Ўзбекистон ҳукумати икки давлат чегаралари ўзгариши муносабати билан Қирғизистон билан чегарада яшовчи 130 га яқин оилани кўчиришни режалаштирмоқда. Компенсация тўловларига 50 млрд сўм (тахминан 4,5 млн доллар) — ҳар бир оилага ўртача 384,6 млн сўмдан ажратилади.
Шавкат Мирзиёев суд соҳасидаги муаммоларга бағишланган йиғилишда судларда ишларни кўриб чиқиш эскича давом этаётгани, адвокатларнинг ўрни юқори эмаслиги, терговчилар ўз устида ишламай қўйганини таъкидлади. У судьялар ҳамжамияти ваколатларини кучайтириш, судьялар сонини ошириш таклифи маъқулланди.
Фурқат Сидиқов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Баҳромжон Аълоев ТИВ раҳбари ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг радиореле антенналари жойлашган Ўнғор тоғи Қирғизистонга ўтади. Бош вазир Абдулла Арипов эвазига ўзбек томони Ўзбекистон томондан чиқиш мумкин бўлмаган тоғга чиқиш имкониятига эга бўлишини айтди.
Қонунчилик палатаси Ўзбек-Қирғиз давлат чегарасининг айрим участкалари ҳамда Андижон (Кампир-обод) сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни маъқуллади. Бош вазир Абдулла Арипов ҳудудлар алмашинуви тафсилотларини маълум қилди.
Журналист Азиза Қурбонова якшанба куни газ босими пастлиги, чой ҳам қайнатолмаётганини танқид қилганди. Унинг Facebook`даги постида Учтепа ҳокимлиги саҳифаси номидан шундай изоҳ қолдиришди: «Бас қилинг халқнинг ғазабини қўзғатишни. Сиз нима қилиб бердингиз Учтепага?».
Бишкекда самбо бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та — 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.
Вазирлар, ҳокимлар ва бошқа давлат органлари раҳбарлари Чирчиқдаги ҳарбий полигонда беш кунлик ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Улар ўз билим ва кўникмаларини янгилайди, жанговар тайёргарлик, ҳудудий мудофаа ва фуқароларни ҳимоя қилиш бўйича назарий ва амалий машғулотларда қатнашади. Фото.
Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШнинг ЕХҲТдаги элчилари Ўзбекистон ва минтақа давлатларига ташриф буюрди. Улар ўз мақолаларида хавфсизлик масалаларини биргаликда кўриб чиқиш ва унинг барча — иқтисодий, экологик, инсоний ва ҳарбий жиҳатларини ҳисобга олиш кераклигини ёзади.
Президент фармойиши билан Саида Мирзиёева президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди. Шунингдек, у ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.
2023 йилнинг 1 сентябргача Ўзбекистонда интернет хизматлари сифати ва узатиш тезлигини ўлчайдиган тизим жорий этиш таклиф қилинмоқда. Унинг веб-сервис ҳаволаси ва мобил иловаси очиқ манбаларда ҳамда интернет хизматларини кўрсатувчи компанияларнинг расмий сайтларида жойлаштирилиши ҳам белгиланган.
Жиззах вилоятида эпицентри Зарбдор тумани бўлган ер силкиниши содир бўлди. Зилзила кучи 3 баллни ташкил этди. 14 ноябрь ҳисобидан бу Ўзбекистон ҳудудида қайд этилган учинчи ер қимирлаши.
Ўзбекистон президенти Истанбул шаҳрида юз берган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Режеп Таййип Эрдўғанга таъзия билдирди.
Қўқонда 14 ёшли ўсмирнинг ИИБ Вояга етмаганларга ёрдам марказида вафот этиши ортидан икки нафар собиқ ИИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Аввалроқ марказ раҳбари лавозимидан озод этилганди, яна икки ходими жанжалнинг олдини олмагани учун ишдан олинганди.
Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган куни муносабати билан ташкил этилган Yangi Nafas спорт тадбирида мамлакатнинг 15 шаҳридан 50 мингдан ортиқ киши иштирок этди.
Тошкент вақти билан 13:01 Қирғизистонда зилзила қайд этилди. Унинг кучи Андижон вилоятининг Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларида сезилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ходимлари томонидан қалбаки 8300 доллар муомалага чиқарилишининг олди олинди.
Андижон шаҳридаги 50-мактаб стадиони ўрнида кўп қаватли турар-жой биноси қурилмоқда. Ёзда ҳибсга олинган шаҳар ҳокимининг ер ажратиш ҳақидаги тегишли қарори сохта бўлиб чиқди.
Венгриянинг «ОТP Bank»и «Ипотека-банк»даги 75% давлат улушини хусусийлаштириш бўйича музокаралар қайта тикланганини маълум қилди. Апрель ойида венгрия томон Украинадаги уруш ортидан кўрган зарари туфайли Ўзбекистон ҳукуматидан ипотека тўловларини бироз муддатга кечиктиришни сўраган эди.
Метро бекатлари яқинидаги велотураргоҳлар хавфли деган қарашлар бор. Бекатларда велосипедларини қолдириб, ўз манзилига метрода етиб олувчиларнинг тураргоҳлар ҳақидаги фикрлари — «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам фоторепортажида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг