Архив

Ўзбекистоннинг бешта аэропортида Tax Free тизими жорий этилди
3 январь 2023, 10:46

Ўзбекистоннинг бешта аэропортида Tax Free тизими жорий этилди

Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларида чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонда айрим турдаги товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтаришни назарда тутувчи Tax Free хизмати шохобчалари иш бошлади.

Afrosiyob поездининг тўхтаб қолишига «осмон фонуси» сабабчи бўлгани аниқланди
2 январь 2023, 22:55

Afrosiyob поездининг тўхтаб қолишига «осмон фонуси» сабабчи бўлгани аниқланди

«Бухоро-Тошкент» рейсининг Afrosiyob поездининг тўхтаб қолишига байрам кунлари темир йўл яқинида учирилган «осмон фонуси» сабаб бўлгани аниқланди. У электровоз коллекторига урилиб, қисқа туташув ва контакт симининг узилишига олиб келган.

Тошкентдаги 31 та ОТМда дарсларнинг бошланиш вақти ўзгаради
2 январь 2023, 21:59

Тошкентдаги 31 та ОТМда дарсларнинг бошланиш вақти ўзгаради

Тошкентда метро бекатлари яқинида жойлашган 31 та олий ўқув юртида дарсларнинг бошланиш вақти ўзгартирилди. Ушбу қарор метродаги тирбандликни камайтириш мақсадида қабул қилинди. ОТМлар рўйхати.

«Док-1 Макс» сиропида этиленгликоль даражаси меъёрдан 300 баравар юқори бўлган
2 январь 2023, 19:59

«Док-1 Макс» сиропида этиленгликоль даражаси меъёрдан 300 баравар юқори бўлган

Ҳиндистон дори воситаси Ўзбекистонда камида 19 боланинг ҳаётига зомин бўлган Marion Biotech компаниясининг гувоҳномасини тўхтатиб қўйди. Фармацевтика агентлиги Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонасига «Док-1 Макс» таркибидаги этиленгликоль миқдори меъёрдан 300 баравар юқори эканлигини маълум қилди.

Air Astana авиакомпаниясининг Тошкент-Олмаота рейси йўловчилари жабрланди
2 январь 2023, 17:48

Air Astana авиакомпаниясининг Тошкент-Олмаота рейси йўловчилари жабрланди

Air Astana авиакомпаниясининг Тошкент-Олмаота рейси самолёти кучли турбулентлик ҳудудига тушиб қолиши натижасида етти нафар йўловчи жабрланди.

Ўзбекистонда 3 январь куни ёғингарчилик кутилмоқда
2 январь 2023, 15:41

Ўзбекистонда 3 январь куни ёғингарчилик кутилмоқда

2 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ минтақасидан антициклон кириб келади. 3 январь куни эса қарийб бутун мамлакат ҳудудини қамраб олади. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши, шамол кучайиши кутилмоқда. 4 январда антициклон чекинишни бошлайди. Ҳафта охирига бориб илийди.

Ўзбекистонда янги йилнинг биринчи кунида 2155 чақалоқ дунёга келди
2 январь 2023, 12:05

Ўзбекистонда янги йилнинг биринчи кунида 2155 чақалоқ дунёга келди

2023 йилнинг биринчи кунида Ўзбекистонда 2155 чақалоқ дунёга келди. Уларнинг 1056 нафари қиз, 1099 нафари ўғил болалардир. Энг кўп гўдак Фарғона вилоятида (252 нафар) туғилди.

Тўхтаб қолган Afrosiyob поезди йўловчиларига чипта пуллари қайтариб берилади
2 январь 2023, 11:39

Тўхтаб қолган Afrosiyob поезди йўловчиларига чипта пуллари қайтариб берилади

1 январь куни «Бухоро-Тошкент» йўналишидаги Afrosiyob поезди Тошкент вилояти ҳудудида икки соатга тўхтаб қолди. Йўловчилар учун бошқа таркиб жўнатилди. Йўловчиларга чипта пуллари қайтариб берилади.

Ўзбекистонда 2022 йил — суратларда
2 январь 2023, 00:01

Ўзбекистонда 2022 йил — суратларда

Блэкаут, Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар, Россиядан релокантлар ташрифи, Нукус воқеалари, ШҲТ саммити, энерго инқироз ва шамоллашга қарши доридан ўлган 20 нафар бола. «Газета.uz» ўтган йили Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни акс эттирувчи суратларни бир материалга жамлади.

Хотира: 2022 йилда вафот этган таниқли ўзбекистонликлар
1 январь 2023, 20:35

Хотира: 2022 йилда вафот этган таниқли ўзбекистонликлар

2022 йилда вафот этган драматург Шароф Бошбеков, актриса Тўти Юсупова, академик Эдвард Ртвеладзе, Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова, спорт журналисти Ахбор Имомхўжаев, актриса Марям Ихтиёрова, ҳоким Нуриддин Абдураҳимов ва бошқаларни хотирлаймиз.

Фарғонада «Док-1 Макс» сиропидан заҳарланган 3 ёшли бола даволанаётгани айтилди
1 январь 2023, 18:44

Фарғонада «Док-1 Макс» сиропидан заҳарланган 3 ёшли бола даволанаётгани айтилди

РШТЁИМ Фарғона вилоят филиалида қувасойлик 3 ёшли бемор бола «Док-1 Макс» сиропидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанаётгани маълум қилинди. Унинг умумий аҳволи оғир, ҳушида.

«Чимён» тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
1 январь 2023, 18:14

«Чимён» тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2−4 январь кунлари Тошкент вилоятидаги «Чимён» тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Humo Air авиакомпанияси хусусийлаштирилмоқда
1 январь 2023, 17:11

Humo Air авиакомпанияси хусусийлаштирилмоқда

Швейцариядаги хусусий инвестиция компанияси Ўзбекистоннинг Humo Air авикомпаниясини сотиб олди. Келишув миқдори 2,4 млн долларга яқинроқни ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш вазири Янги йилга ўтар кечаси пойтахтдаги шифохоналарга борди
1 январь 2023, 16:17 1

Соғлиқни сақлаш вазири Янги йилга ўтар кечаси пойтахтдаги шифохоналарга борди

30 декабрда лавозимга тайинланган соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Янги йилга ўтар кечаси пойтахтдаги даволаш муассасаларига борди ва шундай деди: «Шифохоналардаги муаммоларни кабинетда ўтириб ҳал қилиб бўлмайди». Иноятовдан олдинги вазир Беҳзод Мусаев ҳам фаолиятини шундай бошлаганди.

«Янги йилда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган ишларимизни юқори босқичга кўтарамиз» — президент
1 январь 2023, 00:00

«Янги йилда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган ишларимизни юқори босқичга кўтарамиз» — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига йўллаган Янги йил табригида 2022 йилда эришилган ютуқлар учун юртдошларга миннатдорчилик билдириб, 2023 йилда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ишлар юқори босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.

Уруш, пандемия, иқтисодий, сиёсий ва иқлим инқирозлари — 2022 йилнинг энг муҳим воқеалари «Газета.uz» шарҳида
31 декабрь 2022, 19:24

Уруш, пандемия, иқтисодий, сиёсий ва иқлим инқирозлари — 2022 йилнинг энг муҳим воқеалари «Газета.uz» шарҳида

Икки йиллик оғир пандемиядан сўнг ковиднинг чекиниши, Украинадаги уруш, барқарорликка дахл қилувчи иқтисодий инқироз ва сиёсий тартибсизликлар, экстремал об-ҳаво шароитлари, ҳаяжонларга бой мундиал — 2022 йилнинг энг муҳим воқеалари «Газета.uz»нинг йил якунларига бағишланган шарҳида.

Нима ўқиймиз? Журналист Ибрат Сафо тавсия қилади
31 декабрь 2022, 17:36 1

Нима ўқиймиз? Журналист Ибрат Сафо тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини ҳар шанба сизга етказамиз.

Президент янги таркибдаги ҳукумат олдида турган вазифаларни белгилаб берди
30 декабрь 2022, 22:36

Президент янги таркибдаги ҳукумат олдида турган вазифаларни белгилаб берди

Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда янги таркибдаги ҳукумат олдидаги вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, саноатда 5%, қишлоқ хўжалигида 3% ва хизматлар соҳасида 14% дан зиёд ўсишга эришиш, бизнес учун шароитларни яхшилаш, аҳолининг харид қобилиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Шамоллашга қарши сироп ичган яна бир бола вафот этди
30 декабрь 2022, 22:01

Шамоллашга қарши сироп ичган яна бир бола вафот этди

Тошкентда шамоллашга қарши сироп истеъмол қилиш билан боғлиқ яна бир ўлим ҳолати қайд этилди. Жиззах вилоятидан бўлган бола буйрак етишмовчилиги белгилари билан пойтахт шифохонасига ётқизилган. Айнан қайси дори экани айтилмади.

Собиқ вазирлар ўринбосар лавозимларига тайинланди
30 декабрь 2022, 20:45

Собиқ вазирлар ўринбосар лавозимларига тайинланди

Ўзбекистон президентининг қарори билан собиқ вазирлар ва бошқа давлат органлари раҳбарлари Шерзод Хидоятов, Нозим Хусанов, Агриппина Шин, Нарзулло Обламуродов ва Алишер Саъдуллаев, шунингдек, Улуғбек Аъзамов янги ташкил этилган вазирликлар раҳбарларининг ўринбосарлари этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг