Архив

Хитой: Урушларда ғолиблар бўлмайди, барча давлатларнинг суверенитетини ҳурмат қилиш керак
24 февраль 2023, 12:13

Хитой: Урушларда ғолиблар бўлмайди, барча давлатларнинг суверенитетини ҳурмат қилиш керак

Хитой Украина инқирозини сиёсий ҳал қилиш бўйича 12 банддан иборат ўз позициясини тақдим қилди. Унда «совуқ уруш ҳақидаги фикрлардан воз кечиш» ва барча мамлакатларнинг суверенитетини ҳурмат қилиш, шунингдек, ядро қуролидан фойдаланишга йўл қўймаслик зарурлиги қайд этилган.

Шанба куни аксарият ҳудудларда қор ёғади
24 февраль 2023, 12:04

Шанба куни аксарият ҳудудларда қор ёғади

25 февраль куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қор ва ёмғир ёғади. Якшанбага бориб қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу кунларда тоғли жойларда қор кўчиши хавфи бор.

Қорақалпоғистонда лифтда қамалиб қолган аёл ва унинг 1 ёшли боласи қутқарилди
24 февраль 2023, 11:57 1

Қорақалпоғистонда лифтда қамалиб қолган аёл ва унинг 1 ёшли боласи қутқарилди

Нукус шаҳрида кўп қаватли уйнинг лифтида қамалиб қолган 1997 йил туғилган аёл ва унинг 1 ёшли боласи қутқарилди.

Зилзила оқибатида Сарез кўлига зарар етмади — Тожикистон
24 февраль 2023, 11:39

Зилзила оқибатида Сарез кўлига зарар етмади — Тожикистон

23 февраль куни Тожикистонда бир нечта зилзила содир бўлганди. Фавқулодда вазиятлар давлат қўмитаси зилзила оқибатида Сарез кўлига зарар етмаганини маълум қилди. Кўлда сув тошқини хавфи юзага келиши Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистонга ҳам жиддий хавф туғдиради.

Самарқандда фуқароларни АҚШга 40 минг доллар эвазига жўнатишда гумонланган шахс ушланди
24 февраль 2023, 11:35

Самарқандда фуқароларни АҚШга 40 минг доллар эвазига жўнатишда гумонланган шахс ушланди

Самарқанд вилоятида фуқароларни Мексика орқали АҚШга жўнатиш учун 40 минг АҚШ доллари талаб қилганликда гумонланган шахс қўлга олинди. Ўтказилган тезкор тадбирда эса 10 минг АҚШ долларни фуқародан олаётган вақтида ушланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Пахта-ғаллага ихтисослашган фермер хўжаликлари ишчилари даромад солиғидан озод этилади
24 февраль 2023, 10:35

Пахта-ғаллага ихтисослашган фермер хўжаликлари ишчилари даромад солиғидан озод этилади

Президент қарори билан давлат бюджетидан пахта ёки ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ишчиларининг даромад солиғи қайтариб берилади. Ушбу тартиб 1 апрелдан тажриба тариқасида жорий этилади.

Самарқанддаги меҳмонхона 7,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани айтилмоқда
24 февраль 2023, 10:11

Самарқанддаги меҳмонхона 7,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани айтилмоқда

Самарқанд шаҳрида 7,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган меҳмонхона аниқлангани айтилмоқда. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 85 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди
24 февраль 2023, 09:54

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди

24 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Қашқадарёга жўнаб кетди.

АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Ўзбекистонга келади
24 февраль 2023, 09:48

АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен қатор минтақавий ва икки томонлама масалалар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилиш учун келаси ҳафта Ўзбекистонга келади. Шунингдек, у минтақа давлатлари ташқи ишлар вазирларининг C5+1 форматидаги учрашувида қатнашади.

Ўзбекистон Россия қўшинларини Украинадан олиб чиқиш бўйича БМТ резолюциясига овоз беришда бетараф қолди
24 февраль 2023, 09:39

Ўзбекистон Россия қўшинларини Украинадан олиб чиқиш бўйича БМТ резолюциясига овоз беришда бетараф қолди

БМТ Бош ассамблеяси Украинада имкон қадар тезроқ тинчликка эришиш, жумладан, Россия қўшинларини бу ҳудуддан зудлик билан олиб чиқиб кетиш зарурлиги тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон овоз беришда 32 та давлат орасида бетараф қолди.

Тошкент вилоятида Cobalt каналга тушиб кетди
24 февраль 2023, 09:29

Тошкент вилоятида Cobalt каналга тушиб кетди

Бекобод туманидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналига Cobalt автомашинаси тушиб кетди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Машина ФВБнинг бир гуруҳ қутқарувчилари ёрдамида чиқариб олинди.

Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудудини қуриш бошланди
24 февраль 2023, 09:25

Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудудини қуриш бошланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш терминали олдида кутиб олувчилар учун ҳудуд қурилиши бошланди. Иккита кутиш жойидан биринчиси мавжуд шийпон ўрнига қурилади ва у март ойи охиригача якунланиши режалаштирилган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
23 февраль 2023, 23:36

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қозоғистонда вертолёт қулаши оқибатида тўрт кишининг ҳалок бўлгани, Молдованинг МДҲ доирасида ўнлаб битимлардан чиқаётгани, АҚШда қотилликни ёритишга борган журналистнинг ўқ еб ҳалок бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

23 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
23 февраль 2023, 22:00

23 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида сезилган зилзила, яна ҳаво совиши, ҳомиладор аёлини ўлдирган тошкентлик эркак, Фарғона ҳайвонот боғида нобуд бўлган жирафа, Ўзбекистоннинг қўллови жуда муҳимлигини айтган Украина элчиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Санъаткор
23 февраль 2023, 18:59

Санъаткор

«Хизматчиси саводсизлик мактабида ўқиётган бири кишини тракторист „саводсиз!“ деса алам қилмайдими? — деди санъаткор ўзича бўғилиб, — „лабингдан бўлса олсам-е, шакар лаб“, деганим у кишига ёқмапти, „бўлса“ эмас, „бўса“ эмиш! Ўзи билмайди-ю, менга ўргатганига куяман!»

Ўзбекистоннинг фискал ва монетар сиёсати ташқи савдо дефицити ўсишига қандай таъсир қилмоқда?
23 февраль 2023, 18:31

Ўзбекистоннинг фискал ва монетар сиёсати ташқи савдо дефицити ўсишига қандай таъсир қилмоқда?

Марказий банкнинг нисбатан қаттиқ монетар сиёсати ҳамда ҳукуматнинг рағбатлантирувчи фискал сиёсати ташқи савдо дефицитининг ўсишига ҳисса қўшиб келмоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг фикрича, бюджет харажатларини қисқартириш ташқи савдо дефицитининг ўсишини секинлаштириши мумкин.

Қашқадарёда 162 млн сўмлик имтиёзли кредитни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди
23 февраль 2023, 18:19

Қашқадарёда 162 млн сўмлик имтиёзли кредитни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчиси ўзи таъсисчилигидаги МЧЖга 162 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан ЖКнинг 3 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Украина элчиси: «Ўзбекистоннинг қўллови биз учун жуда муҳим»
23 февраль 2023, 17:55

Украина элчиси: «Ўзбекистоннинг қўллови биз учун жуда муҳим»

Украинанинг Тошкентдаги элчиси Николай Дорошенко Россия босқинига бир йил тўлиши арафасида «Газета.uz»га интервью берди. Элчи Украинадаги ҳозирги вазият, Ўзбекистон билан муносабатлар ҳолати, Украина томони ҳамкорлик истиқболларини қандай кўраётгани ва Ўзбекистон томонининг ёрдами ҳақида гапирди.

Наманган вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
23 февраль 2023, 17:45

Наманган вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Шухрат Алиев Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунгача Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган.

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда яна сезилди
23 февраль 2023, 16:45

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда яна сезилди

Фарғона ва Андижон вилоятларида Тожикистонда бўлган зилзила кучи сезилди (2 балл). Пайшанба тонгида ҳам Ўзбекистоннинг 10 дан ортиқ ҳудудида ер силкинишлари қайд этилганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг