Архив

Ўзбекистонда Yangi Nafas спорт оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади
8 ноябрь 2022, 15:00

Ўзбекистонда Yangi Nafas спорт оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасида бутун Ўзбекистон бўйлаб 32 мингга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Тошкентда ушбу тадбирга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Lacetti ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
8 ноябрь 2022, 13:03

Lacetti ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Тошкентнинг Муқимий кўчасида Nexia-2 ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув оқибатида 1998 йилда туғилган йўловчи вафот этди, 3 киши жароҳатланди.

Қўқонда 14 ёшли ўсмир тенгдошларининг калтаклаши оқибатида вафот этди
8 ноябрь 2022, 12:33

Қўқонда 14 ёшли ўсмир тенгдошларининг калтаклаши оқибатида вафот этди

16 октябрь куни Фарғонадаги бозорда ўғрилик қилмоқчи бўлган 14 ёшли ўсмир қўлга олиниб, Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Эртаси куни у шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этди. Ўсмирни марказдаги тенгдошлари калтаклагани айтилмоқда.

Давлат хизматчиларига 1,5 млн сўмдан қиммат совға олиш тақиқланиши мумкин
8 ноябрь 2022, 11:47

Давлат хизматчиларига 1,5 млн сўмдан қиммат совға олиш тақиқланиши мумкин

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгиламоқда. Тегишли низом жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ўзбекистон ва Хитой ковидга қарши янги вакцинани синовдан ўтказишни бошлади
8 ноябрь 2022, 11:43

Ўзбекистон ва Хитой ковидга қарши янги вакцинани синовдан ўтказишни бошлади

Ўзбекистон ва Хитой ковидга қарши Omicron-Delta оқсил вакцинасини синовдан ўтказишни бошлади. Янги вакцина коронавируснинг дельта ва омикрон мутация штаммлари учун мўлжалланган. Икки мамлакат COVID-19`га қарши «самарали ва узоқ муддатли ҳимоя вакцинасини яратишга умид қилмоқда».

Тошкентда ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг соврин миқдори маълум бўлди
8 ноябрь 2022, 11:02

Тошкентда ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг соврин миқдори маълум бўлди

Ўзбекистон 2023 йилда бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақа 1−14 май кунлари Ҳумо арена мажмуасида ўтказилади. Соврин жамғармаси $5,2 млн бўлган дунё биринчилигида олтин медаль соҳиблари 200 минг, финалчилар 100 минг ва бронза медали эгалари 50 минг долларга эга бўлади.

Қазиш босқичида кучмас мулкка инвестиция киритиш ўзини қанчалик тез қоплайди
8 ноябрь 2022, 11:00

Қазиш босқичида кучмас мулкка инвестиция киритиш ўзини қанчалик тез қоплайди

Компания NovaStroy Livingood mixed-use мажмуаси мисолида қазиш босқичида кўчмас мулкка инвестиция киритиш ҳақида гапириб берди.

Тошкентда Lexus билан тўқнашган Captiva`да ёнғин келиб чиқди
8 ноябрь 2022, 10:04

Тошкентда Lexus билан тўқнашган Captiva`да ёнғин келиб чиқди

Юнусобод туманида Lexus ва Captiva тўқнашди. Оқибатда Captiva`да ёнғин содир бўлди. Жароҳатланган ҳайдовчилар ва йўловчилар шифохонага ётқизилди.

Тошкентдаги Ғалаба боғида Ленинград монументи қурилади
8 ноябрь 2022, 10:03

Тошкентдаги Ғалаба боғида Ленинград монументи қурилади

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов пойтахтдаги Ғалаба боғида Ленинград монументига тамал тоши қўйди. Улар, шунингдек, мева-сабзавот, тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беришни кенгайтириш, миграция бўйича ҳамкорлик масаласини ҳам муҳокама қилди.

Президент 65 та корхонада ишлаб чиқариш камайгани ва саноат зоналаридаги муаммолар ҳақида гапирди
8 ноябрь 2022, 09:42

Президент 65 та корхонада ишлаб чиқариш камайгани ва саноат зоналаридаги муаммолар ҳақида гапирди

Президент 65 та йирик корхонада ишлаб чиқариш камайгани, саноат зоналари инфратузилмаси билан боғлиқ муаммолар ва қиммат хом ашё учун мутасаддиларни танқид қилди. Хом ашё импорти ҳисобига захира яратиш ва Европага саноат экспортини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини янгилади
8 ноябрь 2022, 09:36

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини янгилади

Ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 171,04 сўм этиб белгиланди. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича таклифларини янгилади.

«Қатъий тартиблар мамлакати». Миллий кутубхонамиз аслида қандай бўлиши керак?
8 ноябрь 2022, 00:01 2

«Қатъий тартиблар мамлакати». Миллий кутубхонамиз аслида қандай бўлиши керак?

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 24/7 режимда ишлашга ўтиши китобхонларга кутилганидек енгиллик бермайди, чунки «мантиқсиз тартиблар» кўп, деб ёзмоқда Шарофиддин Ҳошимжонов. Унинг фикрича, кутубхона раҳбарияти тақиқлар масалани ҳеч қачон ҳал этолмаслиги, оқилона ечимлар зарурлигини тушуниб етиши керак.

Тошкентда эркак 6 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилишда айбланмоқда
7 ноябрь 2022, 22:34

Тошкентда эркак 6 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилишда айбланмоқда

Тошкентда суд 6 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилишда айбланаётган эркакка нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқмоқда.

Ўзбекистондан қиймати $10 минггача бўлган заргарлик буюмларини олиб чиқишга рухсат берилади
7 ноябрь 2022, 22:01

Ўзбекистондан қиймати $10 минггача бўлган заргарлик буюмларини олиб чиқишга рухсат берилади

Президент заргарлик саноатини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни маълум қилди: жисмоний шахсларга қиймати $10 минггача бўлган заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилади, хомашё олиб кириш ва олиб чиқиш лицензияси бекор қилинади ва улар импорт божларидан озод қилинади.

ХВЖ: Кавказ ва Марказий Осиё минтақасида фавқулодда ноаниқлик шароитидаги ҳал қилувчи лаҳза
7 ноябрь 2022, 20:18

ХВЖ: Кавказ ва Марказий Осиё минтақасида фавқулодда ноаниқлик шароитидаги ҳал қилувчи лаҳза

Самарқандда ўтган II Ўзбекистон Иқтисодий форуми қатнашчилари қаторида ХВЖ департаменти директори Жиҳад Азур ҳам бор эди. У «Газета.uz» учун ёзган мақоласида минтақа давлатлари узоқ муддатли тузилмавий муаммолар ечими бўйича ислоҳотларни амалга оширса, кўпроқ натижага эришиши мумкинлигини қайд этди.

Тошкент шаҳрининг биринчи ярим йилликдаги бюджети қарийб 14 трлн сўмни ташкил этди
7 ноябрь 2022, 18:28

Тошкент шаҳрининг биринчи ярим йилликдаги бюджети қарийб 14 трлн сўмни ташкил этди

Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси маълумотларига кўра, пойтахтнинг 1-ярим йилликдаги даромадлари 3,2 трлн сўмни ташкил этиб, маҳаллий бюджетда прогноздан ташқари 412,5 млрд сўм қўшимча маблағ қолган. Туманлар кесимида энг юқори фойда Олмазор, Юнусобод ва Яшнободда қайд этилган.

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига оид маълумотлар махсус порталга жойлаштириб борилади
7 ноябрь 2022, 18:07

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига оид маълумотлар махсус порталга жойлаштириб борилади

2023 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналар томонидан бошқарув ва назорат органларининг таркиби, бўш ўринларга оид маълумотлар ўзгариш бўлган вақтдан 2 иш кунида мажбурий тартибда cns.davaktiv.uz махсус порталга жойлаштирилади.

ЕЧЛ нимчорак финал жуфтликлари маълум бўлди
7 ноябрь 2022, 18:03

ЕЧЛ нимчорак финал жуфтликлари маълум бўлди

Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал баҳсларида ПСЖ — Бавария, Ливерпуль — Реал Мадрид, Челси — Боруссия Дортмунд каби жамоалар тўқнаш келадиган бўлди.

Uzbekistan Airways кекса ёшдагилар учун чегирма эълон қилди
7 ноябрь 2022, 17:24

Uzbekistan Airways кекса ёшдагилар учун чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways компанияси «Кексалар туризми ойи» муносабат билан кекса ёшдаги йўловчилар учун парвозларда 25% чегирма эълон қилди. Чегирма 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан юқори аёллар учун 1 ноябрдан 30 ноябригача амал қилади.

Жиззахда она ва унинг икки ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди
7 ноябрь 2022, 17:03

Жиззахда она ва унинг икки ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззах вилояти Фориш туманида она ва унинг 5 ҳамда 10 ёшли ўғиллари ис газидан заҳарланиб вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг