Архив

Бухоро шаҳрида 7 қаватли уй қулаб тушгани рад этилди
29 декабрь 2022, 14:36

Бухоро шаҳрида 7 қаватли уй қулаб тушгани рад этилди

Бухоро шаҳрида 7 қаватли уй қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалганди. ФВВ ва Қурилиш вазирлиги буни рад этиб, аслида 7-қаватдаги 3 дона бетон плита тушиб кетганини маълум қилди. Бу ҳолатда ҳеч ким жароҳат олмаган.

Ҳиндистонда «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарган компанияга қарши иш очилди
29 декабрь 2022, 13:36

Ҳиндистонда «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарган компанияга қарши иш очилди

Ҳиндистонда Ўзбекистондаги болалар ўлимига алоқадор «Док-1 Макс» дори воситасини ишлаб чиқарган Marion Biotech компаниясига қарши иш очилди. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукуматидан ҳам вафот этган болалар ҳақида ҳисобот бериш сўралди.

Ўзбекистонда 2 та ОТМ ректорлари лавозимидан озод этилди
29 декабрь 2022, 12:57

Ўзбекистонда 2 та ОТМ ректорлари лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Улуғбек Азизов ва Бухоро муҳандислик технология институти ректори Нусратулло Баракаев лавозимидан кетди.

Икки нафар қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс ушланди
29 декабрь 2022, 12:44

Икки нафар қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Андижоннинг Шаҳрихон туманида яшовчи аёл икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида ИИБ ва Вазирлар Маҳкамаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида янги дарсликлар тажриба асосида ўқитилади
29 декабрь 2022, 12:31

Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида янги дарсликлар тажриба асосида ўқитилади

Бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги дарсликлар 1 январдан 14 та ҳудудда тажриба асосида ўқитилади. «Кейинги босқичда 5−11-синфлар учун ҳам дарсликлар ишлаб чиқамиз. Ёшларга креатив соҳаларда дарс беришимиз керак. Фанларни ҳам, дарс соатларини ҳам кўриб чиқишимиз керак», — деди президент.

Тошкент шаҳрида ноқонуний фаолият кўрсатаётган газ «заправка»лари аниқланди
29 декабрь 2022, 12:18

Тошкент шаҳрида ноқонуний фаолият кўрсатаётган газ «заправка»лари аниқланди

Энергетика вазирлиги Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларида ноқонуний фаолият олиб бораётган газ қуйиш шохобчаларини аниқлади. Улардан бири кўча ёритиш чироқларини ўчирган ҳолда, бошқа бири эса газ ҳисоблагич параметрларини ўзгартирган ҳолда иш олиб борган.

Фото: Тошкент Янги йил арафасида қандай безатилди?
29 декабрь 2022, 11:47

Фото: Тошкент Янги йил арафасида қандай безатилди?

Тошкент 2023 йилни кутиб олишга тайёр. Безатилган арчалар, ярмаркалар, ранго-ранг чироқларга бурканган дарахтлар, дўкон ва офисларнинг ўзгача безатилгани — байрамона кайфият улашмоқда. «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам шаҳардаги муҳитни ўз камераси объективига муҳрлади.

Қашқадарёда пиёда вафотига сабаб бўлган ЙТҲда ҳайдовчи айбсиз деб топилди
29 декабрь 2022, 10:58

Қашқадарёда пиёда вафотига сабаб бўлган ЙТҲда ҳайдовчи айбсиз деб топилди

Қарши туманида Lacetti уриб кетиши оқибатида вояга етмаган пиёда вафот этган. Автомомобиль видео камерасидаги тасвир кўриб чиқилгандан сўнг ҳайдовчи айбсиз деб топилган.

Қашқадарёда «Док-1 Макс» сабаб яна бир бола вафот этди
29 декабрь 2022, 10:48

Қашқадарёда «Док-1 Макс» сабаб яна бир бола вафот этди

Қашқадарёда яна бир бола «Док-1 Макс» сабаб вафот этди. 1 ёшли болага сироп 5 кун давомида уйида ичириб турилган.

31 декабрь куни Тошкент метрополитени бир соат кўпроқ ишлайди
29 декабрь 2022, 10:19

31 декабрь куни Тошкент метрополитени бир соат кўпроқ ишлайди

31 декабрь куни Тошкент метрополитени одатдагидан бир соат кўпроқ ишлайди. 1−2−3 январь кунлари соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.

Тошкентда вагон устига чиққан 11 ёшли болани 27 минг вольтли ток урди
29 декабрь 2022, 10:17

Тошкентда вагон устига чиққан 11 ёшли болани 27 минг вольтли ток урди

Тошкент шаҳрида 11 ёшли бола поезд вагони устига чиққач, уни 27 минг вольтли ток урди. Оқибатда танасининг 80 фоизи куйди. Ҳозирда унинг аҳволи стабиль оғир деб баҳоланмоқда.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси кўтарилди
29 декабрь 2022, 09:43

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси кўтарилди

Тижорат банклари 29 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 120 — 11 210 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 250 сўм.

Тошкентда 31 декабрь куни автобуслар соат 00:00 гача ҳаракатланади
29 декабрь 2022, 09:21

Тошкентда 31 декабрь куни автобуслар соат 00:00 гача ҳаракатланади

«Тошшаҳартрансхизмат» пойтахтда 31 декабрь — Янги йил байрами куни автобуслар соат 00:00 гача ҳаракатланишини маълум қилди. Қолаверса, 2 январь куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, 3 январь куни эса шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.

Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасини лицензиялаш ИИВга ўтказилмоқда
28 декабрь 2022, 22:39

Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасини лицензиялаш ИИВга ўтказилмоқда

Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасини лицензиялаш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан Ички ишлар вазирлигига ўтказилмоқда. Шунингдек, ушбу лицензия учун тўланадиган давлат божи БҲМнинг 10 баравари миқдорида белгиланмоқда.

28 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
28 декабрь 2022, 22:00

28 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ахборот кодекси лойиҳаси, байрам кунларида «свет» ва газдан қарзи борлар тармоқдан узилмаслиги, Бахтиёр она ҳайкали очилганига 17 йил тўлгани, «Олмалиқ КМК»га 12 млн доллар грант ажратган Корея, 21 ёшдан кичикларга тамаки ва алкогол сотиш тақиқлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

ҚҚС ставкасининг 12 фоизга туширилиши нархларга қандай таъсир қилади? Ўзбекистон молия вазири ўринбосарининг жавоби
28 декабрь 2022, 21:04

ҚҚС ставкасининг 12 фоизга туширилиши нархларга қандай таъсир қилади? Ўзбекистон молия вазири ўринбосарининг жавоби

Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ҚҚСнинг 12 фоизга тушиши ортидан нархларнинг пасайишини «эҳтимолдан йироқ» деб атади. Унинг фикрича, компаниялар «солиқ ставкаси пасайишидан оладиган фойдани харидорларга бериши даргумон». Унинг айтишича, рақобатбардош бозорлардагина нархлар тушиши мумкин.

ИТСВ Туркманистон билан чегараолди савдо зонасини ишга туширишни тезлаштиради
28 декабрь 2022, 20:19

ИТСВ Туркманистон билан чегараолди савдо зонасини ишга туширишни тезлаштиради

ИТСВда бўлиб ўтган йиғилиш якунига кўра, масъул раҳбарларга Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини ишга туширишни тезлаштириш бўйича вазифалар юклатилди.

Ўзбекистон МБ Smart Bank рақамли банкига лицензия берди
28 декабрь 2022, 20:02

Ўзбекистон МБ Smart Bank рақамли банкига лицензия берди

Ўзбекистонда яна бир рақамли банк пайдо бўлди. МБ Smart Bank банкига лицензия берди.

Ўзбекистонда Airbus ва Boeing самолётлари учун авиакеросин ишлаб чиқарилади
28 декабрь 2022, 19:50

Ўзбекистонда Airbus ва Boeing самолётлари учун авиакеросин ишлаб чиқарилади

Фарғона НҚИЗ Airbus ва Boeing самолётлари учун ишлатиш мумкин бўлган авиакеросин турини ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи сертификатни қўлга киритди. Ишлаб чиқариш ҳажмини ойига 8000 тоннагача ошириш ва келажакда маҳаллий ҳамда хорижий аэропортларга етказиб беришни кўпайтириш имконини беради.

Самарқанд ва Наманган республика бўйсунувига ўтказилади. Бу нима дегани?
28 декабрь 2022, 19:44

Самарқанд ва Наманган республика бўйсунувига ўтказилади. Бу нима дегани?

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва Наманганни республика бўйсунувидаги шаҳарларга айлантиришни таклиф қилди. Янги мақом бу шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига қандай таъсир қилади, оддий аҳоли-чи, бундан қандай наф кўради? «Газета.uz» шу каби саволлар билан экспертларга мурожаат қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг