Ўзбекистонда 1 апрелдан Аи-80 бензинига нисбатан акциз солиғи ставкаси 12 фоизга, Аи-91 ва ундан юқори бензин учун ўзгаришсиз қолади. Қарор зарарли газларнинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш билан изоҳланди, бироқ акциз солиғи экологик тоза ёнилғи турларига нисбатан ҳам оширилади.
Сурхондарёда ХIХ аср охирига оид олтин тангани 100 минг долларга сотмоқчи бўлган икки киши ушланди. Танга «Петру Богданову 1899» ёзувли, оғирлиги 61,69 грамм ва маданий бойликка тааллуқли бўлган.
Тошкент вилоятида йўловчиларни ташиш хизматлари бўйича янги тарифлар белгиланди. Эндиликда автобуслардан фойдаланганлик учун 1500 сўм, йўналишли такси (микроавтобус)лар учун 2000 сўм тўланади.
Тошкент ҳокимияти Fitch халқаро рейтинг агентлигининг шаҳар рейтингини аниқлаш жараёнидаги иштирокини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Аввалроқ Fitch шаҳар рейтингини қайтариб олганди.
2023 йил якунига кўра Ўзбекистонда 8,77 фоизли инфляция қайд этилди, бу 2016 йилдан бери энг паст кўрсаткич саналади. Йил давомида гуруч 38,7%, гўшт 9,3%, сут 13,3%, тухум 11,7%, шакар 11% га қимматлади. Бензин нархи 19,1%, пропан нархи эса 29,4% га ошди.
Уйқудаги ҳовлилар ва мушакларнинг ерда сочилиб ётган пачоқ қадоқлари, қарийб йўловчисиз жамоат транспорти, тонг офтобида товланаётган кимсасиз кўча ва майдонлар. «Газета.uz» мухбири Искандар Мирзаҳмедов Тошкент 2024 йилнинг илк тонгини фотосуратларга муҳрлади.
Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +8…+15, кечаси 0…+5 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Туман тушиб, шамол кучайиши, жума куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.
Шароф Рашидов туманида Lacetti трансформаторга урилиши оқибатида машина ва трансформатор техник шикастланди, маҳалла бир муддат электр таъминотисиз қолди.
Япониянинг Ишикава префектурасида юз берган 7,6 магнитудали зилзила оқибатида камида 64 киши ҳалок бўлди. Қўшни ҳудудларда ҳам вайронагарчиликлар қайд этилган. Давом этаётган зилзилалар қутқарув ишларига тўсқинлик қилмоқда. Фото.
Наманганда ўзганинг Mersedes-Benz русумли автомашинасини давлат рақамларисиз ва гувоҳномасиз бошқараётган йигит Instagram’да йўл ҳаракати қоидаларини қандай бузаётгани ҳақида видео жойлади. У олтита модда бўйича жаримага тортилди.
Чоршанба куни эрталаб соат 8:00 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосидаги PM2,5 зарралари миқдори 67,5 мкг/м3 ни ташкил этди. Бу ЖССТ тавсиясидан 18,7 баравар юқори. Соат 4:00 да «Ўзгидромет» ҳудудида бу кўрсаткич 87,5 мкг/м3 ни ташкил қилди.
1 январь куни Ўзбекистонда 1859 нафар чақалоқ туғилди, улардан 847 нафари қиз, 1012 нафари ўғил бола. Хусусан, 21 та ҳолатда эгизак, 1 та ҳолатда уч эгизак дунёга келди.
Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди. У 2017−2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган.
Дубайда номаълум жиноий тўда томонидан гаровда ушлаб турилган ўзбекистонлик эркак қутқарилди. Ундан 200 минг доллар пул талаб қилинган, пул берилмаган тақдирда жонига қасд қилиш билан қўрқитилган. У Бош консуллик дипломатлари кўмагида озодликка чиқарилди.
31 декабрда Аи-80 бензинига жорий этилган акциз солиғини «ноль» ставка қўллаш якунига етди. Энди UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида ушбу маркадаги бензин нархи 6800 сўмдан сотилмоқда (бунгача 6050 эди), хусусий шохобчаларда эса қимматроқ.
1 январдан 10 январга қадар Тошкент вилоятининг Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига (Ғазалкентдан Юсуфхонагача) транспорт ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Айни вақтда тирбандликлар кузатилмаяпти.
Яна 5 та шаҳарда йўловчи ташишда брутто-шартнома амал қилади, мактаб директорлари касбий сертификатланади, чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилмаган янги объектлар лойиҳалари экологик экспертизадан ўтказилмайди, балиқчиликка гаровсиз кредит ажратилади — 1 январдан нималар ўзгаради?
2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. «Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш бизнинг асосий вазифамиздир», — деди у ўзининг Янги йил табригида.
Тошкент шаҳри бюджетининг 2024 йилги харажатлари 8,07 трлн сўм миқдорида тасдиқланди. Иссиқлик энергияси учун субсидиялар қарийб 2 трлн сўмгача (барча харажатларнинг тўртдан бир қисми) ошади, ташқи қарз, ЎТТЖ олдидаги кредитни қайтариш ва чет эл кредитларини қоплаш каби харажатлар пайдо бўлади.
YouTube’нинг ўзбек сегменти учун 2023 йил баракали келди — видеоконтент яратувчилар сони ҳам, сифати ҳам сезиларли ошди. Контент кўпайгач, томошабинда танлов машаққати ҳам пайдо бўлади. «Газета.uz» ўзбек таҳририяти шу машаққатни юмшатиш учун YouTube-контент бўйича ўз тавсиялари билан бўлишади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг