Архив

Фуқароларни шахсини аниқлаш учун ИИБга олиб бориш амалиётидан воз кечилади
23 июль 2022, 08:24

Фуқароларни шахсини аниқлаш учун ИИБга олиб бориш амалиётидан воз кечилади

Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан бошлаб «Е-патруль» тизими босқичма-босқич жорий этилиб, фуқароларни шахсини аниқлаш учун ички ишлар органларига олиб бориш амалиётидан воз кечилади. ППХ ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги барча мулоқотлар боди-камералар орқали ёзиб олинади.

Украина, Туркия, Россия ва БМТ дон бўйича битимни имзолади
22 июль 2022, 23:24

Украина, Туркия, Россия ва БМТ дон бўйича битимни имзолади

Истанбулда Украина, Туркия, Россия ва БМТ ўртасида украин донини денгиз орқали экспорт қилиш бўйича битим имзоланди. «Бу бутун дунёдаги миллионлаб одамлар учун озиқ-овқат танқислиги фалокатининг олдини олишга ёрдам беради. Бу умид маёғидир», — деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.

Ўзбекистон қашшоқликнинг кескин ўсиши хавфига тўқнаш келиши мумкин — БМТТД
22 июль 2022, 23:04

Ўзбекистон қашшоқликнинг кескин ўсиши хавфига тўқнаш келиши мумкин — БМТТД

Ўзбекистон асосий ресурслар нархи кескин ошгани сабабли қашшоқлик даражаси ўсиши хавфи юқори бўлган давлатлар қаторига киради, дея маълум қилди БМТТД.

22 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
22 июль 2022, 22:00

22 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкент учун 2 та «шовқинсиз» трамвай, йўқолган «права»ни қайта тиклаш учун имтиҳон топширилмаслиги, қовун-тарвуз сотувчилари, исишда давом этаётган кунлар, Қорақалпоғистонда «Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсуми, Самарқандда 5G интернет, Ўзбекистондаги донорлик ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.

Сурияга кетишни режалаштиришда гумонланаётган 20 ёшли «мойкачи» қўлга олинди
22 июль 2022, 18:51

Сурияга кетишни режалаштиришда гумонланаётган 20 ёшли «мойкачи» қўлга олинди

Сурхондарёда Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштиришда гумон қилинаётган 20 ёшли фуқаро қўлга олинди. У интернет орқали «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ходими билан мулоқот қилиб, унинг ғоявий таъсири оситида «жиҳод» қилишни мақсад қилгани айтилмоқда.

Ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ишга олганларга субсидия берилади
22 июль 2022, 18:47

Ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ишга олганларга субсидия берилади

Президент қарори билан меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм)дан кам бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.

5 фоизлик инфляция мақсади 2024 йил охирига қолдирилди — Марказий банк
22 июль 2022, 18:29

5 фоизлик инфляция мақсади 2024 йил охирига қолдирилди — Марказий банк

Марказий банк 2023 йилдан 5 фоизлик доимий инфляция мақсадига эришишни 2024 йил охирига кўчиришга қарор қилди. МБ раҳбари Мамаризо Нурмуратов мазкур қарорни келгуси йилда кутилаётган юқори инфляцион рисклар ва ноаниқликлар билан изоҳлади.

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди
22 июль 2022, 18:20

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди

«Қодирия» бош сув иншоотида юзага келган электр таъминоти билан боғлиқ носозлик сабабли пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Тошкент аэропортида бепул Wi-Fi ишга туширилди
22 июль 2022, 18:16

Тошкент аэропортида бепул Wi-Fi ишга туширилди

«Ўзбектелеком» томонидан Тошкент халқаро аэропортида бепул Wi-Fi ишга туширилди. Аввал аэропортда Sola провайдерининг симсиз тармоғи мавжуд бўлган, бироқ, ҳаво бандаргоҳи маъмуриятининг қайд этишича, у барқарор ишламаган.

Ҳиндистон тарихида иккинчи марта аёл киши президент бўлди
22 июль 2022, 18:07

Ҳиндистон тарихида иккинчи марта аёл киши президент бўлди

Драупади Мурму 64,03% овоз билан Ҳиндистон президенти этиб сайланди. У Пратибха Патилдан кейин мамлакат тарихидаги иккинчи аёл президент бўлди.

USAID 35 нафар одам савдоси қурбонини Ўзбекистонга қайтаришга ёрдам берди
22 июль 2022, 17:24

USAID 35 нафар одам савдоси қурбонини Ўзбекистонга қайтаришга ёрдам берди

«Istiqlol Avlodi» ННТ ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги кўмагида 2021 йилнинг октябрь ойидан бери одам савдоси қурбонларининг 35 нафари Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди.

«Орзу-ҳавасга пул ортмайди, лекин яшашга етади». Қовун-тарвуз сотувчилари қандай яшаб, қандай ишлашмоқда?
22 июль 2022, 16:47 1

«Орзу-ҳавасга пул ортмайди, лекин яшашга етади». Қовун-тарвуз сотувчилари қандай яшаб, қандай ишлашмоқда?

Бозорлардаги қовун-тарвуз сотувчиларини қуёшдан қорайган юзлари, бош ва елкаларига ташлаб олган докадан таниш мумкин. Улар харидорларга ёз лаззатини татиб кўриш учун тарвуз тилимини узатадилар. «Газета.uz» улар билан ҳаёти, даромадлари ҳамда ширин қовун ва тарвузни қандай танлаши ҳақида суҳбатлашди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
22 июль 2022, 16:20

Долларнинг расмий курси кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 20,13 сўмга қимматлаб, 10 919,98 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам кўтарилди, евро эса пасайди.

«Имтиёзли кредитларни йўқ қилиш керак». Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торожига барҳам бериш ҳақида
22 июль 2022, 15:20 2

«Имтиёзли кредитларни йўқ қилиш керак». Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торожига барҳам бериш ҳақида

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торож қилинишига барҳам бериш учун имтиёзли кредитларни йўқ қилиш ва банкларни хусусийлаштириш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шундагина кредит ажратиш тизими тартибга тушади, хусусий банк эгалари эса вазиятни ўз назоратига олади.

Тошкент учун иккита «шовқинсиз» трамвай йўналиши ишлаб чиқилмоқда
22 июль 2022, 15:05

Тошкент учун иккита «шовқинсиз» трамвай йўналиши ишлаб чиқилмоқда

Августда Тошкентда замонавий «шовқинсиз» трамвайни ишга тушириш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг айтишича, бунда иккита — ТТЗ ҳамда «Ипподром» дан Шимолий вокзалгача бўлган йўналиш доирасида таклифлар тайёрланган.

«ЎзМЭТ» регуляторга айлантирилади, электр энергияси олди-сотдиси учун янги компания ташкил этилади
22 июль 2022, 14:04

«ЎзМЭТ» регуляторга айлантирилади, электр энергияси олди-сотдиси учун янги компания ташкил этилади

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров «ЎзМЭТ» АЖ электр энергияси соҳасида регуляторга айланиши, бозорда олди-сотди билан шуғулланиш учун эса янги PowerTrade (номи расман тасдиқланмаган) компанияси тузилишини маълум қилди. Шу орқали давлат электрни кафолатли сотиб олишига чек қўйилади.

Дам олиш кунлари ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даража юқори бўлади
22 июль 2022, 12:26

Дам олиш кунлари ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даража юқори бўлади

Шанба-якшанба кунлари жазирама иссиқ сақланиб қолади. Эрондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келиши ҳисобига ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даражага юқори бўлади. Ҳаво кундузи +40…+45 даражагача, жануб ва чўл зоналарида +47 даражагача исиши кутилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимини янгилади
22 июль 2022, 12:22

Вазирлар Маҳкамаси ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимини янгилади

Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича ўқув соати ҳафтасига 20 соатгача, кунига 4 соатгача бўлади. Ҳайдовчиларнинг малака ошириш сертификатлари фақат электрон шаклда берилади.

Йўқолган «права»ни қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди
22 июль 2022, 12:14 3

Йўқолган «права»ни қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, энди йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун назарий ва амалий имтиҳондан ўтиш талаб этилмайди.

Қорақалпоғистонда «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсуми бошланди
22 июль 2022, 11:20

Қорақалпоғистонда «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсуми бошланди

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат бекор қилиниши сабабли «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсумига 22 июлдан старт берилди. Республикада ҳам ҳар бир босқичга 20 кундан — жами 60 кун муддат тақдим этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг