Архив

Онкология маркази, унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиаллари бир комплексга бирлашади
21 ноябрь 2022, 15:20

Онкология маркази, унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиаллари бир комплексга бирлашади

Тошкентнинг Шифокорлар кўчасида Онкология марказининг янги бирлашган комплекси барпо этилмоқда. Унда Онкология маркази, унинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти филиали жойлаштирилади. Бўшаган 3 та бино сотувга қўйилди.

«Аёллар дафтари»га киритилган бошпанасизларга ижтимоий уй берилади
21 ноябрь 2022, 15:03

«Аёллар дафтари»га киритилган бошпанасизларга ижтимоий уй берилади

Пойтахтнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туман ҳокимликлари қошидаги «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан 29 та хонадон сотиб олинди. Хонадонлар бошпанасиз, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларга ижтимоий уй сифатида берилади.

Pure Milky маҳсулотларнинг сифат назорати ва ишлаб чиқариш жараёни билан бўлишди
21 ноябрь 2022, 13:00

Pure Milky маҳсулотларнинг сифат назорати ва ишлаб чиқариш жараёни билан бўлишди

Компания Pure Milky шахсий фермалар, корхонадаги технологик жараёнлар ва аллақачон кўпчиликнинг cевимли бўлишга улгурган маҳсулотлари тўғрисида истеъмолчиларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди.

Ҳафта давомида ҳарорат одатдагидан юқори бўлиши кутилмоқда
21 ноябрь 2022, 12:51 1

Ҳафта давомида ҳарорат одатдагидан юқори бўлиши кутилмоқда

Сешанба кунидан бошлаб иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат +15…+20 даража атрофида бўлиб, баъзи жойларда эса +23 даражагача кўтарилади. Республика бўйлаб айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.

Самарқандда ўзи ва уч боласини сувга ташлаган аёл қамоққа олинди
21 ноябрь 2022, 12:21

Самарқандда ўзи ва уч боласини сувга ташлаган аёл қамоққа олинди

Самарқанд туманида қайнонаси билан келишолмай, ўзи ва 3 боласини «Дарғом» каналига ташлаган 26 ёш аёлнинг фарзанди мурдаси орадан 10 кун ўтиб канал қирғоғидан топилди. Аёл ва унинг икки боласи воқеа вақтида сувдан чиқариб олинган эди. Ҳозирда онага нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

Жаҳон чемпионатида мезбон мамлакат илк бор очилиш ўйинида мағлубиятга учради. Очилиш маросимидан лавҳалар
21 ноябрь 2022, 11:44

Жаҳон чемпионатида мезбон мамлакат илк бор очилиш ўйинида мағлубиятга учради. Очилиш маросимидан лавҳалар

20 ноябрь кечаси ЖЧ-2022'нинг илк учрашувида мезбон Қатар терма жамоаси Эквадор билан учрашди ва ЖЧ тарихида илк бор мезбон мамлакат илк учрашувда мағлубиятга учради.

Бир қатор нотариал хизматлар учун давлат божи камайтирилади
21 ноябрь 2022, 11:26

Бир қатор нотариал хизматлар учун давлат божи камайтирилади

Сенаторлар томонидан «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тасдиқланди. Унга кўра, мол-мулкни ижарага бериш, қарз шартномаларини тасдиқлаш, автомобилни бошқариш учун ишончнома олишда тўланадиган давлат божи миқдори камайтирилади.

Сурхондарёда аҳоли йўлни тўсиб қўйди
21 ноябрь 2022, 11:07

Сурхондарёда аҳоли йўлни тўсиб қўйди

Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида маҳаллий аҳоли таъмирталаб кўчага мутасаддиларнинг эътиборини қаратиш мақсадида йўлни тўсиб қўйди. Вилоят ҳокимлиги йўлни 2023 йил бошида таъмирлашни ваъда қилмоқда.

Ҳарбий аёллар учун «Тўмарис» кўкрак нишони таъсис этилди
21 ноябрь 2022, 10:50

Ҳарбий аёллар учун «Тўмарис» кўкрак нишони таъсис этилди

Президент қарори билан «Тўмарис» кўкрак нишони таъсис этилди. У мудофаа ва жамиятда тинчлик ҳамда барқарорликни асрашга ҳисса қўшаётган аёл ҳарбий хизматчиларга берилади.

«Туркистонбанк» омонатчиларининг маблағлари муддатидан аввал қайтарилади
21 ноябрь 2022, 10:47

«Туркистонбанк» омонатчиларининг маблағлари муддатидан аввал қайтарилади

Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди Кузатув кенгашининг қарорига кўра, 21 ноябрдан «Туркистон банк» омонатчилари ўз маблағларини қайтариб олиш ва омонатга қўйиш юзасидан агент-банк сифатида танланган «Қишлоқ қурилиш банк»га мурожаат этишлари мумкин бўлади.

Таэквондо WT бўйича Мексикадаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар 4 та медаль олди
21 ноябрь 2022, 10:40

Таэквондо WT бўйича Мексикадаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар 4 та медаль олди

Таэквондо WT бўйича Мексикадаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медаль: 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза билан якунлади. Унда жами 16 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашди.

Шавкат Мирзиёев Парижга жўнаб кетди
21 ноябрь 2022, 10:35

Шавкат Мирзиёев Парижга жўнаб кетди

Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифи билан Шавкат Мирзиёев Парижга жўнаб кетди. Ташрифда Елисей саройида олий даражадаги музокаралар ва Франция Миллий йиғинида учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Лувр музейи ва Араб дунёси институтига ташриф ҳам кўзда тутилган.

Тоқаев расман президент сайлови ғолиби деб эълон қилинди
21 ноябрь 2022, 10:29

Тоқаев расман президент сайлови ғолиби деб эълон қилинди

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси якшанба куни бўлиб ўтган сайловда Қасим-Жомарт Тоқаев сайловчиларнинг 81,31 фоиз овозини олганини маълум қилди. Овоз берувчиларнинг 5,8 фоизи «Барчага қарши» пунктини танлаган.

Тошкентда 5 баллик магнит бўрони кузатилмоқда
21 ноябрь 2022, 10:13

Тошкентда 5 баллик магнит бўрони кузатилмоқда

21 ноябрь куни Тошкентда 5 баллик магнит бўронлари кузатилмоқда. Бўрон таъсири соат 11:00 га бориб 4 баллга, 17:00 га бориб эса 3 баллгача пасаяди.

Мирзиёев Тоқаевни президент сайловидаги «ишончли ғалаба» билан табриклади
21 ноябрь 2022, 10:13

Мирзиёев Тоқаевни президент сайловидаги «ишончли ғалаба» билан табриклади

Экзит-полл натижаларига кўра, 20 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайловида Қосим-Жомарт Тоқаев ғалаба қозонди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот чоғида уни сайловдаги «ишончли ғалаба» билан табриклади.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари бироз кўтарилди
21 ноябрь 2022, 09:52

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари бироз кўтарилди

Тижорат банкларида 21 ноябрь куни доллар 11 130 — 11 250 сўм оралиғида сотиб олинмоқда, сотиш эса 11 240 — 11 270 сўмни ташкил этади.

Stroymart бир миллиардли акцияни ўтказмоқда
21 ноябрь 2022, 09:00

Stroymart бир миллиардли акцияни ўтказмоқда

2022 йил охиригача Stroymart компанияси Ibn Sino Savdo Markazi ҳудудидаги тижорат кўчмас мулкларини харид қилиш орқали 1 млрд сўм ютиб олиш имкониятини тақдим этади.

Космосда ўстирилган пахта чигитидан яратилган янги нав етиштиришга тайёр
21 ноябрь 2022, 08:35

Космосда ўстирилган пахта чигитидан яратилган янги нав етиштиришга тайёр

Узоқ йиллар аввал Владимир Жонибеков ўзи билан коинотга пахта чигитини олиб чиққан эди. Фақат ҳозир, парвоздан қарийб 40 йил ўтгачгина, бу уруғлардан янги нав яратилди ва унга патент олинди. Бу ҳақда олим Шодмон Намозов «Газета.uz»га маълум қилди.

Футбол: Ўзбекистон ва Россия дуранг ўйнади
21 ноябрь 2022, 07:50

Футбол: Ўзбекистон ва Россия дуранг ўйнади

Ўзбекистон ва Россия терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида дуранг ўйнади. Ўйин голларсиз якунланди.

Тошкентда Қозоғистон президенти сайловида иштирок этганлар 96 фоизни ташкил қилди
20 ноябрь 2022, 23:11

Тошкентда Қозоғистон президенти сайловида иштирок этганлар 96 фоизни ташкил қилди

Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасида ташкил этилган участкада 621 нафар сайловчидан 591 нафари овоз берди. Сайловда қатнашганларнинг тахминий кўрсаткичи 69 фоиздан кўпроқни ташкил қилди, энг юқори — Жетису вилоятида, энг ками эса — Олмаотада — 28,7%. Остонада эса 48,6% сайловчи иштирок этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг