Баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик учун таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкентнинг турли ҳудудларида навбат билан совуқ сув ўчирилади.
Тошкентда енгил атлетика бўйича ўтказилаётган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси учта медаль — 2 та кумуш ва битта бронзани қўлга киритди.
МСК 19−26 апрель кунлари бўлиб ўтган Конституция лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз беришда 611 минг 320 нафар фуқаро иштирок этганини маълум қилди.
30 апрель — 14 май кунлари Ўзбекистонда ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида миллий терма жамоадан 13 нафар спортчи қатнашади. Улар орасида Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов каби Олимпия ўйинлари чемпионлари ҳам бор.
Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро инвестиция форумида «Агробанк» Германия банклари билан жами қиймати 50 млн евролик иккита ҳамкорлик битимини имзолади.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази 8-синф ўқувчиси Тошкент шаҳрини онлайн сотув платформасида 250 млрд долларга сотиш ҳақида эълон жойлаштирганини аниқланди. Ўсмир буни ҳазил тариқасида қилганини билдирди.
Россиядан Ўзбекистонга газни «Ўрта Осиё-Марказ» (CAC) газ қувури орқали етказиб бериш режалаштирилмоқда, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг сўзларига кўра, аввалроқ етказиб бериш учун кўриб чиқилган бошқа — «Бухоро-Урал» газ қувури эскиргани сабабли мос келмайди.
Архитектура ва қурилиш саноати учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Autodesk корпорацияси самарали ҳамкорликни тавсия этмоқда.
Ўзбекистонга ноқонуний равишда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб кириш ва уларни мамлакат бўйлаб тарқатиш билан шуғулланганликда гумонланган 30 нафар шахс ушланиб, уларга тегишли 75 275 дона дорилар олиб қўйилди.
Юнусободда салкам 30 йил «Шодлик» деб номланган маҳалла номи «тарихий аҳамият касб этиши учун» 2016 йили «Йўлайриқ» деб ўзгартирилган. Орадан етти йил ўтиб, маҳалла номини энди «Обиҳаёт» деб ўзгартиришмоқчи. Таъкидланишича, маҳалланинг ҳозирги номи ёш оилаларнинг тотувлигига халал бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев июнь ойида Италияга ташриф буюришни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Италия мудофаа вазири Крозетто Гвидо.
Тошкент шаҳри ва вилоятида жами 2,6 кг «гашиш», 800 грамм «опий» ва бошқа психотроп дориларнинг савдосига чек қўйилди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши очилди.
Тошкент шаҳрида Репродуктив тиббиёт ва генетика институти очилди. 2023−2024 ўқув йилидан ушбу институтда клиник ординатура ташкил қилиниб, репродуктолог ва акушер-гинеколог каби мутахассислар тайёрлаш бошланади.
Ўзбекистон ва Венгрия 2023 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўз пойтахтлари ўртасида авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Тошкентдаги инвестиция форумида расмий Будапешт Ўзбекистон билан дронларни ишлаб чиқариш бўйича тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.
Бухорода эркак сохта паспорт ва шартномани кўрсатиб, бировнинг дўконини икки аёлга 50,8 минг долларга сотмоқчи бўлди.
Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни ҳарорат кундузи 28−33 даража атрофида бўлади.
Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Хитой копманияси билан битимлар имзоланди.
Open budget ахборот порталидаги «Менинг йўлим» лойиҳаси доирасида 10 мингтадан ортиқ ташаббусли таклифга овоз бериш жараёни бошланди, у 7 майгача давом этади.
Каттақўрғон туманида яшовчи 16 ёшли бола PUBG профилини сотишини айтиб 14 ёшли боладан 4,5 минг доллар олган. Бироқ профилни унга бермай, пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.
Икки ҳафтадан буён Суданда давом этаётган қуролли тўқнашувлар сабабли хорижлик фуқаролар Саудия Арабистонига эвакуация қилинмоқда. Кўчирилаётганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Саудия «уларнинг ўз мамлакатларига жўнаб кетишига тайёргарлик кўриш учун барча зарурий эҳтиёжларни таъминлаб беради».
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг