Миллий гвардия қошидаги От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига ҳар бири 2,3 млрд сўмлик 10 та от сотиб олиш бўйича тендер эълон қилинди. Шунингдек, мактабга 650 млн сўмлик беда пичани харид қилиш бўйича тендер ўтказилган, кейинроқ эса битим бекор қилинган.
Сергели туманида 25 ёшли ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли пиёдани уриб кетди. Пиёда турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Президент имзолаган қонун билан маъмурий жарима суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланди.
Март ойидан буён компания раҳбари вазифасини бажариб келаётган Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси этиб тайинланди. Унинг ўринбосарлари Одил Темиров ва Рустам Шеров масъулият соҳаси ўзгартирилган ҳолда лавозимларига қайта тайинланди.
Тижорат банклари 5 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 480−11 540 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 550−11 600 сўм.
«Толибон» ҳаракати Афғонистондаги аёллар гўзаллик салонларини ёпишга буйруқ берди. Аввалроқ мамлакатда аёлларга ўқиш тақиқланган, ҳижоб ўраш эса шарт этиб белгиланганди.
90 йил аввал газеталарда нега одамларни судсиз-сўроқсиз «ўғри» деб ёзаверишган? 60 йил аввал илғор ғаллакорларга қандай «мотивация» берилган? 30 йил бошқа жойда туғилган футболчилар нега Россия термасида ўйнашни афзал билган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
Россиялик дастурчилар фаол равишда Telegram, WhatsApp ва Signal фойдаланувчилари фаолиятини кузатишга ёрдам берувчи дастурий таъминотни яратишмоқда. Улар ушбу технологияларни Марказий Осиё давлатлари ва бошқа минтақаларга ҳам сотишга ҳаракат қилмоқда, дейилади The New York Times суриштирувида.
Россия томонидан Украинанинг Харьков вилояти ўққа тутиши оқибатида камида 30 киши жароҳат олди. Қурбонлар орасида 10 нафар бола, жумладан, икки гўдак ҳам бор.
Тармоқларда Бухородаги «Пойи Калон» ёдгорлиги фонида қиз ва йигитнинг рақси акс этган видео тарқалди. Видео бир йил муқаддам тасвирга олинган, вилоят ИИБ уларнинг ҳаракатларини «маданиятсизлик» деб атади. Ёшларга майда безорилик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.
2023/2024 ўқув йилида ОТМларга қабул квотаси, Григорий Лепснинг концерти ҳақида гапирган Маданият вазири ўринбосари, банкротлик хавфи остидаги ТМЗ, Самарқандда биолаборатория ҳудудидан топилган эркак жасади, бузиш бошланган Тошкентдаги собиқ МХХ биноси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Швейцария БМТТДнинг Ўзбекистондаги ёшлар ўртасида рақамли кўникмаларни ривожлантириш бўйича ташаббусини молиялаштирмоқда. Лойиҳа 13 минг бенефициар, жумладан, қизлар ва қишлоқ аҳолисига мўлжалланган. Уларга рақамли иқтисодиётда муваффақиятга эришиш учун кўникма ва воситалар билан ёрдам берилади.
Ўзбекистон президенти ШҲТнинг онлайн саммитидаги нутқида конструктив ва ишончга асосланган мулоқотни йўлга қўйишга кучли эҳтиёж борлигини маълум қилди. У ШҲТнинг яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик кодексини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.
Ўзбекистонлик фаоллар Украинага қарши урушни қўллаб-қувватловчи Григорий Лепснинг концертини бекор қилишни талаб қилмоқда. Маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов мамлакатда санъатга ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтди. «Келяпти, санъатини намойиш қиляпти, кетяпти», — деди у санъаткорлар ҳақида.
Наманган туманида 4 туп қимматбаҳо садақайрағоч дарахтини кесиб юборган фуқарога 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ундан ўсимлик дунёсига етказган зарари учун 326 млн сўм зарар ҳам ундирилади.
Шавкат Мирзиёев фармони билан Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3000 та ўрин ажратилади.
Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари июлда эълон қилинади. Статистика агентлигига кўра, бу йил аввалги йилдагидан фарқли равишда кўпроқ товар ва хизматлар турлари бўйича кузатувлар ўтказилган. Кўрсаткични қайта ишлаш жараёни кўпроқ вақт олгани учун уни йил ярмида эълон қилиш белгиланган.
Экоблогер «O‘rikguli» 3 июль — Халқаро пластик пакетларсиз кунда эгнига 250 та пакетдан иборат кийим кийиб, пойтахт кўчаларини айланди, метрополитендан фойдаланди. «Газета.uz» унинг бундан кўзлаган мақсади билан қизиқди. Унинг айтишича, ғоя ярим йил олдин пайдо бўлган, аммо айнан 3 июлни кутган.
«Kompromatuzb иши» бўйича жиноят иши судга юборилди. Олий суд гумонланувчиларга нисбатан қандай айбловлар қўйилганини маълум қилди.
Тошкент марказида собиқ Миллий хавфсизлик хизмати (аввалги ДХҚ) биносини бузиш бошланди. Бино 2021 йилда Metropol Group томонидан сотиб олинган. 2023 йилда унинг ўрнида 22 қаватли премиум тоифадаги Radisson меҳмонхонаси қурилиши маълум бўлган. Фоторепортаж.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг