БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги ва Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги Термиз шаҳридаги транспорт-логистика хаби орқали Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Совуқда ҳимояга муҳтож афғон халқи учун 12 та юк машинасида 48 мингдан ортиқ кўрпа жўнатилди.
Туркияга кетган ўзбекистонлик ФВВ ходимлари тонггача вайроналар остидан 21 кишини чиқариб олди. Уларнинг 12 нафари вафот этган. Қолганлари турли тан жароҳатлари олган.
Ўзбекистон Туркманистонга 20 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» машинаси совға қилди. Ўз навбатида, Туркманистондан суюлтирилган газ партияси етиб келди ва уни эҳтиёжманд оилалар ўртасида тақсимлаш режалаштирилган.
Дарахтларга осилган ёки ерда ётган электр кабелларини кўрган Тошкент шаҳри аҳолисидан Xalq nazorati портали орқали хабар беришлари сўралмоқда. Ҳокимлик аномал совуқ пайтида тезроқ электр узатиб бериш учун симлар шу тарзда ўтказилганини маълум қилди.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасида ҳар ойда камида бир марта барча вилоят ва ҳудудларда ҳукумат аъзолари иштирокида «Ҳукумат куни»ни ўтказиб бориш таклиф қилинмоқда. Бунда ҳудудларда аҳоли кўтараётган долзарб муаммоларнинг ҳукумат вакилларига етиб боришини таъминлаш мақсад қилинган.
Malaysia Airlines авиакомпанияси Куала-Лумпур-Тошкент-Куала-Лумпур йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда. Рейслар ҳар ўн кунда бир марта амалга оширилиши режалаштирилган.
Самарқанд шаҳри Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига шаҳардаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида тасқара қушининг келгани бўйича маълумот берилган. У ветеринар кўригидан сўнг, «Зарафшон» миллий табиат боғи питомнигига топширилган.
Туркиядаги зилзила пайтида кўп қаватли уйлар худди картадан ясалган уйлар каби кетма-кет қулади. Ушбу мақолада зилзила пайтида маҳаллий халқ томонидан олинган энг таъсирли (ва даҳшатли) видеолар жамланган.
«Юксалиш» ҳаракати Тошкент шаҳрининг янги ҳокими биринчи навбатда қайси муаммоларни ҳал қилиши зарурлиги ҳақида сўровнома ўтказди. Жавоблар орасида қурилишга мораторий эълон қилиш, коммунал хўжалик хизматлари ва жамоат транспортини яхшилаш ҳамда ҳокимни сайлаш амалиётини жорий этиш таклифлари бор.
Тижорат банклари 8 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 285 — 11 385 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 405 сўм.
Туркиядаги зилзилалар бўйича энг сўнгги вазият, Парижда пенсия ислоҳотларига қарши намойишчиларга қарши куч ишлатилгани, Латвияда дронлар заводида ёнғин юзага келгани, Швециянинг Туркия билан НАТО бўйича музокараларни давом эттирмоқчилиги ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
2023 йилда Ўзбекистон барча иқтисодий механизмларни қўллаган ҳолда инфляция даражасини 10 фоиздан пастга туширишни режалаштирмоқда. Президент озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, уларни «даладан дастурхонгача» етказиб беришдаги харажатларни қисқартириш бўйича топшириқлар берди.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасининг муҳим бандлари, газ ва электрда ўғрилик катталигини айтган президент, Қамчиқда кутилаётган совуқ об-ҳаво, IMEI-кодларини клонлаш учун жавобгарлик, ўзбек-қирғиз чегарасини демаркациялаш музокаралари бошлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Январда Ўзбекистонда улгуржи истеъмолчилар томонидан 85 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 614 та ҳолат аниқланди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Хусусан, АГТКСларда 20 та ҳолат қайд этилган бўлиб, уларда 76,8 млрд сўмлик газдан фойдаланилган.
Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини қидириш ишлари олиб борилмоқда. Икки киши билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлинди. Ҳозирда табиий офат натижасида 3549 киши қурбон бўлди, 22,1 минг киши жароҳатланган.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кутилаётган совуқлар фонида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Қамчиқ довонида 8−9 февраль кунлари қор ёғиши, туман тушиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда.
Январнинг 8 кунида давлат бюджети харажатлари даромаддан 2,3 баравар ортиб, дефицит 5,5 трлн сўмга етди. Бу 2023 йил учун дефицит кутилмасининг бешдан бир қисмидан кўпроқ дегани (25,1 трлн сўм). Шундан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги даромад ва харажатлар бўйича маълумот беришни тўхтатди.
2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади. Бу амалиёт Навоий, Сирдарё, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 2023 йилдан бошланади.
Хивадаги тарихий Боғбонли масжидини таъмирлаш ишлари якунланди. Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ЮНEСКОнинг «Афғонистон, Марказий Осиё ва Эрондаги Ипак йўли мероси йўлаклари — Европа маданий мерос йилининг халқаро ўлчови» ташаббуси доирасида амалга оширилди.
Ўзбекистонга биринчи марта қонунга зид равишда дрон олиб кирган ёки ундан фойдаланганларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф қилинмоқда. Амалда эса мазкур ҳуқуқбузарлик учун фақат жиноий жавобгарлик — 3 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг