Архив

Касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда ҳам дуал таълим тизими жорий қилинади
15 июнь 2022, 18:27

Касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда ҳам дуал таълим тизими жорий қилинади

Президент 57 та профессионал таълим муассасасида жорий этилган дуал таълим шакли ўз самарасини бергани — педагогика коллежи ўқувчилари 2 кун ўқиб, 4 кун боғчада амалиёт ўтагани ва ойлик олганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу тажриба касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда ҳам йўлга қўйилади.

Қозоғистон электрон сигаретларни бутунлай тақиқлашни режалаштираяпти
15 июнь 2022, 18:15

Қозоғистон электрон сигаретларни бутунлай тақиқлашни режалаштираяпти

Қозоғистон вейп — электрон сигаретларни сотиш ва улардан фойдаланишни бутунлай тақиқлашни режалаштирмоқда. Ўзбекистонда эса сотувда маркасиз, таркиби ва ундан фойдаланиш хавфи ҳақида маълумот кўрсатилмаган кўплаб вейпларни учратиш мумкин.

Мухлислардан Ўзбекистон-Япония ўйинини томоша қилиш учун стадионга келмаслик сўралди
15 июнь 2022, 17:04

Мухлислардан Ўзбекистон-Япония ўйинини томоша қилиш учун стадионга келмаслик сўралди

ИИВ Ўзбекистон ва Япония ёшлар ТЖ ўртасидаги Осиё кубоги ярим финали учрашуви ўтадиган «Миллий» стадиони ОФК санкциялари туфайли маҳаллий мухлислар учун ёпилганини эслатиб ўтди. Мухлисларга ўйинни уйда томоша қилиш тавсия этилди. Стадион атрофидаги йўллар эса таъмирланиши сабабли вақтинча ёпилади.

Келгуси йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилинади
15 июнь 2022, 16:54

Келгуси йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилинади

Президент 2023 йилдан бошлаб техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилинишини таъкидлади. ОТМлардаги камида 60 та йўналиш техникумларга ўтказилади. Шунингдек, 1 январдан илмий даражаси бор техникум ўқитувчиларининг иш ҳақи олийгоҳ педагоглариникига тенглаштирилади.

Туркияга қизларни фоҳишаликка юборишга уринганликда гумонланган шахс ушланди
15 июнь 2022, 16:36

Туркияга қизларни фоҳишаликка юборишга уринганликда гумонланган шахс ушланди

Тошкент халқаро аэропортида янгийўллик 40 ёшли аёл 20 ва 23 ёшли икки нафар қизни алдов йўли билан Туркияга чиқариб юборишга уринганида қўлга тушди. Унга нисбатан одам савдоси моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳридаги аттракционларнинг 75 фоизи носозлиги аниқланди
15 июнь 2022, 16:24

Тошкент шаҳридаги аттракционларнинг 75 фоизи носозлиги аниқланди

Ўзбекистондаги барча маданият ва истироҳат боғларидаги 1879 та аттракционнинг 574 таси техник носоз эканлиги аниқланди. Шундан энг кўпи Қорақалпоғистон, Андижон, Фарғона, Қашқадарё ва Наманган ҳиссасига тўғри келмоқда. Пойтахтда эса 52 дона аттракционнинг 39 таси (75%) яроқсизлиги маълум бўлди.

Қозоғистондаги йирик аварияга ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси сабаб бўлгани айтилмоқда
15 июнь 2022, 16:02

Қозоғистондаги йирик аварияга ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси сабаб бўлгани айтилмоқда

Қозоғистонда ичида 31 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ёниб кетишига сабабчи бўлган юк машинасини Ўзбекистон фуқароси бошқаргани айтилмоқда. У юк автомобиллари ҳаракати тақиқланган довондан ўтаётганда бошқарувни йўқотган ва тўхтаб турган 4 та транспорт воситасига урилган.

Тошкентда жуфтлик калтакланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди
15 июнь 2022, 15:38

Тошкентда жуфтлик калтакланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Прокуратура Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида йигит ва қиз калтакланган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатди. Жуфтлик уларга туман ИИБ ходимлари жароҳат етказганини таъкидлаганди.

Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилинди
15 июнь 2022, 15:11

Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилинди

Президент Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилингани ва унга Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланганини маълум қилди. У касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ҳамда методик таъминлашга масъул бўлади.

Ёзда ёнғинлар кондиционер, музлаткич ва қуруқ ўтлар сабаб келиб чиқмоқда — ФВВ
15 июнь 2022, 14:59

Ёзда ёнғинлар кондиционер, музлаткич ва қуруқ ўтлар сабаб келиб чиқмоқда — ФВВ

Йил бошидан бери 3449 та ёнғин содир бўлиб, унда 82 киши жабрланган, 48 киши эса ҳалок бўлган. ФВВ ёз ойи бошланиши билан ёнғин билан боғлиқ вазият ҳам фаоллашганини қайд этди. Таъкидланишича, аксарият ёнғинларга кондиционер, музлатгич ва қуруқ ўтлар ёқилиши сабаб бўлмоқда.

Диний таълим муассасалари учун қабул санаси маълум қилинди
15 июнь 2022, 14:45

Диний таълим муассасалари учун қабул санаси маълум қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз тасарруфидаги диний таълим муассасалари учун қабул санаси ва абитуриентлардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхатини эълон қилди.

Диёрбек Эрматов оғир атлетика бўйича ЖЧда учта медални қўлга киритди
15 июнь 2022, 14:34

Диёрбек Эрматов оғир атлетика бўйича ЖЧда учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Диёрбек Эрматов ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.

Самарқанднинг икки туманида ҳоким алмашди
15 июнь 2022, 13:50

Самарқанднинг икки туманида ҳоким алмашди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ ҳамда Иштихон туманларига янги ҳокимлар тайинланди.

«Ўзбекистон — минтақада етакчи, унинг хавфсизлиги — минтақа хавфсизлигидир» — АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари
15 июнь 2022, 13:46

«Ўзбекистон — минтақада етакчи, унинг хавфсизлиги — минтақа хавфсизлигидир» — АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари

АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Майкл Курилла Ўзбекистонга ташрифини ҳар бир мамлакат тўқнашаётган хавф-хатарлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари ҳақида суҳбатлашишни кўзда тутган «тинглаш сафари»нинг бир қисмига қиёслади. У махсус кучлар ўртасида ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди.

Тошкентда автобус чироқ устунига урилди
15 июнь 2022, 12:37

Тошкентда автобус чироқ устунига урилди

Тошкентнинг Бунёдкор кўчасида 56-йўналишдаги «Isuzu» автобуси пиёдалар ўтиш жойида тўхтаган автомобиль билан тўқнашиб кетишдан қочишга уриниб, чироқ устунига урилди. Автобусда йўловчилар бўлмаган ва ҳеч ким жароҳат олмаган. Мазкур пиёдалар ўтиш жойида ЙТҲ мунтазам содир бўлади.

Ўзбекистонда Очиқлик индекси жорий этилади
15 июнь 2022, 12:12

Ўзбекистонда Очиқлик индекси жорий этилади

Президент фармони билан Очиқлик индекси жорий этилади. Унга кўра, 8 та индекатор бўйича энг юқори балл тўплаган ташкилотлар рағбатлантирилади, салбий кўрсаткич қайд этганлар эса жавобгарликка тортилади. Қолаверса, очиқликни таъминлаш борасида Антикоррупция агентлигига қўшимча ваколатлар берилмоқда.

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
15 июнь 2022, 11:54

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида олимпиада ғолибларини мағлуб этиб, финалга чиқди. Олтин медаллар учун баҳсларда ўзбекистонлик қиличбозлар Жанубий Корея атлетларига 38:35 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Қизалоқ 10-қаватидан тушиб кетган уйнинг қурувчилари жавобгарликка тортилади
15 июнь 2022, 11:46

Қизалоқ 10-қаватидан тушиб кетган уйнинг қурувчилари жавобгарликка тортилади

Самарқандда қизалоқ 10-қаватидан тушиб кетган уйнинг лойиҳачи ва қурувчилари жавобгарликка тортилади. Балкондаги панжаранинг пастки очиқ қисми лойиҳага қараганда каттароқ эканлиги аниқланди. «Газета.uz» кўп қаватли уйларнинг камчиликлари ҳақида ёзганди.

Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди
15 июнь 2022, 10:33

Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғирлар ёғиши оқибатида сел келиш хавфидан огоҳлантирди. Аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралмоқда.

Осиё кубоги-2023 саралаши: Ўзбекистон Таиландни мағлуб этди
15 июнь 2022, 10:11

Осиё кубоги-2023 саралаши: Ўзбекистон Таиландни мағлуб этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги-2023 саралаш турнирида Таиландни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади. Учрашувда Элдор Шомуродов иккита голли узатмани амалга оширди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг