Архив

Қорақалпоғистонда Қизил китобга киритилган уч бош Бухоро буғуси овлангани аниқланди
26 ноябрь 2024, 20:55

Қорақалпоғистонда Қизил китобга киритилган уч бош Бухоро буғуси овлангани аниқланди

Қорақалпоғистондаги Қуйи Амударё ҳудудида уч бош Бухоро буғуси милтиқ билан отиб ўлдирилгани аниқланди. Ҳайвонот дунёсига 3,4 млрд сўм зарар ҳисобланиб, овчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Италия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
26 ноябрь 2024, 20:37

Италия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Агостино Пинна мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда. У мазкур лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келаётганди.

Тошкентда Тарас Шевченко кўчаси вақтинча ёпилиши сабабли 6 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди
26 ноябрь 2024, 20:18

Тошкентда Тарас Шевченко кўчаси вақтинча ёпилиши сабабли 6 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди

Тошкентда реконструкция ишлари сабаб Тарас Шевченко кўчаси бир ойга ёпилиши туфайли ушбу кўчадан ўтадиган 6 та автобус йўналишининг ҳаракати вақтинча ўзгартирилади. Транспорт вазирлиги қатнов ва оралиқ вақтлари меъёрдан ортиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Россия Запорожьега ҳужум қилишни режалаштирмоқда — Economist
26 ноябрь 2024, 19:47

Россия Запорожьега ҳужум қилишни режалаштирмоқда — Economist

Украина разведкаси Россия Запорожье шаҳрига ҳужум қилишга тайёрланяпти, деб ҳисобламоқда, бу учун 130 минг россиялик аскар жалб этилиши мумкин, деб ёзди Economist.

Наманган ҳокими президентга вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларини кўрсатди
26 ноябрь 2024, 19:30

Наманган ҳокими президентга вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларини кўрсатди

Президент ҳузурида Наманган вилоятини инвестицион ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга доир йиғилиш ўтказилди. Давлат раҳбари ҳокимнинг камбағаллик чегарасини 5,3 фоизга тушириш, мигрантларни ҳудуднинг ўзида иш билан таъминлаш, 1 млрд доллар экспорт қилиш режаларини маъқуллади.

Тошкентдаги ҳоспис 2025 йил февралидан ишга тушиши кўзда тутилмоқда — молия вазири ўринбосари
26 ноябрь 2024, 19:04

Тошкентдаги ҳоспис 2025 йил февралидан ишга тушиши кўзда тутилмоқда — молия вазири ўринбосари

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фазилкаримов Тошкентдаги ҳоспис фаолиятини 2025 йил февралида бошлаш кўзда тутилаётганини айтди. Ҳосписнинг умумий қиймати 34 млрд сўм бўлиб (хусусан, 2024 йилда 16,8 млрд сўм ажратилган), молиялаштириш ишлари 90,5 фоизга бажарилган.

«Кимга ва нима учун юқори маош тўлаш керак». Бош вазир ўринбосари — тиббиёт ходимларининг иш ҳақини ошириш ҳақида
26 ноябрь 2024, 17:43

«Кимга ва нима учун юқори маош тўлаш керак». Бош вазир ўринбосари — тиббиёт ходимларининг иш ҳақини ошириш ҳақида

Депутат Қизилгул Қосимова таълим ва тиббиёт ходимларининг маоши пастлиги ушбу соҳалардаги хизматлар сифатига таъсири қилишидан хавотир билдирди. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бу масала ҳамон мураккаблигича қолаётганини таъкидлади.

Ўзбекистонда номаълум хавфли вирус қайд этилгани йўқ — ССВ
26 ноябрь 2024, 17:39

Ўзбекистонда номаълум хавфли вирус қайд этилгани йўқ — ССВ

Тармоқларда Тошкентда хавфли вирус тарқалаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарларни рад этиб, ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиш жараёнини табиий ҳолат, дея қабул қилиш кераклигини маълум қилди.

Ўзбекистонда декабрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?
26 ноябрь 2024, 17:05

Ўзбекистонда декабрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Сўнгги бир неча ўн йилликда Ўзбекистонда қишда совуқ кунлар сони икки баробарга камайган. 2024 йил декабри ҳам, прогнозларга кўра, илиқроқ ўтади. Аммо ой боши совуқроқ бўлиши кутилмоқда. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун декабрь об-ҳавоси бўйича шарҳ тайёрлади. Видео.

1 январдан маданият ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 20 фоизга ошади
26 ноябрь 2024, 16:56 1

1 январдан маданият ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 20 фоизга ошади

Президент қарори билан 1 январдан маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 20 фоизга, 1 июлдан яна 15 фоизга оширилади.

Махсус прокурор Трампдан иккита жиноий иш бўйича айбловни олиб ташлашни сўради
26 ноябрь 2024, 15:41

Махсус прокурор Трампдан иккита жиноий иш бўйича айбловни олиб ташлашни сўради

АҚШ махсус прокурори Жек Смит сайланган президент Дональд Трампдан 2020 йилги сайловларга аралашиш ва махфий ҳужжатлар билан тегишлича муомала қилмаслик бўйича барча айбловларни олиб ташлашни сўради. Чунки Адлия вазирлиги мамлакатнинг амалдаги раҳбарини судда таъқиб этишни тақиқлайди.

Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилади
26 ноябрь 2024, 15:18

Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилади

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилади.

Ўзбекистон раввиннинг ўлдирилгани бўйича терговда БАА ва Исроил билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда — ТИВ
26 ноябрь 2024, 14:34

Ўзбекистон раввиннинг ўлдирилгани бўйича терговда БАА ва Исроил билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда — ТИВ

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Исроил элчиси Гидеон Лустигга раввин Зви Коган вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Аввалроқ БААда унинг ўлимида гумонланган ўзбекистонликлар қўлга олинганди. Саидовнинг айтишича, ўзбек томони терговда ҳар икки давлат расмийлари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
26 ноябрь 2024, 14:24

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўтган йили қишда жами 13 минг гектар боғ ва узумзор совуқ уриши туфайли зарарланди, оқибатда 207 минг тонна ҳосил йўқотилди. Шу боис президент топшириғига мувофиқ, Испания, Туркия, АҚШ тажрибалари асосида «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Кимдир йўқотиши мумкин, лекин ЖСТ адолатли савдо тартиб-тамойиллари дегани — Жамшид Қўчқоров
26 ноябрь 2024, 13:09

Кимдир йўқотиши мумкин, лекин ЖСТ адолатли савдо тартиб-тамойиллари дегани — Жамшид Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров экспортёрларга фойда ва айланмадан солиқ бўйича берилган имтиёзлар 2025 йилдан бекор қилинаётгани мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиши билан боғлиқлигини қайд этди. «Ҳар бир тадбиркор адолатли, очиқ рақобат шароитида фаолият юритишни ўрганиши лозим», — деди у.

Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига катта миқдорда бож солмоқчи. Тафсилотлар
26 ноябрь 2024, 13:02

Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига катта миқдорда бож солмоқчи. Тафсилотлар

Дональд Трамп лавозимга киришиши билан Мексика, Канада (25%) ва Хитойдан (10%) келаётган товарлар учун тарифларни оширишни ваъда қилди. Трамп буни ноқонуний иммигрантлар, «жиноят ва гиёҳванд моддалар» учун қасос бўлишини таъкидлади. Аммо бунинг оқибати АҚШ иқтисодиёти учун салбий бўлиши мумкин.

Араб маданияти оламига саёҳат: Дубайда нималар қилиш мумкин
26 ноябрь 2024, 13:00

Араб маданияти оламига саёҳат: Дубайда нималар қилиш мумкин

Asialuxe Travel Дубай анъаналарига шўнғишни, шунингдек, дам олишнинг экстремал турларини — қумтепалар бўйлаб саёҳат, сендбординг, туяда сайр қилиш ва бошқаларни таклиф қилмоқда.

Сурхондарёда эрта никоҳни тарғиб қилган блогер жаримага тортилди
26 ноябрь 2024, 12:50

Сурхондарёда эрта никоҳни тарғиб қилган блогер жаримага тортилди

Сурхондарёда 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қизнинг гўёки фарзанди борлиги кўрсатилган видеони Instagram саҳифасига жойлаган блогер жаримага тортилди. Йигит ва қиз эса огоҳлантирилди.

Уч йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
26 ноябрь 2024, 12:03

Уч йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди

Фирибгарликда айбланиб 3 йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ундан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИОга мурожаат қилишлари сўралмоқда.

Тошкентда Lacetti ва скутер иштирокидаги ЙТҲда бир киши жароҳатланди
26 ноябрь 2024, 11:48

Тошкентда Lacetti ва скутер иштирокидаги ЙТҲда бир киши жароҳатланди

Тошкентнинг Чилонзор туманида содир бўлган «авария»да скутер ҳайдовчиси жароҳатланди. У тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг