Президент қарорига кўра, эндиликда электр ва газ тармоқларида юклама ошган тақдирда, янги истеъмолчиларга уланиш тақиқланади. Бундан ташқари, соҳадаги ҳуқуқбузарликлар юзасидан тузилган далолатномалар электрон шаклда расмийлаштирилади.
АҚШ, Чехия, Ирландия ва Швеция мамлакатлари Ҳиндистон ва Ўзбекистонда ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилди. Буюк Британия Нью-Деҳлидаги чемпионатда иштирок этмайди. Бундай қарорга Россия ва Беларусь спортчиларининг ўз мамлакат байроқлари остида қатнашиши сабаб бўлди.
Муборак туманида яшовчи шахс Қозоғистондан олиб келинган 5 минг АҚШ долларини 25 миллион сўмга сотаётган вақтида гумонланувчи сифатида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Суд 2022 йилнинг ёзида болалар боғчасида ўз хотинини болаларнинг кўз ўнгида калтаклаган, эртасига уни ўлдирган эркакни 19 йилга озодликдан маҳрум қилди. Марҳума аёлнинг отаси эса суддан умрбод қамоқ жазосини талаб қилган.
Ўзбекистон мактабларида Миллий ўқув дастури ва унинг асосида яратилган дарсликларни жорий қилиш давом эттириладими ёки янги дарсликлар билан янги дастур қабул қилинадими? Таълим соҳаси эксперти, колумнист Комил Жалилов 2023 йилги Давлат дастури лойиҳасини таҳлил қилади.
UzAuto Motors Chevrolet Onix автомобилини серияли тарзда ишлаб чиқариш бошланганини маълум қилди. Шунингдек, Chevrolet Onix Premium ҳам тақдим этилди. Унда климат контроль, люк, орқа ўриндиқ иситиш тизими каби қулайликлар бўлади.
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктида қўшни давлат чегарачилари Ўзбекистон фуқароларидан пул талаб қилмоқда, пули йўқлигини айтганларга нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари ҳам қайд этиляпти, деб хабар бермоқда қирғизистонлик журналист Шоҳрух Соипов.
«Сирдарё» ва «С.Нажимов» чегара божхона постлари 15 февралдан Қозоғистон томонининг реконструкция ишларини олиб бориши муносабати билан пиёдалар, автобус ва автомашиналар ҳаракати учун ишини тўхтатди.
Абдурашид Жўрабоев раҳбарлик қилаётган бош вазир котибиятига собиқ ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков ўринбосар бўлди. 2021 йил ноябрда у Telegram ва бошқа интернет тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолияти чеклангани ортидан лавозимидан озод этилганди.
Қозоғистонда янги туғилган чақалоқларга давлат томонидан ҳисоб варағи очилиб, унга миллий бойликлардан келадиган пуллардан улуш ўтказиб бориладиган дастур ишга тушмоқда. Болалар вояга етганидан кейин бу пуллардан қандай фойдаланишни мустақил ҳал қилади.
Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари, коллеж ва техникумларда контракт маблағларини тўлаш муддати 15 мартга қадар узайтирилди.
«Тошкент шаҳридаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди», — деди Табиат ресурслари вазирлиги вакили. Ҳаво сифати ёмонлиги тошкентликлар саломатлигига бир йилда 503 дона сигарет чекилгандек таъсир қилиши ҳақида хабар эълон қилинганидан сўнг тадқиқот ўтказилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги президент фармони лойиҳасида келтирилган бандлар бўйича эътироз билдирди. Лойиҳада вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари маҳаллий ҳокимликларга ўтказилиши қайд этилганди. «Хавотирга ўрин йўқ, Адлия вазирлиги билан музокаралар ўтказилган», дейилди баёнотда.
Пойтахтнинг янги ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов «Махсустранс» ДУК раҳбари Абдужамил Абдуваҳобовни ўз аризасига кўра ишдан олди. 2018 йилда мазкур лавозимдан кетган Камолиддин Набиев ташкилотга қайта раҳбар бўлди.
Тижорат банклари 15 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 305 — 11 365 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 415 сўм.
Зангиота, Нарпай, Урганч туманлари ва Қарши, Хонобод шаҳарларида электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиб, давлатга 618 млн сўм зарар етказиш ҳолатлари аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Халқаро саратонга чалинган болалар куни муносабати билан «Газета.uz» бу хасталикдан даволанаётган болаларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди. «Бошида „яхши юрибди-ку“, дея эътибор бермагандим», деб афсусланади улар. Умиди сўнмаган. Айни дамда, бу синов ҳаётга қарашларини ҳам ўзгартирганини тан олади.
Туркияда зилзилалар қурбонлари сони 35 минг нафардан ошгани, Румияда яна зилзила содир бўлгани, АҚШнинг Мичиган штат университетидаги отишмада уч кишининг ҳалок бўлгани, Хитой осмонида номаълум учар жисм аниқлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қирғизистон Олий суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди. Собиқ давлат раҳбари колониядан чиқди ва ҳозирда уйида.
Ўзбекистон барча нефть ва газ конларини Россияга бермаганини айтган энергетика вазири, Орол денгизи майдонида барпо этиладиган ўрмонзорлар, бир кунга ёпиладиган «Ер усти ҳалқа йўли» метро йўналиши, коммунал хизматга йиғилган пулни ўзлаштирган ширкат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг