Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Shaffof савдо белгиси остидаги 73 та тадбиркорлик субъектига қарашли юздан ортиқ газ тўлдириш шохобчаларининг «электр ва газ тармоқларидан ноқонуний фойдаланиш» ҳолатлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нукус воқеалари бўйича 39 нафар судланувчи қаторида журналист Есимкан Қанаатовга ҳам ҳукм ўқилди. У шартли равишда озодликка чиқарилди. Интервью давомида Қанаатов Даулетмурат Тажимуратовнинг «агитацияларига алданиб қолгани»ни айтди ва халқдан «интернетдаги провокацияларга эргашмаслик»ни сўради.
Қорақалпоғистондаги «Довут-ота» чегара постида Россиядан Ўзбекистонга олиб ўтилаётган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган газли ва пневматик тўппончалар, газ баллонлари ва патронлар аниқланди.
UzAuto келажак авлодни ўйлаган ҳолда, замонавий автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича камида 10 йил олдинга чиқиш имконини берувчи янги давр остонасида.
Ўзбекистонга 13−15 март кунлари коронавирусга қарши жами 875 520 доза Pfizer вакцинаси келтирилди. Айни кунгача мамлакатда жами 75,6 млн доза вакцинадан фойдаланилган.
Ўзбекистон Марказий банки иккита янги банк — Apex Bank ва Hayot Bank`ни рўйхатдан ўтказди ҳамда уларга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар берди.
17 март куни Бухоро вилояти судида Нукус воқеаларида қатнашганликда гумонланган яна 39 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. Уларнинг 28 нафарига 5 йилдан 11 йилгача қамоқ жазоси тайинланди. 11 нафар айбланувчи эса шартли равишда суд залидан озод қилинди.
Шанба куни Каспий денгизидан булутли массивлар кириб кела бошлайди. Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати нисбатан пасаяди, бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Бироқ 21 март куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади.
Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича мустақил комиссия аъзолари суд раисидан Нукус иши бўйича 39 нафар айбланувчига нисбатан инсонпарварлик тамойиллари асосида, адолат мезонларига мувофиқ жазо тайинланишини сўради.
18−21 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тижорат банклари 17 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 350 — 11 415 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 425 — 11 505 сўм.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Россия-Грузия чегарасидаги «Юқори Ларс» назорат-ўтказиш пунктида аксарият йўлаклар ёпилгани сабабли миллий ташувчиларга ушбу ҳолатни инобатга олишларини сўради. Ҳозирда Россия ва Озарбайжон ўртасида 3 та назорат-ўтказиш пунктлари фаолият кўрсатмоқда.
Тошкентда «Мамлакатлар таназзули сабаблари» китоби ҳаммуаллифи Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтади. Мазкур тадбир ахборот ҳамкори ҳисобланган «Газета.uz» нега айрим мамлакатлар фаровонроқ деган саволга жавоб изланган китобдан парчалар эълон қилади.
Туркиядаги зилзилалар қурбонлари сони 49 мингдан ошгани, Сурия Россиянинг янги ҳудудларини тан олгани, Молдовада давлат тили румин тилига ўзгартирилгани, Rheinmetall Украинадаги можаролар фонида рекорд даражада даромад олгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Референдум ўтказишга 182,3 млрд сўм ажратилиши, нархи ошган помидор, вайнер Dili.me`га қўзғатилган жиноят иши, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Ўзбекистонга тавсиялари, Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия бош вазири билан учрашуви ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида ташкилотнинг тизимли ҳамкорлик платформаси, шунингдек, Табиий офатлар мониторинги марказини яратишни таклиф қилди. Ўзбекистон Ҳатай вилоятининг Овакент туманини қайта тиклашга ҳам ёрдамлашади.
Ўзбекистон Марказий банки маълум қилишича, йиллик инфляция кўрсаткичи пасайган, бу эса унинг иккинчи чоракда янада пасайиши эҳтимолини оширган. Аномал совуқ савдо ва саноатга салбий таъсир кўрсатди, лекин Марказий банк биринчи ярим йилликнинг охиригача соҳалардаги кўрсаткичлар тикланишини кутмоқда.
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги қишлоқ жойларни ривожлантириш учун 200 млн доллар ажратди. Лойиҳада 113 та қишлоқни ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, электр таъминоти тизимини яхшилаш режалаштирилган.
Тошкент шаҳрида автобуслар 19, 20, 21, 22 март кунлари шанбалик, 25 март куни эса иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.
Ўзбекистон президенти болани хорижда назоратсиз қолдирганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгиловчи тузатишлар акс этган қонунни имзолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг