Архив

Мактаблар асосий санитария ва гигиена шароитларига эга бўлиши лозим
1 июль 2024, 11:51

Мактаблар асосий санитария ва гигиена шароитларига эга бўлиши лозим

Болалар мактабларда тоза сув ва муносиб санитария шароитларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Уларнинг йўқлиги болалар соғлиги ва давоматга салбий таъсир кўрсатади. Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Натижаларга эришиш офиси муаммо юзасидан ўтказилган таҳлил натижалари билан ўртоқлашди.

Бухорода кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган компания раҳбари қамоққа олинди
1 июль 2024, 11:44

Бухорода кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган компания раҳбари қамоққа олинди

Бухоро шаҳрида кўп қаватли уйлар қуриш билан шуғулланган «Ҳумо Азия» МЧЖ раҳбари қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Шаҳарнинг Ислом Каримов ва Садриддин Айний кўчаларидаги кўп қаватли уйларни сотиб олиш учун шартнома имзолаган фуқаролардан Тергов бўлимига мурожаат қилишлари сўралди.

Сирдарёда юк машинаси йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашди
1 июль 2024, 11:36

Сирдарёда юк машинаси йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашди

Сирдарё туманида Isuzu юк машинаси ичида 14 нафар йўловчиси бўлган автобус билан тўқнашди. Оқибатда автобус ағанади, бир киши жароҳатланди.

Навоийда 1,2 млрд сўмлик сохта пуллар ёқиб юборилди
1 июль 2024, 11:05

Навоийда 1,2 млрд сўмлик сохта пуллар ёқиб юборилди

Навоий вилоятида божхона хизмати ходимлари 1,2 млрд сўмлик сохта пулларни ёқиб юборди. Шунингдек, ноқонуний фаолиятдан олиб қўйилган 13,6 минг қути тамаки маҳсулотлари, 30 та электрон сигарет ва тиббий воситалар ҳам ёқиб юборилди. Фото.

«Фотон» заводининг 85,58 фоиз давлат улуши 151 млрд сўмга хусусийлаштирилди
1 июль 2024, 10:28

«Фотон» заводининг 85,58 фоиз давлат улуши 151 млрд сўмга хусусийлаштирилди

Давактив агентлиги радиоэлектрон жиҳозлар учун электрон техника ва интеграл микросхемалар ишлаб чиқарувчи «Фотон» корхонасининг 85,58 фоиз давлат улуши Havvo Group МЧЖга 151 млрд сўмга сотилганини маълум қилди.

«Қироллар дунёга жўнгина қарайдилар, улар учун жамики одам — фуқаро»
1 июль 2024, 08:29

«Қироллар дунёга жўнгина қарайдилар, улар учун жамики одам — фуқаро»

Антуан де Сент-Экзюпери таваллудига 29 июнь куни 124 йил тўлди. Аслида учувчи бўлган Экзюперини дунё ёзувчи, аниқроғи, «Кичкина шаҳзода»нинг муаллифи сифатида билади. Бу асар дунёнинг 300 дан ортиқ тилига, хусусан, ўзбекчага ҳам ўгирилган. Сана муносабати билан «Газета.uz» қиссадан парчалар улашади.

Электр энергиясини огоҳлантиришсиз ўчирган «электросет»ларни жаримага тортиш режалаштирилмоқда
30 июнь 2024, 19:40

Электр энергиясини огоҳлантиришсиз ўчирган «электросет»ларни жаримага тортиш режалаштирилмоқда

IT-тадбиркор электр таъминотининг тез-тез узилишидан шикоят қилди, шу сабабли у хорижий ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини бузмоқда. Тадбиркор электр тармоқлари корхоналарига нисбатан жавобгарлик жорий этишни таклиф қилди. Бизнес-омбудсман ҳозирда шундай таклиф ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Президент ёзда ёшларни иш билан таъминлаш учун қурилиш отрядлари ташкил этишни таклиф қилди
30 июнь 2024, 18:58

Президент ёзда ёшларни иш билан таъминлаш учун қурилиш отрядлари ташкил этишни таклиф қилди

Ўзбекистонда ёз ойларида 100 минг ёшни иш билан таъминлаш учун қурилиш отрядлари ташкил этиш режалаштирилмоқда. Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб, коллеж ва техникум ўқувчиларини касбга ўргатиб, иш бераётган тадбиркорларнинг харажатлари солиқ базасидан чегириб ташланади.

Президент — ёшларга: Ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, ижодкорлик ва Ватанга меҳр билан яшанг
30 июнь 2024, 18:19

Президент — ёшларга: Ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, ижодкорлик ва Ватанга меҳр билан яшанг

Фарзандлари билимли, истеъдодли, ўзининг кучи ва салоҳиятига ишониб, олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг истиқболи, албатта, ёруғ бўлади, деди президент ёшларга йўллаган табригида. Давлат раҳбари ёшларни шундай тарбиялаш учун барча имкониятларни сафарбар қилишга ваъда берди.

Жиззахдаги боғда учирилиши режалаштирилган 5 мингта шар ёрилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди
30 июнь 2024, 14:40

Жиззахдаги боғда учирилиши режалаштирилган 5 мингта шар ёрилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди

Тармоқларда Жиззахдаги «Наврўз» боғида 5 мингта шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Экология вазирлиги шарлар ёрилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилганини билдирди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун вазирлик шарларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона тўловларини 10 бараварга оширишни таклиф қилмоқда.

«Ўзбекистонда Telegram`ни севишади». Павел Дуров яна Тошкентга келишга ваъда берди
30 июнь 2024, 13:46

«Ўзбекистонда Telegram`ни севишади». Павел Дуров яна Тошкентга келишга ваъда берди

Telegram асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга қилган сафари таассуротлари билан ўртоқлашди. У мамлакатда аҳолининг 70 фоиздан ортиғи ва деярли барча корхоналар фойдаланадиган платформанинг машҳурлигидан фахрланишини таъкидлади.

БМТ бош котиби Ўзбекистонга ташрифини бошлади
30 июнь 2024, 13:25

БМТ бош котиби Ўзбекистонга ташрифини бошлади

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Уни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, қатор саноат ва ижтимоий соҳа объектларини ҳам бориб кўриш режалаштирилган.

Ўзбекистонда оммавий тадбирларда озиқ-овқат ва буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди
30 июнь 2024, 13:02

Ўзбекистонда оммавий тадбирларда озиқ-овқат ва буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди

Оммавий тадбирларда фуқароларга реклама, акция кўринишида озиқ-овқат ва буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди. Қолаверса, ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш ҳам мумкин эмас. Янги қарор бўйича назоратни Миллий гвардия ва ИИВ амалга оширади.

Фарғонада фуқароларга cохта тўппонча ўқталиб, видео олган блогер 5 суткага қамалди
30 июнь 2024, 11:07

Фарғонада фуқароларга cохта тўппонча ўқталиб, видео олган блогер 5 суткага қамалди

Қўқон шаҳрида блогер фуқароларга сохта тўппонча ўқталиб, буни видеога олди. Суд унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Блогер йил бошида ҳам автомобиль йўлида столга ўтирганча овқатланаётгани учун жаримага тортилганди.

Германия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
30 июнь 2024, 10:34

Германия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда. У мазкур лавозимда 2021 йилдан буён ишлаб келаётганди.

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
30 июнь 2024, 10:19

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Якшанбага ўтар кечаси Қамчиқ довонида Iveco юк машинаси бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ, машиналар икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

Журналист Рамина Ягафарованинг ўлимига шифокорлар хатоси сабаб бўлган бўлиши мумкин — экспертиза
29 июнь 2024, 18:14

Журналист Рамина Ягафарованинг ўлимига шифокорлар хатоси сабаб бўлган бўлиши мумкин — экспертиза

Сентябрь ойида телебошловчи Рамина Ягафарова Тошкентдаги хусусий клиникалардан бирида вафот этди. Экспертиза ўлим сабаби нотўғри даволаш эканлигини кўрсатди. Прокуратура жиноий иш қўзғатишдан бош тортди. Клиника унинг синглисига ҳужжатларни топширмаган ва ССВ оиланинг сўровларига жавоб бермаган.

Сурхондарё ва Фарғонада Тожикистондан олиб келинган қарийб 26 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
29 июнь 2024, 17:14

Сурхондарё ва Фарғонада Тожикистондан олиб келинган қарийб 26 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

ДХХ Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида Тожикистондан салкам 26 килограмм гиёҳвандлик моддасини олиб келган шахслар аниқланди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
29 июнь 2024, 15:11

Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 30 июндан 1 июлгача Сурхондарё, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятининг бир қанча туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади
29 июнь 2024, 12:07

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон президенти туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади. Улар телефон мулоқотида Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг