Шароф Рашидов туманида ўғил отасининг мол-мулкни нотўғри тақсимлаганидан норози бўлиб, отхонасини ёқиб юборди. Оқибатда 102 млн сўмлик 17 бош тойчоқ ва 145 млн сўмлик беда ғарами ҳамда отхонанинг том қисми ёниб кетди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда 2022 йил январь-октябрь ойларида юз берган 7636 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1931 киши ҳалок бўлди, уларнинг 226 нафари — болалар. Аввалроқ ССВ Ўзбекистонда ЙТҲлар оқибатида 5−14 ёшли болалар ўлими даражаси Европа мамлакатларига қараганда 4 баравар юқорилигини маълум қилган эди
1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш тест режимида ишга туширилади. Тест режими вақтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича баллар ҳисобга олинмайди.
Ўзбекистонда душанба куни 131 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижани қайд этди (бир кун аввал 137 киши). Касалланишларнинг аксарияти Тошкент шаҳрида экани маълум бўлди.
Пойтахтнинг 12 та туманидаги кўп қаватли уйлар ҳудудида 170 та мини-поликлиника ташкил этилади. ССВ бу аҳолини оддий кўриклар учун ҳам поликлиникага қатнаш оворагарчилигидан халос қилишини таъкидламоқда. Лойиҳа натижалари таҳлил қилингач, 6 ойдан сўнг бошқа ҳудудларга татбиқ этилади.
Қозоғистон президенти матбуот котибининг таъкидлашича, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин «уч томонлама газ иттифоқи» (Россия + Қозоғистон + Ўзбекистон) тузиш масаласини муҳокама қилган.
ЖЧ-2022`да гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинлари якунига етди. Франция, Бразилия ва Португалия терма жамоалари кейинги босқичга чиқиш масаласини олдиндан ҳал қилиб қўйишди. «Газета.uz» сўнгги тур олдидан қайси терма жамоаларда плей-офф босқичига чиқиш учун имкониятлар юқорироқ эканлигини таҳлил қилади.
Кўчмас мулкка доир янги қонун билан ер участкаси, бино, иншоот ва қурилиш жараёнидаги объектлар, шунингдек, кўп йиллик дарахтлар ва мулкий мажмуа сифатидаги корхоналарга 13 турдаги ҳуқуқлар ёки чекловларни давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланди. Қонун эълон қилингандан 3 ой ўтиб кучга киради.
Қамаши туманида «КамАЗ» пиёдалар йўлагидан ўтаётган 2013 йилда туғилган қизни уриб кетди. Жабрланувчи оғир жароҳат олиб вафот этди.
Айни вақтда Бухоро вилояти судида айбланувчилар Нукус воқеаси бўйича ўз фикрини билдирмоқда. Биринчи бўлиб сўзга чиққан Азамат Турданов Даулетмурат Тажимуратов билан тортишиб қолди ва унга қарши кўрсатув берди.
Қоракўл туманида Cobalt ҳайдовчиси йўлини тўсган ИИБ ходими машинасини уриб қочди. У автомашинани Олот туманида ташлаб кетгани аниқланди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
Тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 11 285 сўмдан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 11 210 — 11 270 сўм оралиғида.
Президент фармони билан Бош прокуратура академияси негизида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади. Муассасада 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида бакалавриат ва магистратура ўқув жараёни йўлга қўйилади.
Minerva city, Lake city ва бошқа қатор лойиҳаларни амалга ошираётган ҳиндистонлик тадбиркор Мурари Лал Жалан Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантажда айблади. Ҳокимлик буни давлат хизматчисини обрўсизлантиришга уриниш деб эълон қилиб, Бош прокуратурага ариза берилаётганини билдирди.
G ва H гуруҳларидан жой олган Бразилия — Швейцария, Португалия — Уругвай баҳслари фаворит жамоаларнинг ғалабаси билан якунланди. Бразилия ва Португалия терма жамоалари иккита турда ҳам ғалаба қозониб, плей-офф босқичига чиқиш масаласини ҳал қилишди.
Владимир Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «қандайдир уч томонлама иттифоқ» тузишни таклиф қилди, дея маълум қилди Қозоғистон президенти Кремлдаги музокаралардан сўнг. У мазкур таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини ва Путин бу борада Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилмоқчи эканини айтди.
Ўзбекистон МБ пул-кредит сиёсати самарадорлигини ошириш учун ҳукуматни импорт йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, хусусий тадбиркорлик субъектларини темир йўл ва ҳаво транспортига жалб қилиш, улгуржи савдони нақд пулсиз шаклга ўтказиш, имтиёзли ва йўналтирилган кредитлардан воз кечишга чақирмоқда.
Нукус воқеалари бўйича гумонланувчиларга қўйилган айбловлар, тартибсизликлар натижасида етказилган 6,7 млрд сўм моддий зарар, совуқ об-ҳаво, ҳар пайшанба ОАВ билан мулоқот қиладиган ИИВ, НКМКда ҳалок бўлган машинист, ўзини отиб ўлдирган ИИБ ходими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Президент Нукусгача бўлган темир йўлни электрлаштириш бўйича кўрсатма берди. Бунинг натижасида Тошкент билан Нукус ўртасидаги қатнов вақти 7 соатгача қисқариши керак. Маълум қилинишича, тезюрар электр поезди Урганчга 6 соатда етиб боради (илгари 8 соат дейилганди).
29−30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари Чимён тоғлари бўйлаб қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, кучли ёғингарчилик сабабли Қамчиқ довони ҳудудидаги автойўлда қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг