Яккасарой туманида Mercedes-Benz мотор қисмида носозликлар юзага келгани учун йўловчиларни тушириб, автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Қўмқўрғон туманида мактаб ўқитувчисининг картасидан 1,5 млн сўм ечиб олган ҳамкасби уни «1xBet» онлайн қимори учун ишлатиб юборгани гумон қилинмоқда. Агар унинг айби тасдиқланса, 15 млн сўм жаримага тортилиши ёки 3 йилгача қамалиши мумкин.
Намангандаги Норин дарёсининг емирилган дамба қирғоқларини мустаҳкамлаш учун бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев бошчилигида иш олиб бориляпти. Жараёнга 381 нафар ходим ва 112 та махсус техника жалб этилган.
Сирдарёда 2 фуқаро вилоят ҳокимлиги баённомаси асосида вақтинчалик фойдаланиш учун берилган 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлди. Улар харидордан олдинган келишиган 20 минг долларни олаётганда ушланди.
Музқаймоқ кремли, дрезденча, шоколад ва ялпизли торт, «Baunty», «Панчо» ҳамда «Пирамида» торти ва бошқалар — Zira.uz ажойиб кўриниш ва таъмга эга тортлар рўйхатини тақдим этади.
Қарши шаҳридаги савдо растаси ҳамда банкоматда ёнғин юз берди. Ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокимлигида кадрлар алмашинувини давом эттирмоқда. У ўз хоҳишига кўра лавозимдан кетишни сўраган Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Умаровни ишдан бўшатди.
Нью-Йоркда теракт уюштирган ўзбекистонликнинг оғир жиноятларда айбдор деб топилгани, Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужумда бир кишининг ҳалок бўлгани, БМТ бош котибининг ҳукуматларни интернетни чеклашга чақиргани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Human.uz директори Хуршид Далиев ва бошқаларга очилган жиноят иши, депутатликни муддатидан олдин тугатган Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида стратегик шериклик декларацияси, емирилаётган Норин дарёси қирғоғи, илиқ ҳаво прогнози ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2022 йилда 5,7 фоизга ўсиб, 888,34 трлн сўмни (80,4 млрд долларга яқин) ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми эса 2255 долларгача ошди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Тошкент вилоятида «Оҳангарон» ва «Майдонтол» полигонларидан чиқадиган газни қайта ишлаш бўйича мажмуа қурилиши бошланди. Чиқинди газларидан электр токи ишлаб чиқариш лойиҳаси Жанубий Кореянинг Sejin G&E компанияси томонидан амалга оширилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати Human.uz сайти директори Хуршид Далиев ва Kompromatuzb Телеграм каналига алоқадорлиги айтилаётган бошқа шахсларга нисбатан товламачилик бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.
Тошкент шаҳри кенгаши Абдумавлон Қосимовнинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. У кенгаш котибияти раҳбари сифатида ишлаган ҳамда фаолияти чекланган ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтлар ишини назорат қилган.
«Ўзкимёсаноат» компанияси Ангрендаги «Биринчи резинотехника заводи» давлат улушини Россиянинг «Татнефть» компаниясига 80 млн долларга сотганини маълум қилди. Активнинг кам қийматда экани харидор томонидан қопланадиган 153 млн долларлик кредит мажбуриятлари ҳамда мавжуд қарздорлик билан изоҳланди.
Паркент шаҳридан «Машинасозлар» метро бекатигача экспресс автобус қатнови йўлга қўйилди. Йўлкира нархи 6000 сўм бўлиб, қатнов давомида автобус фақат Янгибозор автошоҳбекатида тўхтаб ўтади.
2022 йилда жиноят ишлари бўйича судлар 75 078 нафар шахсга нисбатан 58,6 мингдан ортиқ жиноят иши кўриб чиқди. Шундан, 56,5 минг нафари судланган, 1010 нафари оқланган ва реабилитация қилинган. Асосан фирибгарлик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва ўғирлик билан боғлиқ жиноятлар кўриб чиқилган.
Қорақалпоғистоннинг «Борсакелмес» қўриқхонасида «Қизил китоб»га киритилган 13 бош жайронни отиб ўлдирган браконьерлар қўлга олинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров икки мамлакат ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги Декларацияни имзолади. Қолаверса, давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқлари алмашилди.
Хўжайли туманида 25 январь куни солиқ инспекцияси ошхонасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди.
20 январь куни Fido-Biznes компанияси 30 йиллигини нишонлади. Компаниянинг асосчиси ҳаммаси нимадан бошлангани, лойиҳанинг аҳамияти ва дижитал-трендлар ҳақида гапириб берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг