«Митинглар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда ҳозирда президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда, дея маълум қилди Адлия вазирлиги департамент бошлиғи. Митингларни ташкил этиш тартиби ҳали ҳам қонунларда белгиланмаган, бироқ уни бузганлик учун жавобгарлик бор.
Ўзбекистонда ишга тушган илк автоматлаштирилган ҳожатхона, Қорақалпоғистонга борган Шавкат Мирзиёев, Фарғонада қўлбола усулда ясалган аттракциондан тушиб кетган 17 ёш қиз, Нукус воқеалари бўйича апелляция берган судланувчилар, парранда фабрикаси портлаши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
«Қозоғистон — геосиёсий теваракда ривожланишнинг янги тенденциясини белгиловчи бундай чуқур ислоҳотларни амалга ошираётган ягона давлатдир», — деди Қасим-Жомарт Токаев. У ҳашаматли уй эгалари учун паст тарифларни танқид қилди, йирик ва товар корхоналари учун солиқларни оширишни таклиф қилди.
Ўзбекистонда штатларни қисқартиришни кўзда тутган маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат органларида ишдан бўшатиш вақтинча тўхтатилди.
Қўллар инсоннинг мавқеи ва машаққатларидан ҳикоя қилади. Кафтлардаги чизиғу ёриқлар, доғу чандиқлар кишиларнинг турмуши, касб-коридан дарак беради. «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам мана шундай қўлларнинг «гапирувчи суратлари»ни бир саҳифага жамлади.
Мирзачўл туман ХТБ мансабдор шахслари ортиқча синфлар шакллантириш, таътил, иш ҳақи ва устама пулларни ортиқча тўлаш, қўшиб ёзиш, камомад каби жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда. Улар давлатга қарийб 1,6 млрд сўм зарар етказган. ДХХ уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Юқори технологиялар соҳасидаги олимлар ва ишбилармонлар, жумладан, Илон Маск ва Стив Возняк сунъий интеллектни ривожлантиришни 6 ойга тўхтатиб туришга чақирди. Шу вақт ичида улар AI соҳасида хавфсизлик ва тартибга солиш бўйича протоколларни ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.
Ўзбекистонда апрель ойи қуруқ ва илиқ ҳаво билан бошланади. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари +7…+17 даража, кундузи +20…+32 даража атрофида бўлади. Бироқ бу ойда кучли ёмғирлар ва момақалдироқ ҳам кузатилиши мумкин.
AgroInsurance 2023 II халқаро конференциясида халқаро экспертлар томонидан глобал бозор шароитида Ўзбекистонда агросуғурта ривожланишининг истиқболлари муҳокама қилинди.
«Ҳудудгазтаъминот» компанияси Италиянинг Pietro Fiorentini компанияси билан Ўзбекистон газ тақсимлаш тизимини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширади. Лойиҳа Италиянинг экспорт-кредит агентлиги томонидан 200 млн евро миқдорида молиялаштирилади.
ФИФА Индонезияни U-20 жаҳон чемпионати мезбонлигидан четлатишга қарор қилди. Мамлакат аҳолиси Исроил терма жамоасининг турнирда қатнашишига рухсат бермасликни талаб қилган. 31 мартга белгиланган қуръа ташлаш маросими ҳам сурилган. Турнирга қайси давлат мезбонлик қилиши ҳозирча номаълум.
Шайхонтохур туманидаги пластмасса махсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. ФВВ воқеа оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганини билдирди.
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга мўлжалланган «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасаси филиаллари република бўйлаб ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича 3 та ташаббусни илгари сурди. Унга кўра, 452 та маҳалланинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади, 38 минг одамнинг кадастри тўлиқ қилиб берилади. Шунингдек, йил охиригача 4 мингта уй-жой қурилади.
Риштон туманидаги «Ар-Рошидоний» боғидаги 17 ёшли қиз тушиб кетган аттракцион қўлбола усулда ясалгани, техник паспорти йўқлиги маълум бўлди. Қолаверса, статик ва динамик синовлардан ўтказилмаган. Жабрланувчи эса воқеа вақтида ҳимоя занжирини ўз қўли билан бўшатиб юборгани айтилмоқда.
Нукус воқеалари бўйича судланган 22 нафар судланувчидан 16 нафари суд қарори устидан апелляция шикояти билан мурожаат қилди. Улар орасида февраль ойи бошида тергов изоляторида вафот этган Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси собиқ бошлиғи Полат Шамшетов ҳам бор.
Каттақўрғон туманида парранда фабрикасида портлаш содир бўлди. Унинг оқибатида икки киши жароҳат олди.
Бразилия ва Хитой юанда савдо қилиш бўйича келишувга эришди ва қўшма ҳисоб-китоб палатаси ташкил этилганини эълон қилди. Бу икки давлат ўртасида ўз валюталарини АҚШ долларига алмаштирмасдан тўғридан-тўғри савдо қилиш имконини беради.
Саноат хавфсизлиги қўмитаси назоратидаги корхона ва ташкилотларда 2022 йилда 81 та бахтсиз ҳодиса юз берди. Шулардан 28 тасида ўлим ҳолати қайд этилди. Ҳодисалар 60 фоиздан ортиқ ҳолатда ташкилий сабаб билан боғлиқ, дея изоҳ берилди.
Тўрткўл туманида Cobalt ва MAN русумли автотранспортлар ўртасида йўл транспорт ҳодисаси юзага келди. Оқибатда бир фуқаро вафот этди. Ҳолат сабаб суриштирув ишлари бошланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг