳридаги икки қаватли савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин сабаб 15 та дўкон ва мажмуа яқинидаги бозорнинг 8 та дўкони ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаев қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Алишер Шукуров эса вазир ўринбосари этиб тайинланди.
Имтиҳон сабаб Тошкентдаги айрим автобуслар эрта иш бошлаши, чақалоғини $10 мингга сотмоқчи бўлган фарғоналик аёл, Тошкентда ўзини 5-қаватдан ташлаган ҳужра ўқувчиси, «Ўзбекистон-2030» стратегияси, доллар курсига босим ўтказаётган импортнинг ўсиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкентда ИИО ходимлари болаларга «оқ билан қорани ажрата олиш» ҳақида гапириб, маъруза ўқиган боғча мудираси ва услубчисига интизомий чора қўлланилди. Мактабгача таълим агентлигига кўра, болалар билан машғулотлар майдончада ўтказилмай, гуруҳда ташкил этилгани нотўғри бўлган.
Эндиликда Ўзбекистондаги барча банкоматлар ҳам Uzcard, ҳам Humo карталарини қабул қилади. Тўлов терминалларини интеграциялашни йил охиригача якунлаш режалаштирилган.
Хитой сентябрдан ҳарбий мақсадларда қайта жиҳозланиши мумкинлигидан хавотирланиб, фуқаролик дронлари экспортига чекловлар киритмоқда. Дронларнинг айрим бутловчи қисмларини рухсатсиз экспорт қилиш ҳам тақиқланади.
2023/2024 ўқув йилида 17 мингта магистратура квотаси учун 20 минг абитуриент ариза юборди. Уларнинг 13,2 минг нафари — хотин-қизлар. Ҳужжат топширганларнинг 4 фоизида давлат мукофоти бор ёки номдор стипендия соҳиби. 3 фоизи эса ногиронлик имтиёзига эга.
Россия қўшинлари Украинанинг Кривой Рог шаҳрига ракета ҳужуми уюштирди, тўққиз қаватли турар жой биноси ва университет ўққа тутилди. Камида тўрт киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ киши жароҳат олди.
Ўзини 15 ёшли қиз бола мактаб ўқувчиси деб таништирган эркак 10 ёшли қизга порнографик характердаги видео ва суратларни юбориб, ундан ҳам шундай суратларини юборишни талаб қилган. Тошкент вилояти суди эркакни 4,5 йилга манзил-колонияга ҳукм қилди.
1 августдан 13 августга қадар ОТМларга кириш тестлари ўтказилиши муносабати билан пойтахтда айрим автобуслар соат 5:00 дан иш бошлайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг