Президентнинг собиқ маслаҳатчиси Музаффар Комилов яна Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори этиб тайинланди.
Термиз халқаро аэропорти ҳудудидаги ноқулай об-ҳаво ва қалин туман сабабли Тошкент — Термиз ва Термиз — Санкт-Петербург рейслари бекор қилинди. Uzbekistan Airways ҳолат жума куни ҳам давом этиши мумкинлигини таъкидлади.
Президентга автомобиль саноатининг 2025 йилги режалари тақдим қилинди. Унда BYD автомобилларининг 60 та деталини маҳаллийлаштириш ҳисобига электромобиль таннархини пасайтириш мумкинлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ҳукумати яна харажатлар чегарасига амал қилолмади, шунинг учун Қонунчилик палатаси ташқи қарз лимитини кўтарди. Йил бошида қонун билан давлат кафолати остида 5 млрд доллардан ортиқ маблағ жалб қилиш тақиқланган бўлса, энди бу чегара 7,3 млрд долларгача оширилди.
Туркиянинг Klimasan компанияси Artel билан стратегик келишув имзолади. Ҳамкорлик доирасида совиткичларнинг учта янги моделлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқарув раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Одил Темиров «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбари этиб тайинланди.
Декабрь ойида шанба ва якшанба кунларидан ташқари Ўзбекистон фуқаролари учун президент фармони ва Меҳнат кодексига мувофиқ 3 та қўшимча дам олиш куни белгиланган.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль, собиқ мудофаа вазири ва ички ишлар вазири ҳарбий ҳолат эълон қилганликда айбланмоқда, полиция суриштирув бошлади. Аввалроқ мухолифат ва фаоллар ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилганди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳозирги шароитда атом энергиясини тинчлик мақсадларида фойдаланиш ҳаёт сифатини ошириш ва миллий тараққиёт стратегияларини амалга оширишда муҳим муқобил ечим ҳисобланади, дея таъкидлади.
Компания мобил алоқа сифатини яхшилаш ва узлуксиз маълумот узатишни таъминлаш имконини берадиган иккита муҳим лойиҳани амалга оширди.
Президент фармони билан Болалар масалалари бўйича комиссия вазифалари қайтадан белгиланди. Ҳужжат билан республика комиссиясининг янгиланган таркиби ва ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиблари ҳам тасдиқланди.
Рубоб ясаш ва чалиш санъати Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа мамлакатлари таклифи билан ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди.
Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак Дональд Трамп жамоаси вакиллари билан учрашди. «Украина тинчликка тайёрлигини маълум қилмоқчи, аммо бу узоқ муддатли ва барқарор тинчлик бўлиши керак», — деб ёзмоқда WSJ.
Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш корхонасида газ портлади. Ҳодиса оқибатида 1 киши вафот этди, 6 киши жароҳатланди. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири етиб борди.
Binance биржасида биткоин курси 100 минг доллардан кўтарилди. Экспертлар криптовалюталарга ҳимоя активи сифатида қизиқиш ортганини қайд этди. Биткоин курси Трамп ғалабасидан бери сезиларли кўтарилиб бормоқда.
Ўзбекистоннинг «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти Франция «Озодлик, тенглик, биродарлик» халқаро мукофоти билан тақдирланди. Мукофот 10 декабрь куни Франция бош вазири томонидан жамият раҳбари Абдураҳмон Ташановга топширилади.
ОТМ талабалари ва техникум, касб-ҳунар мактаби, академик лицейлар ўқувчилари 25 декабрдан қишки таътилга чиқади. Дарслар 8 январдан бошланади.
Mobiuz акциялар ва махсус таклифларни йўлга қўйди, шунингдек, Қашқадарё вилоятида янгиланган офисини очди.
Ўзбекистон депутатлари 3 ўқишда вазирлик ва идораларнинг 2024 йилдаги харажатларини 9,98 трлн сўм ёки 775,8 млн долларга оширишни маъқуллади. Улар ҳужжатни муҳокама қилмади, саволлар ва қарши овоз бермади. Жараён атиги 9 дақиқа давом этди. Ҳеч ким харажатларни ошириш зарурлигини асослаб бермади.
Франция парламенти 1962 йилдан бери биринчи марта ҳукуматга ишончсизлик вотумини маъқуллади. Шу тариқа, бош вазир Мишель Барнье ҳукумати ташкил этилганидан уч ой ўтиб қулади. Вотумга Барньенинг келаси йил бюджетини парламент билан келишмасдан тасдиқлаш қарори сабаб бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг