Қовоқли гулсимон сомсалар, газ печида пиширилган қовоқ, қовоқли шўрва, манти, пиширилган қовоқли салат, татарча бурма ва бошқалар — Zira.uz витаминларга бой маҳсулот — қовоқдан тайёрланган таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Тошкентдан 41 км узоқликда, Қозоғистон ҳудудида 4,5 баллик зилзила содир бўлди. Пойтахтда ер ости силкинишлари кучи 4 бални ташкил этди.
«Ўзавтосаноат» раҳбарининг биринчи ўринбосари Азизбек Шукуров бож тўловлари пасайиб, бозор «иномарка»лар учун очилган тақдирда ҳам UzAuto Motors «йўқолиб кетмайди», деган фикрда. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги 95 фоизлик улушни сақлаб қолишнинг имкони бўлмас, аммо улушда кескин пасайиш кузатилмайди.
Ўзбекистон фискал мувозанатни таъминлаш учун бюджет тақчиллигини камайтиришга эътибор қаратиши керак, деб ҳисоблайди молия вазири. «Барча харажатларни қисқартириш талаб этилса ҳам, бизнинг сиёсат инфляцияга қарши курашиш билан мувофиқ бўлиши керак. Бу фаровонликка хизмат қилади», — деди у.
Тошкентга трамвайни қайтариш заруратини ўрганадиган Транспорт вазирлиги, пулли тўхташ жойларини жорий этиш масаласи, Uzcard хусусийлаштирилаётгани, ёмғирли бўладиган дам олиш кунлари, Самарқанд шаҳрига кириш йўллари ёпилиши, Намангандаги сохта ДХХ ходими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
«Толибон» гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши олдинги тузумга қараганда қатъийроқ курашмоқда, деди Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев. У наркотрафикнинг ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши эмас, захиралардан фойдаланиш билан боғлиқлигини таъкидлади.
Маълум йўналишлардаги транспорт эҳтиёжи бошқа транспорт тури йўловчилар оқимини эплай олмаётганини кўрсатса, Тошкентга трамвай қайтиши мумкин. Буни ҳисоблаш учун Транспорт вазирлиги кенг миқёсли тадқиқотлар ўтказади ҳамда Тошкентда транспортга бўлган эҳтиёжнинг макромоделини ишлаб чиқади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов Uzcard`нинг 210,1 млрд сўмга хусусийлаштирилиши ва нега давлат улушининг очиқ савдоларга қўйилмаганига изоҳ берди.
Комил Алламжонов Ўзбекистон таълим соҳасида велосипед ихтиро қилмасдан, «энг илғор» — Финляндия тизимини — «шартта олиб, ўзига адаптация қилиши» кераклигини айтди. Унга кўра, математика, физика ва химия қонунлари ҳаммаёқда бир хил, фақат ўқитиш методикаси фарқли.
Ўзгидромет 6−8 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.
Ўзбекистонликлар кўп йиллардан буён байрам санаси якшанбага тўғри келиб қолса, қўшимча дам олиш куни ҳар доим ҳам қўшиб берилмаслигидан нолиб келарди. Меҳнат кодексининг янги таҳририга кўра, дам олиш куни байрам кунига тўғри келса, дам олиш куни кейинги кунга кўчирилади.
Ўзбекистонга Каспий денгизи, Туркманистон ва Эрон ҳудудларидан нам булутли массивлар кириб келишда давом этади. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида уч йигит аввал жанжаллашиб қолган танишининг уйига келган. Уларнинг икки нафари таниш йигитни дўппослаган, учинчиси эса ҳодисани видеога туширган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон муддатидан аввалги сайловлар ўтказилишини талаб қилиб Лаҳордан Исломобод томон йўлга чиққан норозилик автокарвонига бошчилик қилиб кетаётганида оёғидан ўқ еди.
Ўтган йили лавозимини тарк этган Исроилнинг собиқ бош вазири Бенямин Нетаняху Кнессетга сайловларда ғалаба қозонди — унинг «Ликуд» партияси парламентдаги энг кўп ўринни қўлга киритди.
Молия вазири Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, ҳозирда ташқи қарз олиш қимматга тушмоқда. Шунинг учун Ўзбекистон иқтисодий сиёсатда эътиборни давлат бюджети ва қарз олиш имкониятларидан кўра, хусусий пул маблағларидан фойдаланишни кўзда тутувчи таркибий ислоҳотларга қаратиши керак.
Сергели туманида бир гуруҳ шахслар корхона фаолиятини кенгайтиришда эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун ажратилган 2,5 млрд сўм кредитни ўзлаштиргани айтилмоқда. Гумонланувчиларга тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.
Кўпдан бери кечиктирилаётган пулли тўхташ жойлари эртами-кечми барибир жорий этилади. Бироқ муаммони комплекс ҳал этиш зарур. Одамлар автомобилдан воз кечиши учун нормал жамоат транспорти бўлиши, машиналар ҳовлиларга кириб кетмаслиги ва, ниҳоят, аҳоли билан мулоқот тўғри йўлга қўйилиши керак.
ДХХ томонидан Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ходими ва Тошкентдаги адвокатлик фирмаси адвокати фуқаролардан пора олишда олишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Давлатобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини ДХХ ходими дея таништирган шахсни ҳибсга олгани айтилмоқда. Гумондор фуқародан 5,5 минг доллар олган вақтида қўлга тушган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг