Президент мамлакатдаги илм-фан соҳасидаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида нутқ сўзлаб, ОТМларда илмий тадқиқотлар даражаси ўта паст, илм ва инновация масалалари бўйича масъул проректорлар умуман ишламаётганини қайд этди. Бундан ташқари, ҳудудлардаги сув хўжалиги соҳасидаги муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистондан Россияга етиб борган 1 тонна қуритилган ўриклар орасида карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм — капр қўнғизи (Trogoderma granarium Ev.) аниқланган. Ушбу партия Россия фитосанитария талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ўзбекча сертификат билан Россияга олиб кирилган. Капр қўнғизи Ўзбекистонда расмий равишда йўқ қилинган объект ҳисобланади.
Андижон вилояти прокуратураси блогер Отабек Нуритдиновга қарши қўзғатилган жиноят ишини бекор қилди. Аввалроқ Андижон шаҳридаги 25-мактаб директори ўринбосари Гулчеҳра Мирзаеванинг шикоятидан сўнг иш очилган эди.
Хельга Шмид ЕХҲТнинг янги бош котиби, Тереза Рибейру ОАВ эркинлиги бўйича вакили, Маттео Мекаччи ДИИҲБ директори бўлади.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг суд қарори устидан апелляция шикояти қабул қилинди. Суд 11 декабр куни UzAuto Motors ишини қайта кўриб чиқади.
Наташа ва Люда — Смоленск вилоятидан бўлган опа-сингиллар. 2019 йилда улар ишдан бўшаш учун ариза ёзиб, ити Юни ўзлари билан олиб, Марказий Осиё бўйлаб кўп ойлик велосаёҳатига чиқдилар. Уларни барқарор иш жойини велосипед эгарига, иссиқ ором кўрпаларни сайёҳлик чодирига алмаштиришга нима мажбур қилди ва уйни йўлда ҳис қилиш нима эканлиги ҳақида — «Газета.uz» материалида.
БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрайзер инсон ҳуқуқлари доирасида сўз эркинлигининг аҳамияти ҳақида сўзлади. Шунингдек, у блогерлар, журналистлар, ОАВ ходимлари фаолиятини эркин олиб боришларига таъқиқлар қўйилмаслигини ва бундай вазиятларда химоя чоралари кўрилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
3 декабрь куни қабул қилинган президент фармонига кўра, 2021 йилда 2−3 сентябрь кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди.
Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди. Университет ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот тизими каби соҳаларда мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашади. Ўқитиш япон ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев коронавирус пандемияси давридаги сўз эркинлигининг аҳамияти ҳақида сўзлади. «Сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги — демократиянинг қон айланиш тизимидир, усиз бу тушунчалар фаолият кўрсата олмайди», — дея таъкидлади у.
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайгани сабабли COVID-19 беморларини даволашга ихтисослашган яна 3 та шифохона — Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар шифохоналари ўз йўналиши бўйича одатий иш фаолиятига қайтди.
Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар кунига бағишлаб «Газета.uz» ЮНИСEФ томонидан тайёрланган оддий мактабга борувчи, тенгдошлари билан осон дўстлашувчи ва доимо кулиб турувчи Даун синдроми мавжуд бўлган 8 ёшли бола ҳақидаги ҳикояни тақдим этади.
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Қаҳҳоров Бухоро вилоятининг Пешкў туманига, Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Зиёдулла Давлатов эса Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманига ҳоким этиб тасдиқланди.
Польшада охирги кун давомида 13 855 та касалланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди. Аввалроқ Германияда ҳам ушбу кўрсаткич миллиондан ошган эди. Ҳозирда дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 64,5 млн га етди.
COVID-19 пандемияси деярли бутун дунёда иш ҳақининг пасайишига ёки ўсишининг тўхташига олиб келди, деди ХМТ. Инқироз, айниқса, аёллар ва кам маошли ишчиларнинг даромадларига таъсир кўрсатди.
Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситаси билан боғлиқ бўлган хужжатлари йўқлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш кутилмоқда. Барча керакли маълумот маълумотлар базасидан текширилади.
Санъатилло Ҳикматов Жондор тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У Бухоро вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Хайрулло Жўраев Бухоро тумани ҳокими этиб тайинланди. У ҳозирга қадар «Ғиждувон» ЭИЗ раҳбари вазифасида фаолият юритган.
15 ёшгача бўлганларда 60 фоиз ҳолатда эшитиш қобилияти нуқсонини олдини олишда профилактика чоралари ас қотиши мумкин. Қолаверса, Тошкентда йилига 70 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келади. Шундан келиб чиқиб, пойтахтда янги туғилган чақалоқларни эшитиш қобилиятининг универсал скринингидан ўтказиш синов лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Япония парламентининг аҳолини бепул эмлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилгани, Шимолий Корея хакерларининг олтита фармацевтика компаниясига ҳужуми, дунёда 40 миллиондан ортиқ одамнинг қулликда яшаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг