Тойлоқ туманида тадбиркор электр таъминоти корхонасига фойдаланган электр энергиясининг сунъий камайтирган ҳисоботларини тақдим этиб келгани аниқланди. Унга белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Февралдан бошлаб тайёр мебелларни экспорт қилувчи тадбиркорларга хориждаги иш жойлари ижара харажатларининг бир қисми тўлаб берилади. Аввал майдоннинг 100 кв метрига тенг миқдордаги қисми қоплаб бериларди, энди бу меъёр 250 кв мертга етди.
Президент фармони билан 1 йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилади. Даромади 10 млрд сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади.
2023 йилги давлат дастурига кўра, жами 13 057 сув хўжалиги объектларида рақамли технологиялар жорий этилиб, «Ақлли сув» қурилмалари ўрнатилади. Сувнинг ҳисоби онлайн режимда мониторинг қилиниб, республика бўйлаб сувнинг аниқ ҳисобини юритиш, фойдаланиш ва оператив бошқариш имконияти оширилади.
Кучли қор ёғиши ва қаттиқ совуқдан сўнг Тошкентдаги янги бетон тротуарлар ва велойўлаклар бузила бошлади. Ҳокимлик уларни таъмирлаш бўйича режа ишлаб чиқилгани, об-ҳаво яхшиланиши билан иш бошланишини билдирди.
Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ўртасида Ҳайратон−Мозори-Шариф темир йўлининг эксплуатациясини давом эттириш бўйича янги шартнома имзоланди. Мамлакатлар ўртасидаги қатнов шартнома ўз вақтида бажарилмагани сабабли тўхтатилганди.
Урганчда ўтказилган терговга қадар текширувда иккита МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 5,8 ва 4,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштиргани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тўрткўл туманида «Амударё» дарёси бўйидаги Хоразм вилояти билан чегарадош ҳудудда қуриган ўт-чўпларда ёнғин пайдо бўлган. Воқеа сабаб ҳеч ким тан жароҳатини олмаган ва ҳалок бўлмаган.
Туркиянинг Ҳатай вилоятида ўзбекистонлик қутқарувчилар 4 кун ичида жами 77 кишини зилзила оқибатида бузилган бинолар остидан чиқариб олди. Қутқарув ишлари давом этяпти.
Бешариқ туманида йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб, оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳатланди. Ҳолат ўрганилмоқда.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари −2…−7 даража, кундузи +2…+5 даражагача бўлади, жанубда +7…+9 даражагача исийди.
Жума куни президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий ва ижтимоий объектлар фаолияти билан танишиш ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун Жиззахга боради.
Андижонда Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи 2 та ерости йўли аниқланди. Ҳар иккисининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150−200 метрга тенг.
2023 йилда «Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсумига 1 трлн сўм йўналтирилади. Унга қўшимча тарзда маҳаллий бюджетлар ўзида йиғилган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизини ҳам қўшади. Қўшимча пуллар ҳисобига жами 1,7 трлн сўм маблағ Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига йўналтирилиши прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий самолёти Туркиянинг Газиантеп ва Шанлиурфа шаҳарларида яшовчи 17 кишини Тошкентга эвакуация қилди. Улардан 11 нафари Ўзбекистон, 6 нафари Қирғизистон ва 1 нафари Россия фуқаролари.
«Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропининг ножўя таъсири сабабли болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари ҳамда «Газпром» раҳбари Санкт-Петербургда йиғилиш ўтказиб, газ соҳасида уч томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди.
Туркия, Сурия ва Индонезиядаги зилзилалар оқибатлари, Янги Зеландияда сайёрада яшаган энг катта пингвин қолдиқларининг топилгани, АҚШнинг Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтиргани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Туркия элчихонасига борган Шавкат Мирзиёев, давлат панель ўрнатган тадбиркорлардан электрни кафолатли сотиб олиши, давлат бюджети тақчиллигига изоҳ, Қўйлиқ бозоридан Food City`гача бепул автобус, Ўзбекистонга $150 млн кредит ажратган ОТБ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
2022 йилда Ўзбекистон банклари 14,4 трлн сўмлик (ўсиш 46,9 фоиз) ипотека кредитлари ажратди. Давлат дастури доирасида молиялаштириш 75 фоизга, банклар ҳисобидан эса 4,4 баробарга ошди. Маблағларнинг катта қисми янги уй-жой сотиб олишга йўналтирилган. Асосий кредитлар Тошкентда берилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг