U-20 Осиё кубогининг ярим финалида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги учрашув пенальтилар сериясигача давом этди. Якунда 3:1 ҳисоб билан Ўзбекистон футбол терма жамоаси финалга йўл олди.
«Урал энергетика қурилиш компанияси» «Электрқишлоққурилиш» компаниясининг назорат пакетини сотиб олади. 58,41 фоиз акцияларни хусусийлаштириш бўйича битим қиймати 93,2 млрд сўмга баҳоланмоқда.
Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон бош вазири маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди, дея маълум қилди ҳукумат.
Табиат ресурслари вазирлиги Қизилқум қўриқхонасида бўрсиқ ва тўқай мушуги тушиб қолган фотоқопқон тасвирларини намойиш этди.
Президент 15 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк билан учрашди.
ПМТИ таҳлилига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 41 фоизи чуқур кавлама кўринишидаги ҳожатхоналардан фойдаланади. Экспертлар санитарияга зид бундай ҳожатхоналарни вентиляция қилинадиган ва плиталар билан қопланган ҳолга келтиришни тавсия этди. Бунда ташвиқот эмас, молиявий ёрдам самара бериши билдирилди.
2024 йилдан Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларига кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланиши мумкин. Конституция лойиҳасида уларнинг депутат ва сенатор этиб сайланиши тақиқланмаган. Анчадан бери муҳокама қилинаётган ҳокимларни сайлаш амалиёти эса лойиҳада акс этмаган.
Чиноз бекатида ижтимоий тармоқлар учун видео олиш мақсадида поезд вагони устига чиққан икки болани ток урди. Оқибатда улардан бири 20 фоиз, иккинчиси эса 80 фоиз тана куйиши билан шифохонага ётқизилди.
1 апрелдан Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Аввал бу имтиёз фақат 10:00 дан 16:00 гача амал қилган.
«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти 800 нафар хотин-қиз ўртасида сўровнома ўтказди. Натижалар 59 фоиз аёл турмушида зўравонликка дуч келмагани, 40 фоизи эса камситишларга учрашини кўрсатди. 7 фоиз аёл учун бу ҳамон одатий ҳол. Вазият ўтган йил билан солиштирганда, умуман ўзгармаган.
Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи вақти аҳолининг йўллар бўйича эътирозлари тасдиғини «ўз кўзи билан кўриш» мақсадида таъмирталаб йўлда машина ҳайдади. Президент рулда ўтирган ҳолда оммага биринчи марта кўриниш бераётгани йўқ.
Silicon Valley Bank`нинг тўсатдан банкрот бўлиши 2008 йилдан бери энг йирик ва АҚШ тарихидаги иккинчи йирик банкротлик бўлди. Банкнинг қулаши молия ва технология соҳаларидаги шокни келтириб чиқарди. Бу ҳақда «Газета.uz» шарҳи.
Швейцарияда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳи олтинчи йиғилишини ўтказмоқда. Унда мамлакат савдо режимининг барча жиҳатларига тааллуқли 10 дан ортиқ янги ҳужжатлар кўриб чиқилади.
Ҳукумат қарори билан Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ҳамда Тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорлари лавозимларидан озод этилди.
16−23 март кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасида парламент ва президент ваколатларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Бош вазир номзоди барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувдан сўнг президент томонидан таклиф этилади. Палата ва Сенат ўз-ўзини тарқатиб юбориш қарорини қабул қилиши мумкин бўлади.
Россиялик қизиқчи Данила Поперечнийнинг айтишича, унинг Тошкентдаги концертидан «дунёда содир бўлаётган воқеалар билан боғлиқ барча материаллар олиб ташланган». Унинг сўзларига кўра, микрофон «маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари талабига биноан» бир неча бор ўчириб қўйилган.
Фарҳод Маннопов ўлими бўйича текширувлар сабаб Star Med Center клиникаси 11 мартдан вақтинча ёпилиши айтилганди. Бироқ бундан бехабар клиника ишлашда давом этаверди. Огоҳлантириш хати олингач, муассасанинг ўзи 10 кунга вақтинча ишини тўхтатгани ҳақида ССВга хабар берди.
Тижорат банклари 15 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 000 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 455 — 11 505 сўм.
Ўта йирик миқдорда фирибгарлик содир этгани учун қидирувга берилган шахс Латвиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Хабарларга кўра, у ўзини АҚШ элчихонаси ходими сифатида таништириб, ҳужжатларни расмийлаштириш, хорижга чиқишга рухсат олишда ўз хизматларини таклиф қилиб келган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг