Қоракўл туманида акаси васийлигида қолган қиз янгасининг мажбурлови билан зўрлангани айтилмоқда. Ҳозирда Бухоро вилояти ИИБ томонидан ЖКнинг 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш моддаси бўйича 4 киши қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Янгиҳаёт туманида 3 нафар фуқаро ИИО ходимларини ҳақорат қилиб, жамоат тартибини бузганликда айбланди. Суд уларнинг ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Ўзбекистон ва Германия тараққиёт банки KfW ўртасида соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга йўналтирилган 45 миллион евролик кредит шартномаси ва 5,5 миллион евролик грант шартномаси имзоланди.
Ўзбекистонда радиоактив ва бошқа зарарли чиқиндилар сақланадиган жойлар (ҳозирда 41 та) хавфсизлиги ва сувнинг фавқулодда ифлосланишининг олдини олиш бўйича ишчи гуруҳ тузилади. Бу БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ва Швейцария ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланади.
Ўзбекистон президентининг тегишли қарорлари билан Санжар Зупаров (суратда) фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, Мухтар Мухитдинов ва Хуршид Алибаев эса ўринбосарлари этиб тайинланди.
МДҲ бош котиби, Ҳамдўстлик кузатувчилари миссияси раҳбари Сергей Лебедев Ўзбекистонда референдум «юқори ташкилий даражада, эркин ва очиқ муҳитда» ўтганини айтди. У хорижий ОАВдаги мамлакатдаги заиф ахборот кампанияси ҳақидаги хабарларни «бутунлай ёлғон» деб атади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқармасида ишлаб келган Исломиддин Норимов Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.
Ўзбекистонда май ойи қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ой давомида ҳарорат кечалари +10 даражагача пасаяди, кундузи +35 даражагача кўтарилади. Ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши прогноз қилинмоқда. Баъзи кунларда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиб ўтиши мумкин.
Зарядлаш шохобчалари етишмаётгани сабабли Тошкентдаги айрим электробуслар рейсларга чиқмаяпти. «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясининг маълум қилишича, айни пайтда 58 та қувватлаш станцияси ишламоқда, яна 80 таси тез орада фойдаланишга топширилади.
Акрамжон Абдухамидов Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Яшнобод туманида тунда 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Cobalt ағдарилиб, ёниб кетди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган. ЙТҲ оқибатида у шифохонага ётқизилди.
Бухоро шаҳрида яшовчи аёл бир гуруҳ шахслар билан бирга 42 нафар Непал фуқаросининг 124,5 минг долларини олиб, алдаб кетгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тижорат банклари 2 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 350 — 11 405 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 425 — 11 475 сўм.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти жиноятларда гумонланиб қўлга олинган икки фуқаро қийноққа солингани ҳақида пост эълон қилди. ИИВ хабарга муносабат билдирди.
Сешанба куни эрталаб Қирғизистонда содир бўлган зилзиланинг таъсири Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон (2−3 балл) ва Косонсой (2 балл) туманларида ҳам сезилди.
Тошкент шаҳрида автобусни эҳтиётсизлик билан бошқарган ҳайдовчи, шунингдек, бир қатор автобус саройлари раҳбар ходимлари ишдан олинди, айримларига ҳайфсан берилди. Бунга уларнинг транспорт воситалари иш тартибини тўғри ташкил этмагани каби сабаблар асос бўлди.
Жарималарга чегирмалар тақдим этилади, БҲМ оширилади, айрим шахсларга барча худудларда имтиёзли транспорт карталари берилади, баъзи қурилиш материаллари божхона божидан озод қилинади, дори нархлари устидан мониторинг ўрнатилади — 1 майдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширди. «Халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлашга интиламан», — дейди дипломат.
Тошкент шаҳрида 1 майдан 4 августгача иссиқ сув таъминоти ўчирилмаган ҳолда иситиш тармоқларининг гидравлик синовлари ўтказилади. Фуқаролар синовлар давомида иссиқ сув йўл ва йўлакларга чиқиши ҳамда қувурларнинг шикастланиши мумкинлигидан огоҳлантирилди.
Давлат қарзи тўғрисидаги қонунни имзолаган президент, 1 майдан кучга кирган янги таҳрирдаги Конституция, уни ёқлаган 90,21 фоиз референдум қатнашчилари, дарахтга урилиб қопламаси чиқиб кетган яни «гармошка» автобуслар, май ойидан 330 минг сўм бўлган БҲМ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг