Архив

Адлия вазирлиги Тошкент бюджетига оид ҳужжатлар «ўчирилгани» бўйича изоҳ берди
10 ноябрь 2022, 21:51

Адлия вазирлиги Тошкент бюджетига оид ҳужжатлар «ўчирилгани» бўйича изоҳ берди

Адлия вазирлиги E-qaror порталида Тошкент ҳокимлигининг шаҳар бюджетига оид ҳужжатлари аввал «ўчирилгани», сўнгра қайта тиклангани юзасидан изоҳ берди. Вазирлик маълумотларига кўра, фақат ҳокимлар ҳужжатларни эълон қилиш ва улардан фойдаланишни чеклаш ҳуқуқига эга.

«Янги дунё тартиби учун кураш мамлакатларимиз хавфсизлиги ва ривожланишига таҳдид солади» — Владимир Норов
10 ноябрь 2022, 20:38

«Янги дунё тартиби учун кураш мамлакатларимиз хавфсизлиги ва ривожланишига таҳдид солади» — Владимир Норов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Туркий давлатлар ташкилотини суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва хавфсизликка таҳдидларни енгиш учун биргаликдаги имкониятларни оширишга чақирди.

Туркия президенти Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди
10 ноябрь 2022, 20:08

Туркия президенти Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди. Унга бу юксак мукофотни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев топширди.

Юрий Никулиннинг афсонавий цирки Тошкентда томошаларини тақдим қилади
10 ноябрь 2022, 19:00

Юрий Никулиннинг афсонавий цирки Тошкентда томошаларини тақдим қилади

19 ноябрдан 11 декабргача Тошкентда Москванинг «Цветной бульвар» хиёбонида жойлашган Никулин цирки жамоаси Тошкентда байрам дастурини намойиш этади.

Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилди
10 ноябрь 2022, 18:23

Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилди

Давлат ОТМларда тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 декабргача узайтирилди. Ўқишини кўчираётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабрь этиб белгиланди.

ТИВ Украина разведкасининг Ўзбекистон урушда Россияга кўмаклашаётгани ҳақидаги баёнотини асоссиз деб атади
10 ноябрь 2022, 17:55

ТИВ Украина разведкасининг Ўзбекистон урушда Россияга кўмаклашаётгани ҳақидаги баёнотини асоссиз деб атади

Ўзбекистон ТИВ Украина элчиси билан учрашувда, Украина Мудофаа вазирлигининг Ўзбекистон санкция чекловларини четлаб ўтиб, Россияга икки мақсадли маҳсулотлар етказиб бергани ҳақидаги «асоссиз баёноти» юзасидан «жиддий хавотир билдирди».

Ўзбекистон ва Венгрия автомобилсозликда ҳамкорлик қилишга келишиб олди
10 ноябрь 2022, 17:19

Ўзбекистон ва Венгрия автомобилсозликда ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми якунлари бўйича автомобилсозлик, транспорт-логистика хизматлари, енгил саноат, паррандачилик соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида келишув ва меморандумлар имзоланди.

АҚШ Орол дeнгизининг экотизимини қайта тиклаш учун Ўзбeкистонга 1,6 млн доллар ажратди
10 ноябрь 2022, 17:04

АҚШ Орол дeнгизининг экотизимини қайта тиклаш учун Ўзбeкистонга 1,6 млн доллар ажратди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Орол денгизи ҳудудида чўлланишнинг салбий оқибатлари билан курашиш мақсадида 1,6 млн доллар миқдорида маблағ ажратганини эълон қилди. Ташаббус денгизнинг қуриган тубида экотизимларни қайта тиклаш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилмоқда.

Франция миллий тиббиёт академиясида Ибн Синонинг бронза бюсти очилди
10 ноябрь 2022, 16:38

Франция миллий тиббиёт академиясида Ибн Синонинг бронза бюсти очилди

Avicennia International Prize халқаро мукофотини топшириш маросимида Франция миллий тиббиёт академиясида Абу Али ибн Синонинг бронза бюсти очилди.

«Ўқитувчиларга текин хизматкор сифатида қарашга барҳам бериш шарт» — Саида Мирзиёева
10 ноябрь 2022, 15:37

«Ўқитувчиларга текин хизматкор сифатида қарашга барҳам бериш шарт» — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Ўзбекистонда ўқитувчиларни «худди йигирма йил олдинги каби» хонадонларни айланиб чиқишга ва ўқувчилар рўйхатини тузишга мажбур қилишаётгани ҳақида эшитиб «жуда хафа бўлгани»ни маълум қилди. У мутассаддилардан ўқитувчиларни дарс беришдан бошқа барча вазифалардан озод қилишни сўради.

$205 млнга қурилган Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси $87 млн эвазига сотилди
10 ноябрь 2022, 15:36 2

$205 млнга қурилган Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси $87 млн эвазига сотилди

Давактив агентлиги «Пойтахт қурилиш ва хизмат» корхонасининг 100% улуши бўлган Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси $87 млн эвазига хусусийлаштирилганини маълум қилди. Харидор Abu Dhabi Uzbek Investment ҚК бўлиб, у объектни ривожлантириш учун қўшимча $12 млн сармоя киритиш мажбуриятини олди.

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан Самарқандда музокара ўтказди
10 ноябрь 2022, 15:25

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан Самарқандда музокара ўтказди

Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон ва Венгрия етакчилари учрашув ўтказди. Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан музокара саноат, кимё тармоғи, фармацевтика, банк-молия, транспорт ва логистика соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари юзасидан фикр алмашди.

Жамшид Ходжаев — Ўзбекистон-Венгрия тадбиркорларига: «Қўллаб-қувватлашга кафолат бераман»
10 ноябрь 2022, 15:18

Жамшид Ходжаев — Ўзбекистон-Венгрия тадбиркорларига: «Қўллаб-қувватлашга кафолат бераман»

Ўзбекистон-Венгрия бизнес форумида нутқ сўзлаган бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ўзаро ҳамкорликнинг муҳим олти йўналишига тўхталиб ўтди. «Сизларнинг бугунги барча келишувларингиз алоҳида назоратга олинишини ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланишига кафолат бераман», — деди у.

Asialuxe Travel Саудия Арабистонига эксклюзив турлар таклиф қилмоқда
10 ноябрь 2022, 15:00

Asialuxe Travel Саудия Арабистонига эксклюзив турлар таклиф қилмоқда

Саудия Арабистоннинг маданияти ва тарихининг қадимий дунёси билан қулай шароитларда таниш учун Asialuxe Travel эксклюзив турлар таклиф қилмоқда.

1 январдан Tax Free тизими жорий этилади
10 ноябрь 2022, 14:37

1 январдан Tax Free тизими жорий этилади

1 январдан бошлаб хорижликларга айрим товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтаришнинг Tax Free тизими жорий этилади. Тизим Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларида тадбиқ этилади. 2024 йилдан эса босқичма-босқич барча чегара ўтказиш пунктларида йўлга қўйилади.

Навоийда 2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
10 ноябрь 2022, 14:24

Навоийда 2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Навоий вилоятида иссиқхона қуриш учун мўлжалланган 2 гектар ерни сотмоқчи бўлган уч нафар шахс ушланди. Ҳокимлик томонидан ажратилган ер уйлар қуриш учун сотиб юборилиши олди олинди.

Қашқадарёдаги ЙТҲ оқибатида йўловчи вафот этди
10 ноябрь 2022, 12:50

Қашқадарёдаги ЙТҲ оқибатида йўловчи вафот этди

Ғузор туманида Nexia-2 қувиб ўтиш қоидасига риоя қилмай, қарама-қарши йўналишдан келаётган Matiz автомобили билан тўқнашди. Оқибатда машиналардан бирининг салонида бўлган йўловчи вафот этди.

ХТВ: Ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб этиш тақиқланади
10 ноябрь 2022, 12:41

ХТВ: Ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб этиш тақиқланади

Халқ таълим вазирлиги мактаб ўқитувчиларини расмий вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланганлигини маълум қилди. Таълим олаётган ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар электрон шаклда мавжуд бўлишига қарамасдан, ўқитувчиларни ҳали ҳам уйма-уй юриб, маълумот йиғишга мажбурлашмоқда.

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали 20 млн аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратилади — Танзила Нарбаева
10 ноябрь 2022, 11:14

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали 20 млн аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратилади — Танзила Нарбаева

Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлисида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. «Мазкур вазифаларни амалга ошириш орқали ўрта ҳисобда 20 млн аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратилади», — деди Сенат раиси

Шавкат Мирзиёев «Жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхатига киритилди
10 ноябрь 2022, 11:12 2

Шавкат Мирзиёев «Жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхатига киритилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмони» («The Muslim 500») рўйхатига киритилди. Ундан Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон раҳбарлари ҳам ўрин олган. Қолаверса, рўйхатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг собиқ раиси, марҳум Усмонхон Алимов ҳам қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг