Архив

Андижонда журналистнинг ишига аралашиш бўйича янги ҳолат содир бўлди
13 июнь 2022, 15:15

Андижонда журналистнинг ишига аралашиш бўйича янги ҳолат содир бўлди

Андижонда ички ишлар ходими Human.uz журналистига бозорда шакар учун навбатда турганларни тасвирга олишига тўсқинлик қилди. ИИВ навбатда турган фуқаролар томонидан тасвирга олишга эътирозлар билдирилганини таъкидлади, бироқ нашр буни рад этиб чиқди. Жамоатчилик журналистни ҳимоя қилмоқда.

ДХХ 15 кгдан ортиқ «гашиш» моддаси айланмасига чек қўйди
13 июнь 2022, 14:55

ДХХ 15 кгдан ортиқ «гашиш» моддаси айланмасига чек қўйди

ДХХ Сирдарё ЙПХ масканида ўтказган тезкор тадбирда фуқаронинг автомобили юкхонасида 4,5 кг «гашиш» моддаси борлиги аниқланди. Тадбир давомида гумонланувчининг қашқадарёлик шеригига тегишли хонадондан яна 11 кгдан кўпроқ «гашиш» чиқди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Сенат алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилиши ва истеъмолини чеклашга оид қонунни рад этди
13 июнь 2022, 13:58

Сенат алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилиши ва истеъмолини чеклашга оид қонунни рад этди

Сенат алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва истеъмолини чеклашга оид қонунни рад этди. Сенаторлар нормалардаги зиддият ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти етарлича ўрганилмаганини таъкидлади. Қонун маҳаллий пиво ва виноларни реклама қилишга рухсат берувчи қонунга мувофиқлаштирилиши кераклиги айтилди.

Ўзбекистон ва АҚШ МОда хавфсизликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди
13 июнь 2022, 13:46

Ўзбекистон ва АҚШ МОда хавфсизликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарини қабул қилиб, Ўзбекистон Америка томони билан мудофаа соҳасида давлатлараро муносабатларни фаоллаштиришга тайёр эканини таъкидлади.

Козимжон Комилов Олий суд раислигига қайта тайинланди
13 июнь 2022, 13:33

Козимжон Комилов Олий суд раислигига қайта тайинланди

Сенаторлар 2017 йилдан бери Олий суд раиси сифатида ишлаб келаётган Козимжон Комиловни президент тақдимномасига мувофиқ, лавозимга қайта сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Самарқандда ўғил ўз отаси ва акасини болта билан ўлдириб қўйди
13 июнь 2022, 13:09

Самарқандда ўғил ўз отаси ва акасини болта билан ўлдириб қўйди

Ургутда фуқаро ўзининг отаси ва акаси билан жанжаллашиб, уларни болта ва пичоқ билан уриб, ўлдириб қўйди. Шундан сўнг, у туман ИИБга бориб, айбига иқрор бўлган ва уларнинг жасадини уйининг томорқасига кўмиб юборганини айтган. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳафта иссиқ бўлиши кутилмоқда
13 июнь 2022, 12:17

Ҳафта иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотига кўра, кундузи ҳарорат +42 даражагача кўтарилади, кечалари эса +21 даража атрофида бўлади. Душанба ва сешанба кунлари тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи мавжуд.

Қашқадарёда 25 метрли қудуққа тушиб кетган 6 ёшли бола қутқарилди
13 июнь 2022, 11:55

Қашқадарёда 25 метрли қудуққа тушиб кетган 6 ёшли бола қутқарилди

Душанба куни ФВВ ходимлари Чироқчи туманида чуқурлиги 25 метр бўлган артизан қудуғига тушиб кетган 6 ёшли болакай қутқариб олинди. Қутқариш ишларига экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.

АОКА давлат органларини журналистларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирди
13 июнь 2022, 11:48

АОКА давлат органларини журналистларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилган (Sevimli телеканали тасвирчисини калтаклаганини айтган) ИИВ ва Миллий гвардия ходимларига нисбатан чора кўрилишига умид билдирди. Агентлик барча давлат органларини журналистлар меҳнатини ҳурмат қилишга чақирди.

Ислам Асланов пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
13 июнь 2022, 11:19

Ислам Асланов пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Ўзбекистонлик пара сузувчи Ислам Асланов Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.

Конституцияни ўзгартириш бўйича таклифларнинг 70 фоиздан ортиғи ёшлардан келиб тушмоқда
13 июнь 2022, 11:11

Конституцияни ўзгартириш бўйича таклифларнинг 70 фоиздан ортиғи ёшлардан келиб тушмоқда

Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича 11 июнь ҳолатига жами 20 148 та таклиф келиб тушди, шуни 70 фоизидан ортиғи 30 ёшгача бўлганлар томонидан йўлланган. Ҳудудлар кесимида эса Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистонда референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилади
13 июнь 2022, 10:21

Ўзбекистонда референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилади

Депутатлар референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритишни маъқуллади. Унга кўра, референдум ўтказувчи комиссиялар ваколатларини аниқлаштириш, комиссиялар қарорлари юзасидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш, кузатувчиларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш назарда тутилмоқда.

ИИВ Sevimli телеканали тасвирчиси жанжал вақтида жароҳат олганини маълум қилди
13 июнь 2022, 10:08

ИИВ Sevimli телеканали тасвирчиси жанжал вақтида жароҳат олганини маълум қилди

ИИВ ички ишлар ходимлари калтаклагани айтилган Sevimli телеканалининг тасвирчиси стадионга киришга уринган оломоннинг жанжали вақтида жабрланганини маълум қилди. «Жамоат тартибини бузган фуқароларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Фарғонада ЙПХ инспектори пора олишга уринганликда гумонланмоқда
13 июнь 2022, 09:45

Фарғонада ЙПХ инспектори пора олишга уринганликда гумонланмоқда

Қува туманида ЙПХ инспектори фуқаролардан пора олишга уринганликда гумонланмоқда. У ўтказилган тезкор тадбир вақтида ўзини носамимий тутиб кетиб қолган. Тўпланган ҳужжатлар прокуратурага оширилди.

Sevimli телеканали журналистлари ИИО ходимлари томонидан калтакланганини маълум қилди
13 июнь 2022, 09:24

Sevimli телеканали журналистлари ИИО ходимлари томонидан калтакланганини маълум қилди

Sevimli телеканали Ўзбекистон-Ироқ ўйинини видеога олаётган тасвирчи бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари томонидан калтакланганини хабар қилди. Ходимлар кейин узр сўрашган ва воқеа ҳақида хабар бермасликни талаб қилишган. Телеканал янгиликни ўчириб ташлади.

Бухорода сув таъминоти тикланди
12 июнь 2022, 17:24

Бухорода сув таъминоти тикланди

Бухорода марказий магистралдаги носозлик туфайли бир кун аввал узилиб қолган сув таъминоти тўлиқ тикланди.

Россия Жаҳон туризм ташкилоти таркибидан чиқди
12 июнь 2022, 17:11

Россия Жаҳон туризм ташкилоти таркибидан чиқди

Россия Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) таркибидан чиқди. Апрелда ташкилот Бош ассамблеяси Украинага бостириб кириш тинчлик ва халқаро дўстлик қадриятларига мос келмаслиги сабабли РФ аъзолигини тўхтатган эди.

Президент машинада 1,5 соат Тошкент бўйлаб айланганини маълум қилди
12 июнь 2022, 15:14

Президент машинада 1,5 соат Тошкент бўйлаб айланганини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев автомашинада Тошкент бўйлаб бир ярим соат юриб, жуда кўп қоидабузарликларга гувоҳ бўлганини айтди. «Хоҳлаган одам хоҳлаганини қилиб юрибди. Одам қўрқиб ҳам кетди», деди у.

Ўзбекистон-Ироқ баҳсида мухлислар тошбўрон уюштиришди. Фотосуратчи ва оператор жароҳатланди
12 июнь 2022, 14:40

Ўзбекистон-Ироқ баҳсида мухлислар тошбўрон уюштиришди. Фотосуратчи ва оператор жароҳатланди

Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар терма жамоалари учрашувида томошабинлар тошбўрон уюштиришди. Натижада фотосуратчи ва оператор жароҳатланди. Ироқ термаси бош мураббийининг фикрича, ўйинни тўхтатиш керак эди. «Мухлислар биз томон тошлар улоқтиришди. ОФКга саволим бор: бу нормал ҳолатми?» — деди у.

Хоразм вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
12 июнь 2022, 12:08

Хоразм вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Гурлан тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Муроджон Ачилов Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Кузда вилоят ҳокими унга ҳайфсан эълон қилган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг