Ўзбекистонда 2024 йил 1 январдан ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмайди.
Рассом Inkuzart Орол денгизининг қуриган қисмида диаметри 100 м бўлган тинчлик рамзини чизиб, ўша ерга минг тупдан ортиқ саксовул кўчатларини ўтқазди. «Газета.uz»га берган интервьюсида у бунинг учун ҳеч кимдан моддий ёрдам сўрамагани ва лойиҳа учун аввалдан пул йиғиб юрганини айтди.
Жиззах вилоятида 3 нафар шахс сохта Green Card ҳужжатларини тайёрлаб, 103 кишининг 2 млрд 597 млн сўмини фирибгарлик билан қўлга киритгани аниқланди. Уларнинг бири 9 йилга қамалди, 2 нафарига қидирув эълон қилинди.
Қарши туманида «Жигули» ёниб кетди. Ҳайдовчи ўриндиғида 22 ёшли йигитнинг жасади борлиги айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича экспертизалар тайинланди.
Тижорат банклари 3 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 380 — 11 425 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 425 — 11 495 сўм.
3 май куни Тошкент шаҳрида қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 12 балли шкалада 10 балл бўлиши кутилмоқда. Нурланиш қоқ туш пайти максимал даражага яқинлашади. ССВ соат 11:00 дан 16:00 гача қуёш нурлари остида узоқ вақт юрмаслик ва бошқа тавсияларни берди.
Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотда унга бўлажак сайловда муваффақият тилади. Эрдоған ҳам Ўзбекистон раҳбарини умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтгани билан табриклади.
АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник «Муштум» журналини 100 йиллик юбилейи билан табриклаш мақсадида журнал таҳририятида бўлди. У «Муштум»нинг мухлиси эканини ва элчихона журналга обуна бўлганини айтган. «Элчининг ташрифидан бошимиз осмонга етди», — деди журнал бош муҳаррири Носиржон Тошматов.
Ўзбекистон президенти Берлинда Германия федерал канцлери Олаф Шольц билан музокаралар ўтказди. Ташриф давомида турли соҳаларга оид 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжат имзоланди.
Тошлоқ туманида қизига ота-онаси билан мактабга келишини талаб қилгани учун синфхонада педагогни ҳақоратлаб, калтаклаган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Аёл қилмиши учун узр сўрамаган ва эндиликда 6 млн сўм миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.
«Сурхон» давлат қўриқхонасидан Бухоро тоғ қўйининг боласини ноқонуний олиб кетишга уринган икки эркак ушланди. Тезкор рейд тадбири давомида қўлга олинган ҳуқуқбузарлар Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида истиқомат қилиши аниқланди. Уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ўзбекистонда референдумга пухта тайёргарлик кўрилган, бироқ кампанияда плюрализм бўлмади, дея маълум қилди ЕХҲТ ДИИҲБ мониторинг миссияси. Миссиянинг дастлабки ҳисоботида айтилишича, ОАВ сайловчиларга «холис, мувозанатли ва танқидий маълумот» етказиб бера олмаган.
Омбудсман идораси тадбиркорлар Дилшод Тўрахўжаев ва Хасанбой Абдунабиевнинг қийноққа солингани ҳақидаги хабарларни алоҳида назоратга олди. «Ўзбекистон инсон қадр-қимматини ерга урадиган, инсонийликка зид бўлган қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш йўлини танлаган», — дейилади баёнотда.
Бухорода 4 киши томонидан зўрлангани айтилган 13 ёшли қиз, Ўзбекистонда референдум юқори даражада ўтганини қайд этган МДҲ миссияси, 42 нафар непалликни $124,5 мингга алдаб кетган бухороликлар, Тошкентга келган янги автобуслар атрофидаги муаммолар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг айтишича, иккита «гармошка» автобус дарахт шохларига урилган кўчада йўл тасмалари чапроққа суриб қайтадан чизилади. Шунингдек, у пойтахт кўчаларининг параметрлари ушбу автобусларнинг ўлчамларига тўлиқ мос келишига ишонтирди.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофот берилади.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Таклиф этилган қонун лойиҳасида дастлабки тақдим этилган лойиҳадаги бир қанча имтиёзлар йўқлиги маълум бўлди. Айрим депутатлар лойиҳа ҳақида эътирозларини билдирди.
«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари Анвар Жўраев «Газета.uz»га айрим электробуслар жадвалдан кеч қолгани сабабини тушунтирди қилди. Унинг айтишича, бунга автобус парки масъул ходимининг электробуслар жадвалини энг қизғин вақтида ишни нотўғри тақсимлагани сабаб бўлган.
Наманган шаҳрида фундаментидан ўпирилган реклама баннери машина ва бир эркак устига қулади. Бош прокуратура фуқаро шифохонага олиб кетилгани ва ҳолат бўйича текшириш олиб борилаётганини маълум қилди.
Оҳангарон туманида 3 фуқаро электр қармоқ ёрдамида 48 кг балиқни ноқонуний овлади. Бу орқали табиатга 531 млн сўм зарар етказилди. Вазирлар Маҳкамаси шу кунларда балиқ овлашни тартибга солувчи, жумладан, браконьерликка қарши курашишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини кўриб чиқмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг