Архив

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи қамоққа олинди
26 январь 2023, 12:37

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи қамоққа олинди

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи МЧЖлардан бирининг раҳбари билан тил бириктириб, жамғарманинг 1,8 млрд сўм пулларини талон-торож қилган. Вилоят прокуратурасига кўра, дастлабки тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

МБ асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди. Сабаблар
26 январь 2023, 12:34

МБ асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди. Сабаблар

Марказий банк асосий ставкани 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Регулятор бу иқтисодиётда нисбатан қатъий пул-кредит шароитларини сақлаб қолиш учун етарли, деб баҳоламоқда. Охирги уч ойдаги инфляцион кутилмалардаги ўсиш келгусида инфляцион хатарлар юзага келиши эҳтимолларини оширгани қайд этилди.

Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов бекор қилинди
26 январь 2023, 12:08

Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов бекор қилинди

Тошкентда электр энергиясини тежаш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо-кўнгилочар марказлари ҳамда истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов «ҳаво ҳарорати яхшиланаётгани ва ҳолат барқарорлашаётгани» сабаб бекор қилинди.

Наманган ва Самарқандда тадбиркорлар жами 3 млрд сўмга яқин кредит пулини ўзлаштиргани айтилмоқда
26 январь 2023, 11:27

Наманган ва Самарқандда тадбиркорлар жами 3 млрд сўмга яқин кредит пулини ўзлаштиргани айтилмоқда

Наманганнинг Норин туманида тадбиркор аттракцион жиҳозлари учун ажратилган қарийб 2,5 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган. Самарқандда кузатилган ҳолатда эса яна бир тадбиркор кредитга олинган 416 млн сўмлик металл буюмларни сотиб юборган. Ҳозирда 2 ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Бухорода болалар «Цинепар» сиропидан вафот этгани ҳақида ёлғон хабар тарқатилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
26 январь 2023, 10:20

Бухорода болалар «Цинепар» сиропидан вафот этгани ҳақида ёлғон хабар тарқатилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бухоро прокуратураси вилоятда 23 бола «Цинепар» сиропини ичгач вафот этгани ҳақида ёлғон ахборот тарқатилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Банкларда доллар курси 25 сўмга ошди
26 январь 2023, 09:45

Банкларда доллар курси 25 сўмга ошди

Тижорат банклари 26 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 250 — 11 330 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 350 сўм.

Ўзбекистонда моддий ёрдамга муҳтож оилаларнинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади
26 январь 2023, 09:33

Ўзбекистонда моддий ёрдамга муҳтож оилаларнинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ишларини янгидан ташкил этишни буюрди. Бунда «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» бир тизимга бирлаштирилади, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади. 2023 йилда яна 1 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш режалаштирилмоқда.

Сурхондарёда бир кунда 13 нафар ҳоким алмашди
26 январь 2023, 08:15

Сурхондарёда бир кунда 13 нафар ҳоким алмашди

Сурхондарёнинг 13 та туманида халқ депутатлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларида янги ҳокимлар тасдиқланди. Сессияларда вилоят ҳокими в. б. Улуғбек Косимов ва Ўзбекистон президенти Администрацияси вакиллари иштирок этишди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
25 январь 2023, 23:09

Жаҳон янгиликлари дайжести

Янги Зеландиянинг янги бош вазири қасамёд қабул қилгани, Германияда поездда етти кишининг пичоқлангани, Испанияда турли давлатлар элчихоналарига қўлбола бомбалар юборган нафақахўр ушлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

25 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
25 январь 2023, 22:11

25 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Газпром» билан имзолаган ҳужжатнинг суверенитетга таҳдиди йўқлигини айтган Энергетика вазирлиги, Туркманистондан нефть сотиб оладиган Ўзбекистон, чекланган ҳукумат вакиллари, машина ичида ўзини ёққан ҳомиладор аёл, 14 фоизга тушган камбағаллик даражаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Германия Украинага Leopard 2 танкларини юборади
25 январь 2023, 21:15 1

Германия Украинага Leopard 2 танкларини юборади

Германия бир неча ойлик мунозаралардан сўнг Украинага Leopard 2 танкларини етказиб бериши ва украиналик экипажларни ўқитишини маълум қилди. Украина танклар Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун муҳим деб атади.

Ўзбекистонда айрим АЁҚШларда АИ-80 маркали бензинни АИ-91 (92) марка деб сотиш ҳолатлари аниқланди
25 январь 2023, 20:08

Ўзбекистонда айрим АЁҚШларда АИ-80 маркали бензинни АИ-91 (92) марка деб сотиш ҳолатлари аниқланди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида бензинни бошқа марка деб сотиш ва кам тўлдириш ҳолатлари аниқланганини маълум қилди. Зарар 489 млн сўмни ташкил этади.

Оилавий тадбиркорларга кредит миқдори оширилади — президент
25 январь 2023, 18:56

Оилавий тадбиркорларга кредит миқдори оширилади — президент

Президент топшириғи билан 2023 йилда тадбиркорликни кенгайтириш учун кредит миқдори 225 млн сўмдан 300 млн сўмгача оширилади. Деҳқон хўжаликларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит бериш мумкин бўлади. Қолаверса, кредит олиб яхши натижа кўрсатган оилавий тадбиркорлар яна кредит олишига имкон берилади.

Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилган гиёҳванд моддалар аниқланди
25 январь 2023, 17:36

Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилган гиёҳванд моддалар аниқланди

Фарғона ва Сирдарё вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйилди. Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилгани аниқланган ушбу гиёҳвандлик воситалари мусодара қилиниб, гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш очилди.

«Фашистнинг ишини қилишяпти». Деновда карам, сабзи ва пиёз экилган далаларга тракторлар «ташланди»
25 январь 2023, 17:23

«Фашистнинг ишини қилишяпти». Деновда карам, сабзи ва пиёз экилган далаларга тракторлар «ташланди»

Сурхондарёнинг янги тайинланган ҳокими Деновда фермерлар билан ўтказилган йиғилишда ерларни пахтага тайёрлаш, шудгор қилиш ҳақида кўрсатма берган. Ҳокимнинг топшириғи бажаралиши учун карам, сабзи ва пиёз экилган далалар ҳайдалмоқда. Фермерлар бу ҳолатга очиқ норозилик билдиришдан қўрқмоқда.

Ўзбекистонлик спортчилар бокс бўйича чемпионатда бешта олтин медални қўлга киритди
25 январь 2023, 17:13

Ўзбекистонлик спортчилар бокс бўйича чемпионатда бешта олтин медални қўлга киритди

Бокс бўйича Осиё чемпионатида 22 ёшгача бўлган Ўзбекистон спортчилари 10 та медаль — бешта олтин, учта кумуш ва иккита бронзани қўлга киритди. Эркаклар ўртасидаги финал 26 январь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 14 фоизга тушди
25 январь 2023, 17:04

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 14 фоизга тушди

2022 йил республикада камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди. Бунда ҳоким ёрдамчиларининг 1 млн нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, иш билан банд қилгани муҳим омил бўлди, дейилади президент иштирокидаги видеоселектор йиғилишида.

«Суверенитетимизга қандайдир таҳдид йўқ» — Энергетика вазирлиги «Газпром» билан имзолаган «йўл харитаси» ҳақида
25 январь 2023, 16:28

«Суверенитетимизга қандайдир таҳдид йўқ» — Энергетика вазирлиги «Газпром» билан имзолаган «йўл харитаси» ҳақида

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Россиянинг «Газпром» компанияси билан газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича имзолаган «йўл харитаси» бўйича тушунтириш берди. «Бунда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ», — дейилади хабарда.

Бухорода «Цинепар» сиропидан 23 бола вафот этгани рад этилди
25 январь 2023, 15:43

Бухорода «Цинепар» сиропидан 23 бола вафот этгани рад этилди

ССВ Бухоро вилоятида «Цинепар» сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини маълум қилди. Шунингдек, фуқаролардан шифокор кўрсатмасисиз, ўзбошимчалик билан дори ичмаслик сўралди.

Ўзбекистон Туркманистондан нефть сотиб олади
25 январь 2023, 15:27

Ўзбекистон Туркманистондан нефть сотиб олади

«Ўзбекнефтгаз» Туркманистоннинг Petronas Çаrigali компаниясидан нефть сотиб олишни режалаштирмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг