Ўзбекистон президенти 2023 йилда 1000 дан ортиқ давлат объектларини сотиш кўзда тутилган дастурни тасдиқлади. Гап 39 та йирик давлат компанияси, 8 та банк, 20 та вазирлик, бошқа давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шўба корхоналари ҳамда фирмаларидаги улушлари ҳақида бормоқда.
Ridetech International (Yandex Go хизмати) вакиллари Тошкентда Солиқ қўмитаси ва Рақобатни ривожлантириш қўмитасида учрашувлар ўтказди. Yandex Go фойдаланувчиларига фискал чеклар бериш бўйича ишлар режаси белгилаб олиниб, 1 апрелдан ҳайдовчи ва йўловчилар суғурталаниши эълон қилинди.
Яхши кино — яхши китобдек. Айни дамда, бири иккинчисига халал бермайди. «Газета.uz» вақтни мазмунли ўтказишга кўмаклашмоқ ниятида «Нима кўрамиз?» лойиҳасини бошлади. Кўрилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган фильмлар ҳақида киноижодкорлар, журналистлар, жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.
Туркия парламенти Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини бир овоздан маъқуллади. Шундай қилиб, мамлакатнинг иттифоққа қўшилиши ташкилотнинг барча аъзолари томонидан маъқулланди.
Украинанинг «Юрия-фарм» фармкомпанияси Ўзбекистондаги «Река-Мед» корхонасини ЕТТБ кредити ҳисобига сотиб олди. «Юрия-фарм» ўз маҳсулотларининг 30 фоизини экспорт қилган бўлса, унинг 15 фоизи Ўзбекистонга йўналтирилган. Компания шундай йўл билан экспорт харажатларини камайтиради.
Адлия вазири Акбар Тошқулов Ўзбекистон фирибгарликка йўл қўймаслик учун электрон овоз беришга ўтишни режалаштиряптими, деган саволга онлайн овоз бериш тизими идеал эмас, деб жавоб берди. «Баъзи одамлар электрон тизимда қандай овозини берганини кимдир билишини хоҳламайди», деди у.
Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов янги Конституция лойиҳаси тарғиботи учун гуруҳлар тузилишини маъқуллади. Унинг таркибида 1000 дан ортиқ киши, жумладан, оқсоқоллар, ўқитувчи, шифокор, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва бошқалар бор. Уларга 11 мингдан зиёд маҳалла фаоллари ёрдам беради.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинада қўшинларни кўчириш, қурол ва ўқ-дориларни икки томондан олиб ўтиш ҳуқуқисиз сулҳ тузишга чақирди.
Ўзбек болалар адабиёти очиқ ярага ўхшайди — давосини кўпчилик биладию, амалда ҳаракат сезилмайди. «Муаммо фақат ёзувчи, ношир, таржимон ё ўқувчига боғлиқ бўлса қанийди», — дейди соҳа мутахассислари. «Газета.uz» журналисти Чарос Низомиддинова масаланинг бошқаларга боғлиқ жиҳатларини ўрганди.
«Янги Ўзбекистон» боғида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши сабаб 1 апрель куни Янги Ўзбекистон ва унга туташ Жасорат кўчасида автомобиль ҳаракати чекланади.
Тошкентда 2 апрель куни Амир Темур таваллуди муносабати билан югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу куни айрим кўчаларда 3 соат давомида автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги сессияда Хоразм вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Жўрабек Раҳимов номзоди тасдиқланди.
1 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталарининг нархлари ошади. Энди кириш нархи 16 ёшдан катталар учун 35 000 сўм, хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақахўрлар ҳамда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун 20 000 сўм бўлади. Имконияти чекланганлар ва 7 ёшдан кичик болалар учун эса бепул.
Шанба Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз ўтади. Якшанба куни эса Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли момақалдироқли ёмғир кузатилади. Айрим жойларда дўл ёғиши ҳам мумкин.
Ўзгидромет 2−4 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Жойларда шамол кучайиб, шимолда ва чўл ҳудудларда чанг тўзон кузатилиши ҳам мумкин.
Дональд Трамп АҚШнинг судда расман айбланаётган биринчи собиқ президентига айланди. Бу Сторми Дэниэлсга жим юриши учун пул тўлаш билан боғлиқ.
ДХХ Наманганда ўтказилган тезкор тадбирларда умумий баҳоси 1 млрд 124 млн сўмлик, жами 1,5 кг олтин қуймаларининг ноқонуний сотувига чек қўйди.
31 март, жума куни 2010 йилгача бўлган даврда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг охирги куни. 2023 йил 1 апрелдан ушбу давргача олинган эски намунадаги «права»лар ўтмайди ва у билан транспорт бошқарган ҳайдовчилар 300 минг сўм жаримага тортилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида янги корхоналарнинг ишга туширилишида иштирок этди, республикани ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди, миллатлараро тотувликка бағишланган тадбирда иштирок этди, маҳаллада бўлиб, ифторлик қилди ва сумалак пишириш жараёнида қатнашди.
Тошкентда 248 нафар фуқарога автомашина олиб беришни ваъда қилиб, 12 млрд сўм олган Uz Avto Premium ва Аvto Alo Group МТ компаниялари раҳбарларига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Суд жараёни салкам бир йил давом этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг