Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбариятининг Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати билан олиб борган музокаралари давомида қуритилган ўрик маҳсулоти учун тақиқ қўйилмасликка келишилиб, фақатгина маҳсулот юкланган экспортер корхонага нисбатан фитосанитар чоралар кўриладиган бўлди.
Самарқандда 4 грамм гиёҳвандлик воситасини 6 млн сўмга сотган икки шахс қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Долларнинг расмий курси 15 сўмга кўтарилди ва жами 10 443 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз қимматлади.
Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Tashkent Pharma Park ҳудудида коронавирусга қарши Россия вакциналарини ишлаб чиқаришни таклиф қилди.
Тошкентнинг Сергели туманидаги «Саноат энегрия» қозонхонасида ноқонуний равишда оҳак ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани аниқланди. Газ таъминоти ташкилотларига етказилган зарар деярли 572 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди қўшма Ўзбекистон-Россия инвестиция фондини яратишни таклиф қилди.
4 декабрь куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг йиғилишида бешта туман — Чортоқ, Учқўрғон, Оҳангарон, Ўрта Чирчиқ, Урганч туман ҳокимларига мажбурий меҳнатга йўл қўйганликлари учун ҳайфсан берилди.
Ноябрь ойида президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестация ўтказилган бўлиб, раҳбарларнинг 61 фоизи ундан ўта олмаган.
4 декабрь куни Адлия вазирлиги томонидан «Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси» давлат рўйхатидан ўтказилди. Ассоциациянинг асосий мақсади волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш ташаббусларини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда волонтёрларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Олдин Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган Алишер Усмонов Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизматига раҳбар бўлди.
Соғлом турмуш тарзига риоя қилувчилар учун Zira.uz тўғри овқатланиш тартибига оид рецептлар тўпламини тақдим этади.
Германияда COVID-19 га қарши эмланишнинг бепул ва ихтиёрий бўлиши, Молдова парламентининг президент ваколатларини қисқартиргани ва рус тили мақомини оширгани, Pfizer йил охирига қадар вакциналарнинг ярмини ишлаб чиқариши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводи фаолияти билан танишди. Мажмуада 27 та мамлакатдан асбоб-ускуналар келтириб, ўрнатилган. «Ҳудудларда яна юзлаб корхоналарнинг барпо этилиши учун жуда катта замин бўлади», — дея таъкидлади президент.
Ўрмон ва дарахтларга зарар етказиш ва уларни кесиш, экинларни йўқ қилиш учун жарималар миқдори 50−100 БҲМ дан 100−150 БҲМ гача оширилди. Шунингдек, юридик шахсларга қарашли ёки бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва асраб-авайлаш чоралари кўрилмаганлиги учун жавобгарлик жорий этилди.
Рух ва полимер қопламали металл листлар ишлаб чиқарадиган Тошкент металлургия заводи ишга туширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 420 млн долларни ташкил этиб, йилига 750 минг тоннагача металл ишлаб чиқариш имкониятига эга. Ўзини қоплаш муддати тахминан 8,6 йил.
Швейцариянинг федерал апелляция суди Гулнора Каримованинг Takilant Ltd. компанияси қонуний бенефициари экани тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқади. 2018 йилги ушбу компанияга тегишли 350 млн доллар музлатилган эди. Энди, Каримованинг вакиллари ушбу музлатилган активларни қайтариб олиши мумкин. «Бу Гулнора Каримова учун муҳим ғалаба», — деди унинг адвокати Грегори Манжа.
Қашқадарё вилоятида «Matiz» автомашинаси носоз йўлни айланиб ўтиш чоғида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, «Cobalt» автомашинаси билан тўқнашув содир этди. Мазкур ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этган.
Дам олиш кунлари антициклон периферияси кучайиб, ҳаво ҳарорати одатдагидан бироз паст бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 4−7 даража илиққача кўтарилиб, кечалари 4−7 даража совуққача, шимолнинг энг чеккасида баъзи жойларда 17−20 даража совуққача бўлади.
Ўзбекистонга Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси олиб келинди. Препарат намуналари Ўзбекистон ҳудудида вакцинани рўйхатдан ўтказиш ва саноат ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун зарур бўлган синовлар учун етказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводини ишга туширди. Мазкур мажмуада биринчи босқичда 400 млн долларга яқин маблағ тежалади, йилига 90 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинади. Давлат раҳбари ушбу мажмуа очилишини «тарихий воқеа» деб атади. «Ҳаракатларимизнинг асосий мақсади яқин йилларда яхлит, „нолдан тайёр маҳсулотгача“ бўлган металл ишлаб чиқариш кластерини яратишдан иборат», — деди президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг