Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлигини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирда COVID-19 ва ўткир респиратор инфекцияларнинг микс-инфекция касаллиги кузатилиб турибди.
Дилмурод Эргашев Навоий шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати»да бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Хоразмда энг юқори бўлиб турибди. Мамлакатда 1,3 млн камбағал оилалар мавжуд бўлиб, камбағаллик даражаси 14,1 фоизни ташкил этди. Йил якунигача кўрсаткич 12 фоизга тушиб, 1 млн аҳоли камбағалликдан чиқарилиши режалаштирилган.
Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airports ягона такси хизмати қонун талабларини бузаётганини маълум қилди. Компаниядан барча таксиларнинг терминалга кириши учун шароит яратиш ва тўхташ жойлари нархларини қайта кўриб чиқиш талаб қилинди. Uzbekistan Airports қўмитани судга берганди, аммо якунда ютқазди.
Август ойида Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг саммити ўтказилади. Бу ҳақда уч мамлакат ташқи ишлар вазирларининг онлайн йиғилишида маълум қилинди.
Пайшанба тонгида Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи пойтахт ва Тошкент вилояти туманларида сезилди ҳамда 2−3 баллни ташкил этди.
Мобил телефонлардан ортиқча фойдаланиш ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини пасайтиради ва болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади, дейилади ЮНEСКО ҳисоботида. Дунёнинг ҳар тўртинчи давлатида мактабларда смартфонлар аллақачон тақиқланган.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абатбай Данияров Нукуснинг янги ҳокими бўлди. У Утемурат Панаев ўрнига мазкур лавозимни эгаллади.
Абдуқодир Мўминов суди: жабрланувчиларнинг кўрсатмалари, Фарғонада кесиб ташланган 1213 туп дарахт, Янги Тошкент қурилиши бўйича дирекция, электромобил импорти ошгани, тестда қатнашадиган 948 мингдан ортиқ абитуриент, 7 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон президенти фармони билан Содир Мелибоев Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Энергетика тизимидаги юк ортиши муносабати билан Тошкентнинг еттита туманида электр энергиясини етказиб беришда вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Тарқатиш пунктлари совиганидан сўнг электр таъминотини тиклаш режалаштирилган.
Жаҳон иқтисодиёти пандемиядан ва Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг тикланишда давом этмоқда, бироқ тарихий стандартлар бўйича заиф ўсишни кўрсатмоқда, дея қайд этди Халқаро валюта жамғармаси. Глобал инфляция эса юқорилигича қолмоқда.
Хонқа туманида корхонадан ифлослантирувчи моддалари бўлган оқова сувлар чиқиши оқибатида 2600 дан ортиқ балиқ нобуд бўлди. Ҳайвонот дунёсига 223,3 млн сўм зарар етказилган. Жиноят ишининг тергови Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга электромобиллар импорти қарийб 5 бараварга — 5403 тагача ошди. Уларнинг умумий қиймати 167 млн долларни ташкил этди. Ҳар тўққизинчи электромобиль Хитойдан олиб келинмоқда, Гонконгдан етказиб бериш ҳам ошган.
Туркиянинг Medex Textile компанияси Тошкент вилояти Янгийўл туманида Zara ва Columbia брендлари остида кийим-кечак ишлаб чиқариш лойиҳасини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Бу йил олийгоҳларга ўқишга кириш учун ҳужжат топширган 1 млн 18 минг 7 нафар абитуриентнинг 948 486 нафари тест синовида қатнашади. Уларнинг ярмидан кўпи кундузги таълимни танлаган. Қолаверса, энг кўп — 33 721 нафар абитуриент ҳар йилгидек Ўзбекистон миллий университетига ўқишга кириш ниятида.
Пахтачи туманида фуқарони 18 500 доллар эвазига Исроилга, Пайариқда эса 16 000 долларга АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди.
Бош прокуратура томонидан Фарғона вилоятида Катта Андижон канали қирғоғида ўсиб турган 1213 туп дарахт январь-февраль ойларида кесиб ташлангани, бунинг оқибатида табиатга 4,6 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди.
«Юнистрим» Ўзбекистонда одатдагидек ишлашда давом этишини маълум қилди. Шунингдек, компания Ўзбекистонга пул ўтказмалари лимитини оширди. 20 июль куни АҚШ бу тўлов тизимига хизмат кўрсатувчи банкка қарши санкция жорий қилганди ва кейин Ўзбекистоннинг 5 та банки «Юнистрим» билан ишлашни тўхтатганди.
МҲТИ мутахассислари Ўзбекистонда агродронларни олиб кириш ва фойдаланиш учун рухсат олиш тартиби анча мураккаблиги туфайли улардан фойдаланиш кенг тарқалмаганини маълум қилди. Улар хориж тажрибасини инобатга олиб, бу бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг