Ўзбекистонда 200 га яқин мактаб ерларининг бир қисми ноқонуний «сотиб юборилган». Депутат Расул Кушербаев синфлар етишмаётган бир пайтда буни «келажакка хиёнат» деб атади. Унинг фикрича, мактаб ерларини ҳокимлар талон-торож қилган, аммо «ноқонуний топшириқни бажарган қўрқоқ ходимлар» жазоланади.
Ўтган 9 ой мобайнида аҳолига 10,3 трлн сўмдан ортиқ ипотека кредитлари ажратилди, деб хабар берди МБ. Уларнинг 76 фоизи (8 трлн сўм) бирламчи бозорга йўналтирилди. Кредит олувчиларнинг 41 фоизини (21725 нафар) аёллар ташкил этади. Асосий параметрлар бўйича юқори нархлар Тошкент шаҳрида қайд этилди.
Ўзбекистон 38 мамлакатдаги инвесторлар, молиявий ташкилотлар ва технология ҳамда материаллар етказиб берувчиларни жамлаган халқаро Green Technology Selector (GTS) платформасига қўшилди.
Ёмғир, сарғиш-қизил тусли барглар, чимлар устида қайноқ қаҳва ичиб, китоб ўқиётганлар ёки оиласи билан сайр қилиб юрганлар — ҳар йили куз фаслида Тошкент ўзгача гўзалликка бурканади. «Газета.uz» мухбирлари пойтахтдаги олтин куз фаслини фотокамералари объективига муҳрлашди.
Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида қоронавирусга қарши Johnson & Johnson вакциналарининг 419 950 дозадан иборат биринчи партияси олиб келинди.
Қозоғистон собиқ ташқи ишлар вазири Бейбут Атамкулов мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. У шу пайтга қадар саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири сифатида фаолият юритган.
Самарқанд вилояти Жомбой туманида Lada билан тўқнашган юк машинаси ёниб кетди. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилди.
Ҳукумат қарори билан форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади. Ҳолатлар ваколатли шахснинг электрон имзоси билан тасдиқланган ва электрон шаклдаги сертификатни бериш орқали тасдиқланади. Сертификат бериш учун 270 минг сўм миқдорида йиғим ундирилади.
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг аксарияти фарзандлар сони 3−4 нафар бўлишини маъқул кўради. Ҳар еттинчи хотин-қизлар (15,3%) 2 нафар фарзанд битта оила учун етарли деб ҳисоблайди. Бундай жавоб кўпроқ олий маълумотли аёлларда қайд этилди.
Ўқитувчиларни бир хил кийинтириш ташаббуси ҳокимликнинг ўзидан чиққан, бироқ бу форма мажбурий эмас, деди пойтахт ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова. Бепул тарқатиладиган форма учун 1,5 млрд сўм маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан ажратилган.
Шавкат Мирзиёев 1 ноябрда Германия ташқи ишлар вазирини қабул қилади. Учрашувда 2 томонлама муносабатлар муҳокама қилинади. 3 ноябрь куни БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири билан учрашув режалаштирилган. Шунингдек, иқтисодиёт ва одил судлов масалалари бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.
1 ноябрдан ўзбек-қозоқ чегарасидаги «Навоий — Қоплонбек» автойўл ўтказиш пункти 19 ойга ёпилади. Пунктда модернизация қилиш ва техник жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.
77 ёшли Лула да Силва сайловда Жаир Болсонарони қийинчилик билан мағлуб этди ва учинчи бор Бразилия президенти этиб сайланди. У 2017 йилда коррупцияда айбланиб қамалганди, бироқ орадан 1,5 йил ўтиб Олий суд уни озодликка чиқарган.
Президентдан «Саҳродан музликкача» туризм магистралини қуриш доирасида Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарларини боғлайдиган, Чироқчи туманидан ўтувчи 30 кмлик йўлни таъмирлаш бўйича амалий ёрдам сўралди. Давлат раҳбари розилик билдириб, бусиз сайёҳлар Қашқадарёга кела олмаслигини таъкидлади.
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, адабиётшунос олим Шуҳрат Сирожиддинов Чингиз Айтматов номидаги мукофотни қўлга киритди. Мукофот Қирғизистон Жогорку Кенеши таклифи билан 2012 йил ноябрь ойида таъсис этилган.
Президент Администрацияси раҳбари иссиқхоналарни газдан узиб қўйган мутасаддилар ҳаракатини «давлат хавфсизлигига таҳдид», деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, газнинг атиги 1,5 фоизи тежалган, лекин экспорт ва иш ўринлари «ўлдирилган». У «газ ўғрилайдиган» АГТКШлар билан шуғулланишни топширди.
Ноябрь ойи республика шимолига нам булутли массивлар кириб келиши ҳисобига ёғингарчиликлар билан бошланиши кутилмоқда. Ҳафта давомида республиканинг турли вилоятларида ёмғир ёғади. Ҳарорат ҳам ўзгариб туради. Кундузи ўртача +12…+17 даража атрофида бўлиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор.
«Ўзбек тили ойлиги»нинг сўнгги мақоласи муаллифи Акмал Соҳибов шундай ёзади: «Аксар чет сўзларини рус тили ва кирилл алифбоси орқали олиб, янги ўзбек алифбосида ёзмоқдамиз. Бу амалиётдан воз кечиш пайти келди. Энди «воситачи» тилларни четга суриб, ўзбек тили имкониятларидан кенг фойдаланиш шарт».
Ҳиндистоннинг Морби шаҳридаги кўприк олти ойлик таъмирдан сўнг очилганидан бир неча кун ўтиб қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида камида 132 киши ҳалок бўлди, 100 га яқин инсонлар касалхонага ётқизилди. Воқеа сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат қўмитаси тузилди.
Тошкентда ҳақиқатан ҳавонинг ифлослиги, нафас олиб бўлмаслигини сездим, деди Нобель мукофоти совриндори Рае Квон Чунг «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда. Профессорнинг фикрича, жамоат транспортини кўпайтириш, автомобилда шаҳар ичига кирмаслик зарур. Акс ҳолда вазият бундан ҳам ёмонлашади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг