Ўзбекистонда 2022 йилда дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш бўйича 4599 та ҳолат аниқланган. Таққослаш учун, 2021 йилда 8243 та қоидабузарлик қайд этилган. Табиатга етказилган зарар 10 млрд сўмга баҳоланмоқда. Қурилиш майдончаларида тўсиқлар билан ўралган 24 минг дарахт хавф остида қолмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди судьяси (эркак) 4000 доллар олганликда гумонланмоқда. Судьялар олий кенгаши бош прокурор тақдимномасига кўра уни жавобгарликка тортишга розилик берди ва судьялик ваколатини тугатди. Олий суд розилиги билан судья қамоққа олинди.
Uzbekistan Airports Тошкент аэропортида электрон чегара назорати тизими ва қўл юкларини текшириш учун янги рентген ускуналарини намойиш этди. Эндиликда йўловчилар пойабзалини ечмасдан ва суюқлик идишларини очмасдан текширувдан ўтади. Ҳудудда яна бир Duty Free дўкони, кафе ва дорихона ҳам очилди.
Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги сув сатҳи 2 метргача пасайиб, ҳажм 36,8 млрд метр кубга тушган. Оқибатда қирғоқ бўйлари 15−50 метрга чекиниб, туз қатлами ҳосил бўлган. Сенатга кўра, бу ўзгаришлар ноёб қушларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Open Data Inventory маълумотларнинг очиқлиги глобал рейтингида Ўзбекистон 40-ўринга кўтарилиб (2020 йилда 44-ўрин), Марказий Осиё давлатлари орасида етакчилик қилмоқда. Шунга қарамасдан, ифлосланиш бўлимидаги кўрсаткич 0 баллгача тушиб кетди.
Қайта тикланувчи энергия манбалари учун қуввати 100 кВтгача бўлган қурилмаларни ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар 1 апрелдан ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, у эгаллаб турган участкалар учун ер солиғи ва ишлаб чиқарилган энергияни сотишдан олинган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади.
Шанба куни Ўзбекистоннинг фақат жануби-шарқий қисмида ёмғир давом этади, якшанба куни эса ёғингарчилик кутилмайди. Шанба куни ҳаво ҳарорати кундузи +10 даражагача, якшанба куни эса +12 даражагача исийди. Жойларда туман тушиши мумкин.
Ўзбекистонда янги кўп қаватли уйлар томларининг бўш қисмининг камида 50 фоизига қуёш батареяларини ўрнатиш талаби жорий этилди. Бу ҳақда президент қарор қабул қилди.
Ўзбекистонда 2023 йилда умумий қуввати 4300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бунга 15,4 млрд доллар йўналтирилади. Ижтимоий объектлар ва давлат органлари биноларига бундай қурилмаларни ўрнатиш бўйича «Яшил энергия» компанияси ташкил этилмоқда.
Қаҳрамонмараш зилзиласидан 261 соат (10 кун 21 соат) ўтиб Антокия шаҳрида икки эркак вайроналар остидан тирик ҳолда қутқариб олинди. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, улар шифохонага етказилган.
Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Бухоро вилоятига боради. У ерда маҳаллалар ҳаёти, корхоналар фаолияти билан яқиндан танишади. Шунингдек, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳудудни ривожлантириш масалалари муҳокамасида иштирок этади.
ДХХ ва Самарқанд вилояти ИИБ радиоактив ва заҳарли қурилмаларни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган фуқароларни аниқлагани айтилмоқда. Улар қурилмани 200 минг долларга сотаётган пайтда қўлга олингани айтилмоқда.
Ўзбекистонда уйларга кичик қуёш панелларини ўрнатиш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури бошланади. 2023 йилда 37 минг аҳоли хонадонига панеллар ўрнатиш режалаштирилган. Ягона электр энергетика тизимига ўтказилган ҳар бир кВт/соат учун 1000 сўм субсидия ажратилади.
Тижорат банклари 17 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 250 — 11 350 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 410 сўм.
Қизириқ туманидаги хўжаликда ўсувчанлигини йўқотмаган 4 туп катта ёшли чинор кесиб кетилди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 216 млн сўм зарар етказилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, иш прокуратурага юборилди.
Бир кун аввал ёпилган Қамчиқ довони бўйлаб автотранспортлар ҳаракати тикланди. Ўтган кун давомида айрим ҳудудларда қор массалари эриши кузатилди. Бундан ташқари, қор кўчкиларини мажбурий тушириш ишлари амалга оширилди.
1999 йилнинг 16 февраль куни юз берган кетма-кет беш портлаш Тошкентни ларзага келтирган эди. Терактлар юз берган жойлар ўтган 24 йил ичида қанчалик ўзгарган? «Газета.uz» портлашлар юз берган кунда олинган фото ва видеоматериалларни 2023 йил февралидаги манзаралар билан таққослади.
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда ҳамкорликни ривожлантириш ва «ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш» масалаларини муҳокама қилдилар.
Зилзила ҳудудида Туркия ССВ раҳбарининг оёқлари остида ёнаётган кўмир портлагани, ЖБ раҳбарининг муддатидан аввал истеъфога чиққани, Тожикистондаги қор кўчкиси оқибатида 15 кишининг ҳалок бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Вилоятларда мажбуран ўрнатилаётган қуёш панеллари, Қозоғистон билан маҳбусларни алишишга келишган Ўзбекистон, Афғонистонда вайрон бўлган Навоий ёдгорлигининг тикланиши, автомобилга навбатлар йўқ бўлиши учун бироз сабр қилишни сўраган «Ўзавтосаноат» раиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг