Архив

Наманган вилоятида 3 магнитудали зилзила содир бўлди
20 август 2024, 16:10

Наманган вилоятида 3 магнитудали зилзила содир бўлди

Наманган вилояти Уйчи туманида 3 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 219 км узоқда жойлашган.

«Эртанги кунимиз — тенг рақобат муҳити». Президент — ЖСТга аъзо бўлиш зарурати ҳақида
20 август 2024, 15:51

«Эртанги кунимиз — тенг рақобат муҳити». Президент — ЖСТга аъзо бўлиш зарурати ҳақида

Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши — чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, қолаверса, ислоҳотларнинг ажралмас бир қисми, деди президент. «Иқтисодиётимизга олдинлари протекция қайсидир маънода керак эди. Яна шу йўлда давом этсак, имкониятларимиз чекланиб қолади», — деди у ишбилармонлар билан учрашувда.

2025 йилдан жамоатчилик муносабатларини тартибга солувчи янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар самарадорлиги баҳоланади
20 август 2024, 15:20

2025 йилдан жамоатчилик муносабатларини тартибга солувчи янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар самарадорлиги баҳоланади

Ўзбекистонда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг соддалаштирилган ва кенгайтирилган тартиблари жорий этилади. Хусусан, иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган лойиҳалар кенгайтирилган тартибда баҳоланади.

Лойиҳалаштиришдан то объектни топширишгача бўлган муддатлар бузилса, ажратилган ер бизнесдан олиб қўйилиши мумкин
20 август 2024, 15:04

Лойиҳалаштиришдан то объектни топширишгача бўлган муддатлар бузилса, ажратилган ер бизнесдан олиб қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда тадбиркорларга аукционда ер сотиб олишда ҚҚС ҳисоблаш бекор қилинади, ушбу харид суммасини бўлиб тўлашга рухсат берилади, дарҳол тўланса, чегирма тақдим этилади. Бунда бизнес томонидан объектни лойиҳалаштириш ва топшириш муддатлари бузилса, давлат ажратилган ерни олиб қўйиши мумкин.

Президент тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид янги чораларни эълон қилди. Асосий маълумотлар
20 август 2024, 14:40

Президент тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид янги чораларни эълон қилди. Асосий маълумотлар

Президент Нукусда тадбиркорлар билан учрашувда бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги чораларини маълум қилди. Микрокредит лимитини 300 млн сўмгача ошириш, микромолия ташкилотлари учун қўшимча ресурслар ажратиш, факторинг хизматлари ва исломий молия бозорини ривожлантириш шулар жумласидан.

Тадбиркорларга лимитдан ошган электр ва газ учун қўлланадиган юқори тарифлар ўзгартирилади
20 август 2024, 14:37

Тадбиркорларга лимитдан ошган электр ва газ учун қўлланадиган юқори тарифлар ўзгартирилади

Тадбиркорларга элетр энергияси ва газдаги лимитдан ортиқча фойдаланишдаги юқори тарифларлар суммаси пасайтирилади. Президентнинг айтишича, энди тадбиркорлар лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади, ошган қисмига тўлов эса 20 фоиз қимматлашади.

Давлат банклари йирик давлат корхоналарига кредит беришни босқичма-босқич тўхтатади — президент
20 август 2024, 14:08

Давлат банклари йирик давлат корхоналарига кредит беришни босқичма-босқич тўхтатади — президент

Президент давлат жалб қилган маблағларни йирик давлат корхоналарига бериш амалиётидан босқичма-босқич воз кечишни маълум қилди. Ҳозирда давлат банклари томонидан берилган кредитларнинг 92 трлн сўми ёки 30 фоизи 10 та йирик давлат корхоналарига тўғри келмоқда.

Президент — тадбиркорликдаги ютуқлар ва инвесторларнинг Ўзбекистонда бизнес қилишга ишончи ортиб бораётгани ҳақида
20 август 2024, 13:34

Президент — тадбиркорликдаги ютуқлар ва инвесторларнинг Ўзбекистонда бизнес қилишга ишончи ортиб бораётгани ҳақида

Ўзбекистонда 3 йилдан ортиқ ишлаётган корхоналар улуши 76 фоизни ташкил этиб, илк марта 300 мингтага етди. Хусусий секторда 5 млн сўмдан ортиқ маош оладиган ишчилар сони 1 миллиондан ошди, деди президент. Қолаверса, у Ўзбекистонда инвесторларнинг бизнес қилишга ишончи ортиб бораётганига ишора қилди.

Наманганда ноқонуний дори сотган тез тиббий ёрдам фельдшери ва унинг шериклари қамалди
20 август 2024, 13:25

Наманганда ноқонуний дори сотган тез тиббий ёрдам фельдшери ва унинг шериклари қамалди

Наманган вилоятида тез тиббий ёрдам фельдшери уйида яширин цех очиб, «Зодак», «Анаферон» ва «Витамин В6» дориларини сотиш учун тайёрлаб қўйгани маълум бўлди. ДХХ фельдшерни керакли буюмлар билан таъминлаган бошқа шахсни ҳам қўлга олди. Улар 5,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Қорақалпоғистонда кичик ва ўрта лойиҳалар учун ерлар тўғридан-тўғри ажратилади
20 август 2024, 12:36

Қорақалпоғистонда кичик ва ўрта лойиҳалар учун ерлар тўғридан-тўғри ажратилади

Президент Қорақалпоғистонда кичик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш учун ер участкаларини тўғридан-тўғри бериш тартибини маъқуллади. Ҳозирда тўғридан-тўғри ерлар Нукус шаҳрида 1 млн доллар, қолган туманларда 300 минг доллар инвестиция киритиш шарти билан берилмоқда.

Стратегик ислоҳотлар агентлиги Чимбойдаги «Гулпаршин» санаторийсини қайта ишга туширишни таклиф қилди
20 август 2024, 11:02

Стратегик ислоҳотлар агентлиги Чимбойдаги «Гулпаршин» санаторийсини қайта ишга туширишни таклиф қилди

Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида 2004 йил ёпилган «Гулпаршин» санаторийсини қайта ишга тушириш таклиф этилди. Бунинг натижасида ҳар бир даволанган бемордан ўртача 600−700 минг сўм тушум таъминланади. 50 та янги иш ўринлари ташкил этилиб, бюджетга 1,3 млрд сўмлик қўшимча тушум манбаси яратилади.

24−25 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
20 август 2024, 10:14

24−25 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ўзбекистонда 24−25 август (шанба ва якшанба) кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. «Газета.uz» ҳашар ўтказишга қўйиладиган талабларни эслатиб ўтади.

БМТ Қорақалпоғистонда сув, канализация ва экологик муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги лойиҳаларни ишга туширди
20 август 2024, 09:33

БМТ Қорақалпоғистонда сув, канализация ва экологик муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги лойиҳаларни ишга туширди

БМТ агентликлари Оролбўйи минтақаси Кўп шериклик траст фонди кўмагида Қорақалпоғистонда иккита янги лойиҳани ишга туширди. ЮНИCЕФ лойиҳаси 4 та туманда тоза ичимлик сувдан фойдаланишни яхшилашга, БМТТД ва ФАО лойиҳаси маҳаллий аҳолига экологик муаммоларни ҳал этиш кўникмаларини беришга қаратилган.

Balton Trading Asia қандай ишлайди: ичкаридан назар
20 август 2024, 09:00

Balton Trading Asia қандай ишлайди: ичкаридан назар

Ўзбекистонда FMCG дистрибюцияси бозорининг етакчи иштирокчиларидан бири бўлган Balton Trading Asia вакиллари самарали логистика қуриш сирлари билан ўртоқлашиб, логистика ва сақлаш хизматлари кимлар учун муҳимлиги ҳақида сўзлаб берди.

Хоразмда ноқонуний боқилаётган шер боласи ҳайвонот боғига топширилди
20 август 2024, 00:01

Хоразмда ноқонуний боқилаётган шер боласи ҳайвонот боғига топширилди

Урганч шаҳрида фуқаро ёш шер боласини ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди. Унга нисбатан жарима жазоси тайинланди, ёввойи жонзот эса вақтинча Нукус ҳайвонот боғига топширилди.

19 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
19 август 2024, 23:37

19 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Қорақалпоғистонга ташриф буюрган президент, ўқишга кирган 186 минг абитуриент, маймунчечак сабаб чегара назоратини кучайтирган Қозоғистон, камроқ уй ҳамда автомобиль сотиб ола бошлаган ўзбекистонликлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистонда Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади
19 август 2024, 23:28

Ўзбекистонда Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади

Президент 2024 йил октябрь ойида Абу Исо ат-Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлашга доир қарорни имзолади. Шу муносабат билан унинг иккита асарини академик таржима қилиш ва шарҳини тайёрлаш, «Ислом — тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида конференция ўтказиш режалаштирилмоқда.

С.Мирзиёева ва Т.Худайбергенов Қорақалпоғистонни ривожлантиришга оид топшириқлар ижросини назорат қилади
19 август 2024, 22:44

С.Мирзиёева ва Т.Худайбергенов Қорақалпоғистонни ривожлантиришга оид топшириқлар ижросини назорат қилади

Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича топшириқлар ижросини назорат қилиш президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва давлат раҳбари маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергеновга юклатилди. Президент Кегейли туманида ўтган йиғилишда ҳудудни ривожлантириш бўйича фойдаланилмаётган имкониятларни санаб ўтди.

Британияда мизогинияни экстремизм билан тенглаштиришмоқчи
19 август 2024, 22:29

Британияда мизогинияни экстремизм билан тенглаштиришмоқчи

Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги аёлларга нисбатан ўтакетган нафрат — мизогинияни экстремизмга тенглаштириш режаларини эълон қилди. ИИВ раҳбари экстремизмнинг ортиб бориши Британия демократиясига таҳдид солаётганини таъкидлади.

Аҳолининг истеъмол кайфияти: уй-жой ва автомобиль харидида харажатлар ва режалаштирилган сарфнинг камайиши
19 август 2024, 20:52

Аҳолининг истеъмол кайфияти: уй-жой ва автомобиль харидида харажатлар ва режалаштирилган сарфнинг камайиши

Марказий банк иккинчи чорак учун 0,7 пунктга пасайган истеъмол кайфияти индексини эълон қилди. Сўров натижаларига кўра, уй-жой сотиб олганлар улуши 6,2 фоиздан 5,8 фоизга камайди, автомобиль хариди эса — 12,3 фоиздан 10,5 фоизга. Келгуси ойларда ҳам уй-жой сотиб олишни хоҳловчилар камроқ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг