«Kompromatuzb иши» бўйича жиноят иши судга юборилди. Олий суд гумонланувчиларга нисбатан қандай айбловлар қўйилганини маълум қилди.
Тошкент марказида собиқ Миллий хавфсизлик хизмати (аввалги ДХҚ) биносини бузиш бошланди. Бино 2021 йилда Metropol Group томонидан сотиб олинган. 2023 йилда унинг ўрнида 22 қаватли премиум тоифадаги Radisson меҳмонхонаси қурилиши маълум бўлган. Фоторепортаж.
Тошкент вилоятидан ўтувчи Нурафшон-Оҳангарон йўлида Damas ва Istana автобуси тўқнашди. Оқибатда 23 ва 34 ёшли фуқаролар вафот этди, яна 20 киши жароҳат олди.
Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура бўйича давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш квоталари тасдиқланди.
Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков йил охиригача мамлакатга 10 млн хорижий сайёҳнинг келиши, 20 млн маҳаллий аҳоли саёҳатлари ташкил этилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2 млрд доллар миқдорида туризм хизматлари экспорти амалга оширилади.
Баҳодир Жўраев «Иссиқлик электр станциялари» компаниясининг бошқаруви раиси этиб тайинланди. Сардор Исақулов эса унинг биринчи ўринбосари бўлди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2023/2024-ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.
2023−2024 ўқув йилидан битирувчиларнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олиниши керак эди. Билимни баҳолаш агентлиги ушбу тартиб 2 йилга кечиктирилганини маълум қилди.
2024/2025 ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонлари «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида ташкил этилади. Бунда абитуриентларга тўплаган балидан келиб чиқиб, таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади. Шунингдек, академик лицейларга қабулда ёзма имтиҳон бекор қилинади.
Кипрлик таъсисчилар, жумладан, Алишер Усмоновга алоқадор «Металлоинвест» компаниясига тегишли корхона «ҳаракатсизлиги» туфайли Тошкент металлургия комбинати банкрот бўлиш хавфи остида қолди. Суд уларни лойиҳадан четлаштирилди, бироқ корхона 916,9 млрд сўм зарар ва 179,7 млн евро кредит билан қолди.
Ўзбекистонда июнь ойида 265 та ҳолатда 6,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Таққослаш учун, май ойида 20,6 млрд сўмлик 135 та ҳолат аниқланган.
Иштихон туманидаги биолаборатория ҳудудидан эркак жасади топилди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, марҳум маст ҳолатда бошқа бир эркак билан жанжаллашгани оқибатида вафот этган.
Тижорат банклари 4 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 475−11 530 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 570−11 595 сўм.
Февраль ойидаги зилзилалардан катта талафот кўрган Туркиянинг Ҳатай вилоятида аҳолига 57 та модулли уй топширилди. Улар Ўзбекистон фуқаролари маблағлари ҳисобидан сотиб олинган.
5−7 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
«Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Қонунга бир қатор янги, жумладан, монополияга қарши комплаенс тушунчаси киритилди.
90 йил аввал Ўзбекистонда нега олма ва нок ҳосили камайиб кетган? 60 йил аввал СССР етакчиси Никита Хрушчёв нега Америка президенти Жон Кеннедининг нутқларидан аччиқланган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
Хусусийлашмайдиган «Сижжак» ва «Чотқол» дам олиш масканлари, велосипедчилар иштирокида яна иккита ЙТҲ, Тошкентда машина олиб қочган шахсни тўхтатиш учун ўқотар қурол ишлатилгани, ҳокимларни қўшиб ёзганлик учун танқид қилган Шуҳрат Ғаниев, салқин ҳафта ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбек сўмининг янги банкнотлари дизайнидан кўпчилик нолиди: ўхшаш ранглар ва ёпишиб кетган ноллар сабаб одамлар уларни адаштириб, қийналяпти. Дизайнер Азамат Шамузафаров пулда дизайннинг аҳамияти, тарихан бу масала қандай ҳал қилингани ва янги сўмларнинг камчиликлари ҳақида ҳикоя қилади.
Дам олиш кунлари Тошкентда велосипедчилар иштирокида яна иккита ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда жабрланувчилар «Газета.uz»га маълум қилишди. Иккала ҳолатда ҳам ҳайдовчилар ИИО ходимлари бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг