Mobiuz ва Perfectum уяли алоқа операторлари хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш доирасида инвестицион шароитларини оширади ва Ucell операцион самарадорлигини ошириши билан ўзгаради.
Кунлик меҳнат марказларини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Ушбу марказларда бир марталик ишга ёлланувчиларга меҳнат қуроллари ва махсус кийимлар берилади, уларнинг манфаати ҳимоя қилинади ва иш топишда кўмаклашилади. Ишчи ва иш берувчининг онлайн мулоқоти учун «Mening ishim» буюртмалар биржасини яратилади.
Паркент туманида боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидаги ичимлик суви резервуарининг ёрилиши натижасида юзага келган сув тошқинидан зарар кўрган дала ҳовлиларининг бино ва иншоотлари ҳамда бошқа коммунал тармоқларда қурилиш-тиклаш ишлари бошланди.
Пойтахт чорраҳаларига ўрнатилган видеокамералар учун дастурий таъминот лицензия муддати тугади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш бошқармаси. Ҳокимлик камераларни қайта ишга тушириш учун AutoCon тизимини маҳаллий ишлаб чиқарувчидан 1,1 млрд сўмга сотиб олиши кутилмоқда.
Президент фармони билан «Ўзавтосаноат», «Ўзбекистон темир йўллари», Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва бошқаларнинг имтиёз ва преференциялари хатловдан ўтказилади ва бекор қилинади.
Умумий майдони 20,2 минг кв. м. бўлган ДХХ собиқ биноси хусусий секторга сотилади. Фармонда таъкидланишича, давлат объектлари «1 сўм» бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади. Бундан ташқари, собиқ Республика биржа маркази биноси, Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси ва бошқа иншоотлар ҳам сотувга қўйилади.
Беларусда оммавий тартибсизликларни ташкиллаштириш ва унда иштирок этиш бўйича 500 дан ортиқ жиноий ишлар очилган, уларнинг аксарияти Минскдаги норозилик намойишлари билан боғлиқ. Президент Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, «халқ ультиматуми» тугаган куни митинг пайтида намойишчиларни тарқатиш тўғрисида шахсан ўзи буйруқ берган.
Эми Кони Баррет сентябрь ойида вафот этган Рут Бейдер Гинзбург ўрнига АҚШ Олий суди судьяси этиб тасдиқланди. Президентлик сайловларидан бир ҳафта олдин амалга оширилган ушбу тайинлов Дональд Трамп учун муҳим сиёсий ғалаба деб айтилмоқда.
Коронавирусга чалинган ва уй шароитидаги реабилитацияга муҳтож беморларга вақтинча фойдаланиш учун пульсоксиметр ва кислород концентраторлари бепул тарқатилади. Дорихоналарда тайёрланадиган дори воситаларининг улгуржи сотуви, препаратларнинг импорти ва ишлаб чиқарилиши муддатининг узайтирилишига рухсат берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мусулмонларнинг ҳиссиётини ҳақоратлашга йўналтирилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан «тажовузкорона эмас, балки пайғамбарга хос босиқлик ва зукколик» билан муносабат билдиришга чақирди.
274 та корхона, 109 та газета ва нашриётлар, 26 та ахборот технологиялари корхонаси, 27 та тиббиёт муассасалари, 12 та ёғ-мой саноати корхонаси ва 31 та виночилик корхонаси тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилади.
Бухоро вилоятида КАМАЗ бешта Cobalt ва учта Nexia олиб кетаётган MAN автоулов тиркамаси билан тўқнашди. Ҳодисада фақат автомобилларга зарар етган. Етказилган зарарни баҳолашдан сўнг, автомобиллар заводга утилизация учун қайтарилади.
Андижон вилоятида автомобилларга газ қуйиш компрессор станцияларига газ етказиб бериш муддати чекланди. Газ шохобчаларга соат 06:00 дан 16:00 гача етказиб берилади.
Танлов асосида саралаб олинадиган бешта олий таълим муассасасига тажриба тариқасида контракт асосидаги талабалар сонини белгилаш ва имтиҳонларни мустақил ўтказишга рухсат берилади.
Рамзан Қодировнинг Франция президенти ҳақидаги фикри, Япониянинг АҚШ туфайли жабрланганларга моддий ёрдам кўрсатиши, АҚШда 65 млн фуқаронинг муддатидан аввал овоз бериши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акар икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий соҳадаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди.
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Россияда аҳолига жамоат транспортида, одамлар кўп бўлган жойларда, лифтларда ниқоб тақиш тавсия этилди. Кўнгилочар масканларнинг фаолияти тўхтатилиши кераклиги хақида айтилган бўлса ҳам, Москва мэрияси тунги клублар ва барлар ёпилмаслигини таъкидлади.
Президент Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тақдим этган Нукус марказий қисмининг истиқболли лойиҳаси билан танишди. Кўчаларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш, кўллар ва боғлар яратиш, турар жой бинолари, IT-парклар ва бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган.
Ойнинг Қуёшга қараган томонида биринчи марта сув излари борлиги аниқланди. Сув молекулалари осмон жисмининг жанубий қисмидаги Клавиус кратеридан топилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг