Архив

Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ўринбосарига юклатилди
26 февраль 2023, 10:12

Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ўринбосарига юклатилди

24 февралдан Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг вазифасини бажариш вақтинча ҳоким ўринбосари Журъатбек Рахмонов зиммасига юклатилди. Бунга ҳокимнинг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

«Оиламни қутқаргандек бўлдим». Туркиядан қайтган ўзбекистонлик қутқарувчиларнинг ҳикоялари
25 февраль 2023, 20:57

«Оиламни қутқаргандек бўлдим». Туркиядан қайтган ўзбекистонлик қутқарувчиларнинг ҳикоялари

18 кун давомида Туркиядаги зилзилалар оқибатларини бартараф этишда кўмаклашган, 18 нафар тирик инсонни қутқарган ва 200 га яқин жасадни олиб чиққан ФВВ қутқарувчилари Тошкентга қайтди. «Газета.uz» аэропортда улар билан суҳбатлашиб, кўрган-кечирганлари ва қутқарув ишлари ҳақида сўради (видео).

Украинадаги уруш глобал иқтисодиётга қандай таъсир кўрсатди?
25 февраль 2023, 18:38

Украинадаги уруш глобал иқтисодиётга қандай таъсир кўрсатди?

Украинадаги уруш инсоний йўқотишларга, гуманитар инқирознинг чуқурлашишига, озиқ-овқат ва энергия шокларига сабаб бўлди, глобал ўсишни секинлаштирди. «Газета.uz» Россия Украинага бостириб кирганига бир йил тўлиши муносабати билан урушнинг жаҳон иқтисодиётига таъсирини ўрганди.

Давлатобод тумани ҳокими ўринбосари 28 ёшида вафот этди
25 февраль 2023, 17:33

Давлатобод тумани ҳокими ўринбосари 28 ёшида вафот этди

Наманган шаҳри Давлатобод тумани ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Абдурасул Қаюмов 28 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига нафас етишмовчилиги сабаб бўлди.

Сўнгги 5 йилда Тошкентда бирорта ҳам бола ўғирлаш ҳолати қайд этилмаган — ИИББ
25 февраль 2023, 16:48

Сўнгги 5 йилда Тошкентда бирорта ҳам бола ўғирлаш ҳолати қайд этилмаган — ИИББ

Охирги вақтларда бола ўғирлаш билан боғлиқ хабарлар кўпайгани муносабати билан Тошкент шаҳри ИИББ брифинг ўтказди. Унга кўра, пойтахтда сўнгги 5 йилда бирорта ҳам бундай ҳолат қайд этилмаган. 2022 йилда 231 нафар вояга етмаган бола бедарак йўқолган, аммо уларнинг бари топилган.

Бўёқли сувлар
25 февраль 2023, 15:19

Бўёқли сувлар

«Тошкентдаги кўпгина ариқларда бир вақтлар балиқ ва турли жониворлар бўларди. Ҳозир кўпларида ҳатто қурбақанинг ҳам овози эшитилмай қолган. […] Хайриятки, оқар сувларнинг тиллари йўқ, акс ҳолда: Ҳўв, ноинсофлар! Оби ҳаётни ифлос қилиб кони зарарга айлантиргани уялмайсизларми?! — деб бонг урарди».

Самарқандда «заправка» ишчиси Nexia-3 портлаши оқибатида ҳалок бўлди
25 февраль 2023, 15:10

Самарқандда «заправка» ишчиси Nexia-3 портлаши оқибатида ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида Nexia-3 машинаси газ баллонининг ёрилиб кетиши туфайли портлади. Оқибатда МЧЖ ишчиси куйиш жароҳатини олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди.

Қозоғистонда йўлда қолиб кетган 50 дан ортиқ ўзбекистонлик қутқарилди
25 февраль 2023, 14:25

Қозоғистонда йўлда қолиб кетган 50 дан ортиқ ўзбекистонлик қутқарилди

Актобе вилоятида техник носозликлар сабабли йўлда қолиб кетган 93 киши эвакуация қилинди. Уларнинг 50 дан ортиғи Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.

Фарғонада фуқаро CEFR C1 сертификатини $1,5 мингга сотиб олмоқчи бўлди
25 февраль 2023, 13:55

Фарғонада фуқаро CEFR C1 сертификатини $1,5 мингга сотиб олмоқчи бўлди

Ўзбекистон туманида бир неча киши фуқарога CEFR C1 инглиз тили сертификатини 1,5 минг долларга олиб беришни таклиф қилгани айтилмоқда. Улар пулнинг минг долларини олган вақтида ушланди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.

Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга ҳам субсидия берилади
25 февраль 2023, 12:33

Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга ҳам субсидия берилади

1 мартдан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади. Шунингдек, хом ипакни экспорт қилиш тартиби соддалашади.

Суриядаги террористик ташкилот биносини қўриқлаган наманганлик йигит 9 йилга қамалди
25 февраль 2023, 12:16

Суриядаги террористик ташкилот биносини қўриқлаган наманганлик йигит 9 йилга қамалди

Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти жойлашган ҳудудни қўриқлаш билан шуғулланган 24 ёшли наманганлик йигит Ўзбекистонга олиб келинди. Унга нисбатан 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Нима тайёрлаймиз: Қуймоқлар
25 февраль 2023, 10:50

Нима тайёрлаймиз: Қуймоқлар

Пишлоқ ва кўкатли, кефирдан тайёрланган қуймоқлар, Венгрияча гўштли қуймоқ, начинкали, шоколадли қуймоқлар, cметанали крем сурилган қуймоқли торт ва бошқалар — Zira.uz ширин ва осон тайёрланадиган қуймоқлар рўйхатини тақдим этади.

Фото: Қорақалпоғистонда уйлар ва экин майдонларини сув босди
25 февраль 2023, 10:49

Фото: Қорақалпоғистонда уйлар ва экин майдонларини сув босди

Тўрткўл туманида 8 та уй ва 2,5 гектар экин майдонини сув босди. Бунинг оқибатида уй деворлари қулаб тушган. Ҳодисага сув сатҳи кўтарилгач, канал ёқасидаги кемирувчилар уяси орқали ўпқон олиб, чиқиб кетгани сабаб сифатида кўрилмоқда.

Тошкентнинг янги қиёфалари. Қурилишлар пойтахтнинг меъморий қиёфасини қандай ўзгартирди?
25 февраль 2023, 10:45

Тошкентнинг янги қиёфалари. Қурилишлар пойтахтнинг меъморий қиёфасини қандай ўзгартирди?

Охирги йилларда шаҳарнинг ривожланиб бориши ва қурилишлар сонининг кўпайиши Тошкент қиёфасини ўзгартириб юборди. Бинолар худди кардиограмма чизиқлари каби тобора юқорига қараб интилиб бормоқда. Осмонўпар бинолар ва кранларнинг пойтахт одатий қиёфасига таъсири Евгений Сорочин объективида.

Туркияга қутқарув ишлари учун кетган ўзбекистонлик ФВВ ходимлари қайтиб келди
25 февраль 2023, 09:55

Туркияга қутқарув ишлари учун кетган ўзбекистонлик ФВВ ходимлари қайтиб келди

Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида қидирув-қутқарув ишларини олиб борган Ўзбекистон ФВВ ходимлари шанба куни Тошкентга қайтиб келди. Улар 2 ҳафтадан кўпроқ вақт давомида вайроналар остидан 18 нафар тирик одам ва 200 га яқин жасадни олиб чиқди.

Қашқадарёдаги метан «заправка»да Nexia-3 портлади
25 февраль 2023, 09:03

Қашқадарёдаги метан «заправка»да Nexia-3 портлади

Қарши шаҳридаги газ қўйиш шохобчасида Nexia-3 портлаб кетди. Оқибатда автомобиль орқа қисми тўлиқ шикастланиб, яроқсиз ҳолга келган.

Шоир Ошиқ Эркин вафот этди
25 февраль 2023, 08:43

Шоир Ошиқ Эркин вафот этди

Шоир, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ошиқ Эркин 86 ёшида вафот этди. У «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Тошкентда ўнлаб ўсмирлар стример Aslamboi озод этилишини талаб қилиб, юришга чиқди
24 февраль 2023, 22:25

Тошкентда ўнлаб ўсмирлар стример Aslamboi озод этилишини талаб қилиб, юришга чиқди

Машҳур PUBG стримери Aslamboi Magic City`да мухлислари билан учрашувда қўлга олинди. Шундан сўнг ўнлаб ўсмирлар унинг озод этилишини талаб қилиб, юришга чиқишди. Стримерга «йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузганлик» учун баённома тузилди.

24 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 февраль 2023, 22:00

24 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қашқадарёга борган президент: унинг курсантлар билан қилган тушлиги, сўз эркинлиги ҳақидаги гаплари, Жиззахда бўлган зилзила, йўлкира ҳақи ошиши, 83 ёшли эркакнинг оёғини поезд босиб кетгани, даромад солиғи тўламайдиган пахта-ғалла экувчи фермерлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Фото: Ўзбекистон қўриқхоналаридаги фотоқопқонларга тушган жониворлар
24 февраль 2023, 21:56

Фото: Ўзбекистон қўриқхоналаридаги фотоқопқонларга тушган жониворлар

Табиат ресурслари вазирлиги фотоқопқонларга тушиб қолган ҳайвонларнинг фото ва видео тасвирларини эълон қилди. Уларда, жумладан, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган жониворлар ҳам акс этган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг