Архив

ХТВ: Халқ таълими ходимларининг катта қисми меҳнат таътили пулларини олиб бўлди
19 июль 2022, 15:28

ХТВ: Халқ таълими ходимларининг катта қисми меҳнат таътили пулларини олиб бўлди

ХТВ Хоразмда 17 мингдан ортиқ халқ таълими ходимлари меҳнат таътили пулларини вақтида ололмагани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирар экан, пуллар июль бошида тўланганини қайд этди. Ҳозиргача республика бўйича ходимларнинг жами 3,8 трлн сўм таътил пулларидан 3,65 трлн сўми тўлаб берилган.

Қорақалпоғистонда интернет ишлай бошлади. Ҳозирча бу вақтинча ёки доимийлиги номаълум
19 июль 2022, 14:39

Қорақалпоғистонда интернет ишлай бошлади. Ҳозирча бу вақтинча ёки доимийлиги номаълум

Қорақалпоғистонда соат 13:45 лар атрофида интернет яна ишлаб кетди, дея маълум қилди Нукус аҳолиси. Telegram-каналлар ва сайтлар жонлана бошлади. Июль бошидан бери республикада интернетга киришнинг имкони бўлмаётганди.

Хотин-қизларга 7 йилга фоизсиз таълим кредити берилади
19 июль 2022, 12:56 6

Хотин-қизларга 7 йилга фоизсиз таълим кредити берилади

Президент қарорига кўра, олий ҳамда ўрта махсус ва профессионал таълимда таҳсил олувчи хотин-қизларга 7 йилга 14 фоизлик таълим кредитлари ажратилади. Бунда фоиз ставкаларини Молия вазирлигининг жамғармаси қоплаб беради. Хотин-қизлар эса асосий қарзни ўқишни тамомлагач, 7 йил давомида тўлайди.

Андижонда қандай қилиб IMEI-кодларни ноқонуний рўйхатдан ўтказишган?
19 июль 2022, 10:57

Андижонда қандай қилиб IMEI-кодларни ноқонуний рўйхатдан ўтказишган?

2020 ва 2021 йилларда судлар Андижонда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларни учинчи шахсларнинг паспортлари орқали ноқонуний рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига оид жиноят ишини кўриб чиқди. Суд қандай якунлангани ва судланувчилар нима учун жазолангани — «Газета.uz» материалида.

Андижонлик фуқаро 27 нафар ўзбек ва қирғиз болаларини калтаклаб, диний таълим бергани айтилмоқда
19 июль 2022, 10:49

Андижонлик фуқаро 27 нафар ўзбек ва қирғиз болаларини калтаклаб, диний таълим бергани айтилмоқда

Андижонлик фуқаро 2020 йилдан бери 27 нафар вояга етмаган ўзбек ва қирғиз болаларини уриб, тан жароҳатлари етказиб, диний сабоқ берганлиги айтилмоқа. Вилоят ИИБ гумондорнинг диний билими ҳамда дарс ўтиш учун рухсатномаси йўқлигини маълум қилди.

10 кун ичида Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва ҳокимиятлар иш услубини ўзгартиради
19 июль 2022, 10:27

10 кун ичида Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва ҳокимиятлар иш услубини ўзгартиради

Шавкат Мирзиёев душанба кунги видеоселекторда бундан буён йиғилиш ва қарорлар камайтирилиши, асосий эътибор ижро ва аҳоли муаммоларига қаратилишини маълум қилди. Вазирлар Маҳкамаси, вазирлар ва ҳокимлар 10 кун ичида ўз структураси ва иш услубини ўзгартириши шартлиги таъкидланди.

Волейбол федерацияси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
19 июль 2022, 10:07

Волейбол федерацияси мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Волейбол федерацияси мансабдор шахслари давлат бюджети маблағларидан 231 млн сўмни ўзлаштиргани, яна 75 млн сўмни эса асоссиз сарфлагани аниқланди. Улар етказилган зарарнинг 120 млн сўмини қоплади, деб маълум қилди Бош прокуратура. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда 2,6 млнта аҳоли хонадонида кадастр мавжуд эмас
19 июль 2022, 09:46

Ўзбекистонда 2,6 млнта аҳоли хонадонида кадастр мавжуд эмас

Ўзбекистонда 2,6 млнта аҳоли хонадонида кадастр ҳужжатлари йўқ, шу боис улар ер солиғини 3 карра миқдорда тўлаяпти. Президент 1 октябргача уларнинг рўйхатини шакллантиришни буюрди. Ҳукумат тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш орқали кадастри йўқ уйлар масаласини узил-кесил ҳал қилмоқчи.

Грузия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди
19 июль 2022, 09:00

Грузия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ҳукумат делегацияси ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Тошкентга келди. У расмийлар билан бир қатор учрашувлар ўтказади.

18 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
18 июль 2022, 22:19

18 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Нукус воқеаларида вафот этган 21 киши, Tracker ишлаб чиқараётган UzAuto Motors, порада ушланган Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари, Inkuzart`дан Путин ва Зеленский тасвири, уран қазишни 2 баравар оширадиган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 18 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Оғир атлетика бўйича 2024 йилги Осиё чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади
18 июль 2022, 19:44

Оғир атлетика бўйича 2024 йилги Осиё чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади

2024 йилда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилиш учун Тошкент танланди, бу Ўзбекистонга Париж Олимпиадасига лицензия очколарини тақдим этади.

Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари пора олаётганда ушланди
18 июль 2022, 18:18

Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари пора олаётганда ушланди

ДХХ Оқолтин тумани ҳокими ўринбосарларидан бирини ўз хизмат хонасида МЧЖ иш юритувчисидан 400 доллар пора олаётганда ушлади. У МЧЖни «қора рўйхат»га киритиш билан қўрқитиб, 500 доллар талаб қилган.

Халқаро кимё олимпиадасида 4 нафар 11-синф ўқувчиси кумуш медални қўлга киритди
18 июль 2022, 17:33

Халқаро кимё олимпиадасида 4 нафар 11-синф ўқувчиси кумуш медални қўлга киритди

Хитойда ўтказилган Халқаро кимё олимпиадасида Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 3 нафар ҳамда Навоий шаҳридаги мактабнинг яна бир 11-синф ўқувчиси кумуш медални қўлга киритди.

Давактив агентлиги Lotte City Hotel Tashkent Palace`нинг давлат улушини сотилишини эълон қилди
18 июль 2022, 17:00

Давактив агентлиги Lotte City Hotel Tashkent Palace`нинг давлат улушини сотилишини эълон қилди

Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасидаги давлат улушини сотиб олиш учун аризалар қабул қилиниши тўғрисида эълон қилинди.

Inkuzart Путин ва Зеленский тасвирланган граффитти чизди
18 июль 2022, 16:49

Inkuzart Путин ва Зеленский тасвирланган граффитти чизди

Кўча рассоми Inkuzart ўзининг янги ишини тақдим этди. У ўзида ҳар бири турли бурчаклардан кўринадиган икки портрет — Владимир Путин ва Владимир Зеленский тасвирларини мужассамлаштиради. «Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати борлигини айтмоқчи бўлдим», — деди ижодкор «Газета.uz»га.

Бош прокуратура Қорақалпоғистондаги воқеа иштирокчилари ғойиб бўлганини рад этди
18 июль 2022, 16:34

Бош прокуратура Қорақалпоғистондаги воқеа иштирокчилари ғойиб бўлганини рад этди

Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашган айрим фуқароларнинг бедарак йўқолгани ҳақидаги маълумотлар «мутлақо асоссиз», дея маълум қилди Бош прокуратура. Аввалроқ Open Dialogue Foundation бедарак йўқолган фуқароларнинг 58 нафар исми-шарифи рўйхатини эълон қилган эди.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
18 июль 2022, 16:16

Долларнинг расмий курси яна пасайди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 20,27 сўмга арзонлаб, 10 949,91 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса яна кўтарилди.

Нукус воқеаларида вафот этганлар сони 3 кишига ортди
18 июль 2022, 15:20

Нукус воқеаларида вафот этганлар сони 3 кишига ортди

Нукусдаги воқеалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони яна 3 кишига кўпайди, дея хабар берди Бош прокуратура. 16 киши касалхонада қолмоқда. Фуқаролар, ташкилотлар ва инфратузилмага етказилган зарар 3,1 млрд сўмни ташкил этди.

Сохта 20 минг долларни 8 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
18 июль 2022, 13:30

Сохта 20 минг долларни 8 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкентда қалбаки 20 минг долларни 8 минг доллар эвазига сотмоқчи бўлган эркак қўлга олинди.

Ўзбекистон 2031 йилгача уран қазиб олиш ҳажмини икки баравар оширмоқчи
18 июль 2022, 13:06

Ўзбекистон 2031 йилгача уран қазиб олиш ҳажмини икки баравар оширмоқчи

2031 йилгача Ўзбекистонда уран қазиб олиш ҳажмини икки баравар — 2021 йилдаги 3526 тоннадан 7100 тоннагача ошириш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг