Архив

Тошкентда автобус ва иккита енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
9 декабрь 2024, 12:29

Тошкентда автобус ва иккита енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентнинг Юнусобод туманида автобус, Matiz ва Tracker-2 иштирокида «авария» содир бўлди. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳат олган.

АҚШ Суриядаги ИШИД позицияларига ҳаво зарбаларини йўллади
9 декабрь 2024, 11:04

АҚШ Суриядаги ИШИД позицияларига ҳаво зарбаларини йўллади

АҚШ Башар Асад режими қулагач, «террорчилар яна пайдо бўлишларига йўл қўймаслик учун» ИШИДнинг Суриядаги 75 дан ортиқ нишонига зарбалар берди. Байден ҳокимиятни ўтказиш жараёнида Оқ уйнинг Суриядаги барча гуруҳлар билан ҳамкорлик қилишини таъкидлади.

Уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш тартиби тасдиқланди
9 декабрь 2024, 09:19

Уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланган ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларни электрон браслет орқали масофадан туриб назорат қилиш тартиби тасдиқланди. Электрон браслетлар 2025 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич қўлланади.

Башар Асад оиласи билан Россияга учиб келди
8 декабрь 2024, 22:55

Башар Асад оиласи билан Россияга учиб келди

Сурия собиқ президенти Башар Асад оиласи билан Россияга учиб келди, деб ёзмоқда ТАСС Кремлдаги манбасига таяниб. Таъкидланишича, Россия инсонпарварлик нуқтаи назаридан уларга бошпана берган.

Мамлакатлар Сурияда Башар Асад режими қулаганини қандай қаршилади?
8 декабрь 2024, 21:42

Мамлакатлар Сурияда Башар Асад режими қулаганини қандай қаршилади?

Сурияда исёнчилар Дамашқни эгаллаб, президент Башар Асад режимини ағдарди. Мамлакатдан қочиб кетган президентнинг қаердалиги номаълум. Дунё мамлакатлари етакчилари унинг ҳокимияти қулагани ҳақида нима демоқда? Тафсилотлар.

Талабаларга Work and Travel дастурлари доирасида йўл харажатлари учун ссуда берилади
8 декабрь 2024, 14:47

Талабаларга Work and Travel дастурлари доирасида йўл харажатлари учун ссуда берилади

Президент ТИВга ўқиш истагида бўлган фуқаролар учун Буюк Британия, Германия ва бошқа давлатлар билан виза тартибини соддалаштиришга эришиш бўйича топшириқ берди. Ёшлар агентлиги раҳбари Work and Travel дастури иштирокчиларига йўлкира харажатлари учун ссуда ажратилишини маълум қилди.

Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири ҳибсга олинди
8 декабрь 2024, 13:28

Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири ҳибсга олинди

Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири Ким Ёнг Хён тергов доирасида ҳибсга олинди. Прокуратура қўзғолон ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ иккита жиноят ишини тергов қилмоқда.

Тошкентга қиш кирди: биринчи қордан фоторепортаж
8 декабрь 2024, 11:58

Тошкентга қиш кирди: биринчи қордан фоторепортаж

Якшанба тонгида пойтахт бу йилги қиш мавсумида илк бор оқ чойшаб билан қопланди. «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф Тошкент кўчаларидаги қорни суратларга муҳрлади.

Президент Асад Дамашқни тарк этди — ОАВ
8 декабрь 2024, 10:52

Президент Асад Дамашқни тарк этди — ОАВ

Исёнчилар ҳужумлари оқибатида Сурияда президент Башар Асаднинг 24 йиллик авторитар бошқаруви тугади, у Дамашқни номаълум йўналишда тарк этди, деб ёзмоқда ОАВ ўз манбаларига таяниб. Мамлакат бош вазири ҳокимиятни топширишга тайёр эканини билдирди.

Қишнинг биринчи жиддий совуғи: Нималар қилмоқ керак?
8 декабрь 2024, 09:07

Қишнинг биринчи жиддий совуғи: Нималар қилмоқ керак?

Ўзбекистон 8−11 декабрда жорий қиш мавсумида биринчи марта аномал совуқлик муҳитига яқин бўлган об-ҳаво ўзгаришлари билан тўқнашади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов бунда энергетика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида «Газета.uz» учун материал тайёрлади.

«Биз шунчаки ишга кетдик». Кореядаги ўзбекистонликлар — сўнгги кунлардаги воқеалар ҳақида
8 декабрь 2024, 03:07

«Биз шунчаки ишга кетдик». Кореядаги ўзбекистонликлар — сўнгги кунлардаги воқеалар ҳақида

Декабрь бошида Корея Республикаси президенти ҳарбий ҳолат эълон қилди, кейин эса жамоатчилик босими остида уни бекор қилди. «Газета.uz» ушбу мамлакатда яшовчи ўзбекистонликлар билан сиёсий воқеалар уларнинг ҳаётига қандай таъсир қилгани ҳақида суҳбатлашди.

Жанубий Корея парламентида президент импичменти учун етарлича овоз тўпланмади
7 декабрь 2024, 18:43

Жанубий Корея парламентида президент импичменти учун етарлича овоз тўпланмади

Жанубий Корея парламенти президентга импичмент эълон қилиш учун овоз беришда етарлича овозни тўплай олмади: ҳукмрон партиянинг 108 депутатидан 105 нафари мажлислар залидан чиқиб кетиб, овоз беришдан бош тортди. Мухолифат президентни жавобгарликка тортишга уринишларини тўхтатмаслигини билдирди.

2025 йилда Ўзбекистонда иситиш ва иссиқ сув тарифларини икки марта ошириш режалаштирилган
7 декабрь 2024, 18:13

2025 йилда Ўзбекистонда иситиш ва иссиқ сув тарифларини икки марта ошириш режалаштирилган

Ўзбекистонда иситиш ва иссиқ сув таъминоти тарифлари 2025 йил давомида 15 фоиздан икки марта оширилиши мумкин. Тошкентда баҳорда нархлар ошиши режалаштирилган. Шунингдек, тўлов тизимини қайта кўриб чиқиш ҳам муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари июнь ойидан бери биринчи марта камайди
7 декабрь 2024, 17:42

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари июнь ойидан бери биринчи марта камайди

Ноябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,67 миллиард долларга қисқариб, 43,1 миллиард долларга тушди. Кўрсаткич олтин нархининг пасайиши фонида июнь ойидан бери биринчи марта камайди. Марказий банк 9 тонна қимматбаҳо металл харид қилди.

Siberian Wellness компанияси Орол денгизи тубига 5 мингдан ортиқ кўчат экди
7 декабрь 2024, 17:00

Siberian Wellness компанияси Орол денгизи тубига 5 мингдан ортиқ кўчат экди

Siberian Wellness компанияси «100 Гa» халқаро экологик лойиҳаси доирасида Орол денгизи тубига 5000 дан ортиқ кўчат экди.

Автобусларда йўл кирани нақд пулда тўловчилар чиптани энди бекат ва инфокиосклар орқали сотиб олади
7 декабрь 2024, 16:54

Автобусларда йўл кирани нақд пулда тўловчилар чиптани энди бекат ва инфокиосклар орқали сотиб олади

1 январдан Тошкент шаҳрида автобус салонларида йўл ҳақини нақд пулда тўлаш тақиқланади. Йўл кирани нақд пулда тўловчилар бир марталик чиптани Paynet, MultiPay ва Oson инфокиосклари орқали сотиб олиши мумкин бўлади.

Оғир сурункали касалликка чалинган шахсларнинг субсидия олишдаги муаммолари юзасидан ССВга сенатор сўрови юборилди
7 декабрь 2024, 15:07

Оғир сурункали касалликка чалинган шахсларнинг субсидия олишдаги муаммолари юзасидан ССВга сенатор сўрови юборилди

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси оғир сурункали касалликка чалинган шахслар субсидия олишда муаммоларга дуч келаётганини маълум қилди. Бу юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига сенатор сўрови юборилди.

Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди
7 декабрь 2024, 11:16

Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди

«Мирзо» театри актрисаси Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди. Аввалроқ унинг соғлиғида муаммолар бўлаётганди.

Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳаларида институтлар ташкил этилади
7 декабрь 2024, 10:47

Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳаларида институтлар ташкил этилади

Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрлари ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари ташкил этилади.

Тошкент ислом институтига янги ректор тайинланди
7 декабрь 2024, 09:44

Тошкент ислом институтига янги ректор тайинланди

Уйғун Ғафуров Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинланди. Бунгача у Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг