Архив

Бухорода қарийб 9 млрд сўмлик газни ўғирлаган иссиқхона аниқланди
29 ноябрь 2024, 09:15

Бухорода қарийб 9 млрд сўмлик газни ўғирлаган иссиқхона аниқланди

Бухоро вилояти Когон туманида иссиқхона масъуллари газ қувурига яширинча уланиб, 8,85 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди. Далилий ашёлар ва ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.

Тошкент аэропортида алдов орқали 20 ёшли қизни Туркияга фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди
29 ноябрь 2024, 09:10

Тошкент аэропортида алдов орқали 20 ёшли қизни Туркияга фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи 22 ёшли аёл ўзига таниш қизга мўмай даромадли иш топиб беришни ваъда қилиб, Туркияга фоҳишаликка юбораётгани аниқланди. Улар Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди.

Равшанбек Алимов Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси бўлди
29 ноябрь 2024, 08:56

Равшанбек Алимов Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси бўлди

2020 йилдан буён Сенат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Равшанбек Алимов Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси этиб тайинланди. Илгари у Украина (ўриндошлик асосида Молдовада) ва Францияда (ўриндошлик асосида Португалияда) ҳам элчи бўлиб ишлаган.

Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
29 ноябрь 2024, 03:53

Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида оралиқ масофага амал қилмаслик оқибатида 5 та машина иштирокида тўқнашув юз берди. ЙТҲда ҳеч ким жароҳат олмади.

28 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
28 ноябрь 2024, 23:42

28 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Фойдаланувчидаги пластик карталар сонини чеклаш режаси, Самарқанд ҳокимлигидан кетган Эркинжон Турдимов, Ўзбекистон тиббиётини трансформация қилишга ёрдам берадиган туркиялик мутахассислар, президентнинг диний маърифатга оид йиғилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқловчи қонун қабул қилинди
28 ноябрь 2024, 22:28

Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқловчи қонун қабул қилинди

Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини бутунлай тақиқловчи қонун қабул қилинди. Ҳужжат бундай тақиқ бўйича дунёдаги энг қатъий талаблардан бири экани таъкидланмоқда. Танқидчилар ва инсон ҳуқуқлари вакиллари қонунни қоралади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири унинг ваколатларини кенгайтирди
28 ноябрь 2024, 19:52

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири унинг ваколатларини кенгайтирди

Омбудсман тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири унинг ваколатларини кенгайтирди: энди у таъсир чоралари — огоҳлантириш, тақдимнома, илтимоснома ва талабнома қўллаши мумкин. Омбудсман ва унинг жамоаси маҳкумлар сақланадиган жойларга исталган вақтда олдиндан огоҳлантирмасдан ташриф буюра олади.

Андижондаги боғда чархпалак қуриш бўйича тадбиркорлик хусусиятига эга лойиҳа «Ташаббусли бюджет»да ғолиб бўлди
28 ноябрь 2024, 19:25

Андижондаги боғда чархпалак қуриш бўйича тадбиркорлик хусусиятига эга лойиҳа «Ташаббусли бюджет»да ғолиб бўлди

Сенат қўмитасида Андижондаги истироҳат боғида чархпалак қуриш лойиҳаси тадбиркорлик хусусиятига эга бўлишига қарамай, «Ташаббусли бюджет»нинг овоз бериш босқичига ўтказилгани ва ғолиб деб топилгани кескин танқид қилинди. Ҳудди шундай ҳолат Зарафшондаги аэропорт биносини таъмирлашда ҳам кузатилган.

Фото: «XIX асрда Ўзбекистон» кўргазмасида намойиш этилган 130−140 йиллик суратлар
28 ноябрь 2024, 19:19

Фото: «XIX асрда Ўзбекистон» кўргазмасида намойиш этилган 130−140 йиллик суратлар

Тошкент Фотосуратлар уйида «XIX асрда Ўзбекистон» номли кўргазма бўлиб ўтди. Унда сирли фотограф томонидан XIX асрда олинган ва ҳозирда Россиянинг Кунсткамера музейида сақланаётган фотосуратлар кўрсатилди. «Газета.uz» туркиялик тадқиқотчилар ташаббуси билан ўтказилган кўргазмадан репортаж тайёрлади.

Президент радикаллашувга қарши кураш ва диний маърифатни ривожлантиришга оид йиғилиш ўтказди
28 ноябрь 2024, 18:56

Президент радикаллашувга қарши кураш ва диний маърифатни ривожлантиришга оид йиғилиш ўтказди

Президент йиғилишида интернетдаги радикал ғоялар Ўзбекистон аҳолисининг заиф қатламлари, жумладан, ёшларни ноқонуний гуруҳлар таъсирига тортаётгани таъкидланди. Мутасаддиларга маҳаллаларда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларни билим ва меҳнатга кенг жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

Туркияда қалбаки долларлар тарқалгани юзасидан тергов бошланди
28 ноябрь 2024, 18:14

Туркияда қалбаки долларлар тарқалгани юзасидан тергов бошланди

Истанбул прокуратураси Туркияга 600 млн доллардан ортиқ қалбаки долларлар кириб келгани ҳақидаги хабарлар юзасидан тергов бошлади. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси фуқароларни долларни фақат расмий банклар ёки лицензияли валюта айирбошлаш нуқталаридан олишга чақирди.

Эски ТошМИ ва собиқ «Тошсельмаш» бозори ёнидаги чорраҳалар реконструкция қилинади
28 ноябрь 2024, 18:00

Эски ТошМИ ва собиқ «Тошсельмаш» бозори ёнидаги чорраҳалар реконструкция қилинади

Тошкентда эски ТошМИ олдидаги мураккаб йўл узели қайта ташкил этилмоқда. Бу ерда транспорт оқими бўлинади, қайрилиб олиш қисмлари қайта кўриб чиқилади. Реконструкция ишлари собиқ «Тошсельмаш» бозори ёнидаги чорраҳани ҳам қамраб олади. Пудратчи — China State Construction.

Ғарбда корхоналар давлатга қараганда хусусий суғурта компанияларидан кўпроқ қўрқади — Беҳзод Ҳошимов
28 ноябрь 2024, 17:53

Ғарбда корхоналар давлатга қараганда хусусий суғурта компанияларидан кўпроқ қўрқади — Беҳзод Ҳошимов

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов нега баъзи давлатларда хавфсизлик қоидалари ишлаши ва баъзиларида ишламаслигини тушунтирди. «Ғарбда қоида ишлаши улар инсофлироқ эканидан эмас. Агар қаердадир ёнғин ҳолатида чиқиш эшиги ишламай қолса, суғурта компанияси ўша корхона эгасини „бурнидан булоқ“ қилади», дейди у.

Ўзбекистондаги 64 та туманда озиқ-овқат экспорти ўтган йилга нисбатан камайган, 17 тасида 50 фоизга ҳам етмаган — президент
28 ноябрь 2024, 17:35

Ўзбекистондаги 64 та туманда озиқ-овқат экспорти ўтган йилга нисбатан камайган, 17 тасида 50 фоизга ҳам етмаган — президент

Ўзбекистонда озиқ-овқат экспорти 2023 йилга нисбатан 1,2 баробарга ўсиб, 2 млрд доллардан ошди. Аммо 64 та туманда экспорт 2023 йилга нисбатан камайган, ундан 17 тасида 50 фоизга ҳам етмаган. Президент ҳокимларни дунёдаги оғир вазиятни ҳисобга олиб, янги имкониятларни ишга солиш ҳақида огоҳлантирди.

Сеулда 100 йил ичидаги энг кучли қор ёғди
28 ноябрь 2024, 17:31

Сеулда 100 йил ичидаги энг кучли қор ёғди

Сеул ва унинг атрофидаги ҳудудларда сўнгги 117 йил ичида ноябрь ойидаги энг кучли қор ёғди. Ёғингарчилик туфайли транспорт фаолияти издан чиқди, авиақатновлар бекор қилинди. Беш киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Бухородаги хонадонда газ портлаши ортидан эр-хотин вафот этди, уларнинг 2 қизи жароҳатланди
28 ноябрь 2024, 17:24

Бухородаги хонадонда газ портлаши ортидан эр-хотин вафот этди, уларнинг 2 қизи жароҳатланди

Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги хонадонлардан бирида газ портлади. Ундан оиланинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳати олди. Хусусан, ота ва она воқеа оқибатида вафот этди, 2 нафар вояга етмаган қиз шифохонада.

«Президентга почта етказишни орзу қиламан». 40 йилдан бери почтальонлик қилувчи Рўзихон Очилов ҳикояси
28 ноябрь 2024, 17:19

«Президентга почта етказишни орзу қиламан». 40 йилдан бери почтальонлик қилувчи Рўзихон Очилов ҳикояси

Асли жарқўрғонлик Рўзихон Очилов ҳаётини почтага бағишлаган. 58 ёшли почтачи ҳар куни 100 чақиримдан ортиқ масофа босиб, чўлдаги шаҳар аҳолисига даврий нашрлар, хатлар ва жўнатмаларни етказади. «Газета.uz» энг кўҳна касблардан бирининг қувончлари, қийинчиликлари ва тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

Ўзбекистонда «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» лойиҳалари ишга туширилмоқда
28 ноябрь 2024, 17:05

Ўзбекистонда «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» лойиҳалари ишга туширилмоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш мақсадида «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» лойиҳалари ишга туширилмоқда.

Одам савдосида айбланиб, 8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
28 ноябрь 2024, 17:01

Одам савдосида айбланиб, 8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди

Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда одам савдосида айбланиб, 8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл ушланди. У Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди.

Самарқанд шаҳрини одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, автомобилларнинг эмас — Эркинжон Турдимов
28 ноябрь 2024, 15:08

Самарқанд шаҳрини одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, автомобилларнинг эмас — Эркинжон Турдимов

Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимидан кетишидан 2 кун аввалги йиғилишида Самарқанд шаҳрини автомобиллар шаҳридан одамлар шаҳрига айлантиришни таъкидлади. «Самарқанд шаҳрини одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак. Норози бўлса бўлсин машина эгалари», — деди Турдимов.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг