Архив

Оммавий велотураргоҳлар — хавфсиз
14 ноябрь 2022, 12:56

Оммавий велотураргоҳлар — хавфсиз

Метро бекатлари яқинидаги велотураргоҳлар хавфли деган қарашлар бор. Бекатларда велосипедларини қолдириб, ўз манзилига метрода етиб олувчиларнинг тураргоҳлар ҳақидаги фикрлари — «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам фоторепортажида.

Самарқандда Афросиёб поезди 18 бош қўйни уриб юборди
14 ноябрь 2022, 12:32

Самарқандда Афросиёб поезди 18 бош қўйни уриб юборди

Бухоро — Самарқанд — Тошкент йўналишида ҳаракатланган Афросиёб поезди 18 бош қўйни уриб юборди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланди. Ҳозирда қўйларнинг эгаси ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳафта ўрталари совуқ бўлади, қор ёғиши ҳам мумкин
14 ноябрь 2022, 11:45

Ҳафта ўрталари совуқ бўлади, қор ёғиши ҳам мумкин

Ўзбекистонга чоршанба куни Волга бўйидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Кечаси ҳарорат -2 даража, кундузи +10 даража атрофида бўлади. 14−18 ноябрь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.

Магистратурага киролмаганлар учун қўшимча имконият берилади
14 ноябрь 2022, 11:17

Магистратурага киролмаганлар учун қўшимча имконият берилади

Давлат ОТМларининг магистратурасида қўшимча тўлов асосида ўқиш имконияти яратилди. Қолаверса, қишки қабулда хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар сертификати борлар ҳужжат топшириши мумкин бўлади.

Фарғона халқаро аэропортидаги қатор рейслар кечиктирилди
14 ноябрь 2022, 10:42

Фарғона халқаро аэропортидаги қатор рейслар кечиктирилди

14 ноябрь куни Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли режалаштирилган бир қатор парвозлар мажбурий кечиктирилди.

Хоразмда имом масжид қурилиши учун йиғилган 40 млн сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
14 ноябрь 2022, 10:37

Хоразмда имом масжид қурилиши учун йиғилган 40 млн сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

Қўшкўпир туманида имом масжид қурилиши учун йиғилган 40 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тожикистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
14 ноябрь 2022, 10:04

Тожикистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Душанба куни соат 03:07 да Тожикистонда 3,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Эпицентри Тошкентдан 149 км узоқлиқда бўлган ер қимирлаши Бекобод, Ширин, Янгиер ва Гулистон шаҳарларида сезилди.

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янгиланган курсини эълон қилди
14 ноябрь 2022, 09:54

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янгиланган курсини эълон қилди

1 АҚШ долларининг расмий курси 11 206,90 сўм этиб белгиланди. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

Собиқ «Уммон» гуруҳи аъзоси вафот этди
14 ноябрь 2022, 09:40

Собиқ «Уммон» гуруҳи аъзоси вафот этди

Собиқ «Уммон» гуруҳининг хонандаси Жасур Рафиқов вафот этди. У бир неча йиллардан буён саратон касаллиги билан курашиб келгани айтилмоқда.

Ангрен ИЭСда «носозлик» юз берди
13 ноябрь 2022, 21:11

Ангрен ИЭСда «носозлик» юз берди

Тошкент вилоятидаги Ангрен иссиқлик электр станциясида 13 ноябрь, якшанба куни «носозлик» юз берди. Энергетика вазирлигидан маълум қилишларича, ҳозирда Ангрен шаҳрига электр энергияси барқарор етказиб берилмоқда, қисқа вақт ичида иссиқлик энергияси етказиб берилиши ҳам қайта тикланиши кутилмоқда.

Истанбулнинг машҳур Истиқлол кўчасида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор
13 ноябрь 2022, 21:02 1

Истанбулнинг машҳур Истиқлол кўчасида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги машҳур Истиқлол кўчасида портлаш содир бўлди. Ҳодисада камида 6 киши ҳалок бўлди, 53 киши яраланган.

Ўзбекистонда электр таъминотида узилишлар юз бермоқда. Янги блэкаут эҳтимоли борми?
13 ноябрь 2022, 21:00

Ўзбекистонда электр таъминотида узилишлар юз бермоқда. Янги блэкаут эҳтимоли борми?

Бир қатор ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Расмийларга кўра, бунга ИЭСларга етказиб берилаётган газнинг камайгани сабаб бўлган. Марказий Осиё энерготизимида Ўзбекистон айби билан авария содир бўлмаслиги учун ҳудудий электр корхоналаридан энергия истеъмолини қисқартириш сўралган.

Тошкентнинг учта туманида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади
13 ноябрь 2022, 20:28

Тошкентнинг учта туманида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади

14 ноябрь куни Тошкентнинг учта туманидаги айрим массив ва кўчалар аҳолиси вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолади. Veolia Energy Tashkent буни магистраль қувурда режадан ташқари ишлар олиб борилиши билан изоҳлади. Жойларда иссиқ сув таъминоти сақланиб қолади.

Қўқонда 14 ёшли ўсмир вафоти ортидан ИИБ Вояга етмаганларга ёрдам маркази раҳбари ҳам ишдан олинди
13 ноябрь 2022, 18:58

Қўқонда 14 ёшли ўсмир вафоти ортидан ИИБ Вояга етмаганларга ёрдам маркази раҳбари ҳам ишдан олинди

Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида 14 ёшли ўсмирнинг вафоти бўйича ИИВ хизмат текшируви якунланди. Унга кўра, марказ директори лавозимидан озод этилди, 3 нафар ходимга «ҳайфсан» интизомий жазоси тайинланди.

«Амирсой»да электр энергияси ўчиши оқибатида дор йўли тўхтаб қолди
13 ноябрь 2022, 18:48

«Амирсой»да электр энергияси ўчиши оқибатида дор йўли тўхтаб қолди

«Амирсой» дам олиш масканида дор йўли электр энергияси ўчиши оқибатида тўхтаб қолди. Энергетика вазирлиги ҳолатга изоҳ бериб, узилишга йўлнинг электр қурилмасида юзага келган носозлик сабаб бўлганини маълум қилди. Ҳозирда дор йўли фаолияти қайта тикланган.

Бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади
13 ноябрь 2022, 14:27

Бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон боксчилари бешта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритиб, Осиё чемпионатида эркаклар жамоалари ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Аёллар терма жамоаси учта медаль билан бешинчи ўринни қайд этди.

Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов жаримага тортилди
13 ноябрь 2022, 11:18

Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов жаримага тортилди

Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов «масъулиятсизлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдаги камчиликлари» учун ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жаримага тортилди. У қарийб 2 йил аввал мазкур лавозимга тайинланган эди.

Сурхондарёда ўқувчиларнинг мактабга қатнашлари учун 26 дона Damas берилди
13 ноябрь 2022, 09:46

Сурхондарёда ўқувчиларнинг мактабга қатнашлари учун 26 дона Damas берилди

Сурхондарё вилоятида 26 та мактабнинг чекка ҳудудлардаги таъмирталаб филиаллари фаолияти тугатилди. Уларда таълим олаётган ўқувчиларнинг асосий мактабларга қатнашлари учун 26 дона Damas автомобили ажратилди.

Тошкентдаги китоб қаторлари сотувчилари президентга мурожаат қилишди
12 ноябрь 2022, 21:49

Тошкентдаги китоб қаторлари сотувчилари президентга мурожаат қилишди

Миробод ҳокими «Мовий гумбазлар»даги китоб расталари сотувчиларини қабул қилиб, улар масаласини ўрганишга ваъда берди. Сотувчилар бу жой кимошди савдосига қўйиш режасидан хабар топиб, президентга мурожаат қилишди. Расталар қарийб 30 йилдан бери мавжуд бўлиб, пойтахтнинг ўзига хос рамзига айланган.

ЖЧ-2022: Сюрпризлар қуршовида
12 ноябрь 2022, 19:00

ЖЧ-2022: Сюрпризлар қуршовида

«Газета.uz» ЖЧ-2022 бошланишига ҳафталар ва кунларни санашда, мухлисларни гуруҳлар билан таништиришда давом этмоқда. F гуруҳида бизни Канада ва унинг сюрпризлари, Бельгия ва жамоа етакчиларининг оққуш қўшиғи, авлодлар алмашинуви чангалидаги Хорватия ва Марокашнинг қарши ҳужумдаги ўйинлари кутмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг