ДХХ томонидан Пахтачи туманидаги фуқарога 474,7 грамм қуйма олтинни 287 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ҳибсга олинди. Экпертиза хулосасига кўра, рангли металлнинг 469,5 грамми «999,9» пробали соф олтин бўлган. Ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Марказий банк 31 октябрь кунги долларнинг расмий курсини 11 180,48 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича Фишер номидаги жаҳон чемпионатининг бронза медали учун кечган баҳсда тўртинчи ўринни эгаллади. У Магнус Карлсенга имкониятни бой бериб қўйди.
ИИВнинг жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритиш борасидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳужжат билан, маҳкумларниинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиши учун интернетдан фойдаланиши мумкин бўлади.
«Насаф» уч карра Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди ва бу кўрсаткич бўйича «Навбаҳор» билан тенглашиб олди. Ушбу жамоалар айни вақтда Ўзбекистон Суперлигасида ҳам чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бўлиб турибди.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финалида америкалик Хикару Накамурага имкониятни бой берди. Эндиликда ўзбекистонлик шахматчи турнирда учинчи ўрин учун Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб боради.
Россия Украина портларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш келишувидаги иштирокини тўхтатгани, украиналик ҳарбийлар британиялик мутахассислар иштирокида «дон йўлаги»ни қўриқлаётган Россия кемаларига ҳужум қилганини маълум қилди. Британия Мудофаа вазирлиги бу иддаони ёлғон деб атади.
Тошкент вилоятида қиймати 26 млн сўмдан ортиқ 100 ва 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни муомалага чиқаришда гумонланган шахслар қўлга олинди. Уларнинг пулларни Бўстонлиқдаги ижарага олган дала ҳовлисида тайёрлагани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчаси реконструкциядан кейин пиёдалар учун ноқулай ва хавфли бўлиб қолди. Натижада аравачали ота-оналар ва қариялар қатнов қисмидан кесиб ўтишга мажбур бўляпти. Ваъда қилинган тирбандликлар ҳам йўқолмаган. «Газета.uz» фуқароларнинг ўзгаришлар ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида содир бўлган тиқилинчда энг камида 153 киши ҳалок бўлгани муносабати билан Жанубий Корея президентига таъзия йўллади. Ўзбекистон ТИВ ҳодиса сабаб яна бир ўзбекистонлик жароҳат билан шифохонага ётқизилганини маълум қилди.
Ўзини ўзи банд қилганлар рўйхати кенгаяди, энди «коробка» уйлар учун ҳам субсидия берилади, шифокорлар етишмаган ҳудудларда талабалар ишга олинади, кўп квартирали уйлардаги умумий майдонга қўшимча объект қуриш тақиқланади, ёшларга компьютер хариди учун кредит берилади — 1 ноябрдан нималар ўзгаради?
Ёзувчи Хуршид Даврон 1989 йилда икки тиллиликка қарши шундай деганди: «Маърифатли сиёсатчи ўз халқини алдаш йўлидан бормайди. У алданган халқ қалбида фақат қаҳр-ғазаб тўпланишини, ишончи топталган халқда олдга ҳаракат қилиш завқи сўниб боришини, унинг ижодкорлик қуввати сусайишини билади».
Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Мамлакат умумий рўйхатда Хитой, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдирди.
Ургутда катта тезликда ҳаракатланаётган Lacetti йўлнинг қатнов қисмида кетаётган 4 пиёдани уриб юборди. Оқибатда улардан 2 нафари шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Жанубий Корея пойтахти Сеул марказида Хеллоуин байрамини нишонлаш вақтида юз берган тиқилинч оқибатида 151 киши ҳалок бўлди, 82 нафари жароҳатланди. Ҳалок бўлганлар орасида 19 нафар хорижлик, жумладан, камида бир нафар ўзбекистонлик ҳам борлиги аниқланди.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси қабул қилинди. 1995 йилдаги биринчи таҳриридан фарқли равишда, унда мажбурий меҳнатни тақиқлаш, ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслик кабилар асосий принцип этиб белгиланди. Давлат эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.
Президентнинг у ёки бу ҳудудга ташрифидан олдин, у ҳақиқий ҳолатни жуда яхши билишини таъкидлаб, буни қилмасликка чақирган бўлсада, кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилади. Ушбу амалиёт ҳануз давом этмоқда. «Газета.uz» Учтепа тумани президентнинг ташрифига қандай тайёргарлик кўрганини кузатди.
Ўзбекистонда октябрь ойининг ўрталарида кетма-кет 5 кун ҳеч кимда коронавирус аниқланмаганди. Бироқ ой охирларига келиб, расмий статистикада жонланиш қайд этилди. Жумладан, 26 октябрдан бери кунлик ковидга чалинганлар сони 20 нафардан ошиб кетди.
Бўстонлиқ туманида икки шахс вақтинча фойдаланиш учун ажратилган боғнинг 11,4 гектар ерини бошқа бир фуқарога 550 000 долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Улар келишилган пулдан 50 минг долларини Тошкент шаҳрида олишганда қўлга тушди.
«20−30 йилларда саводсизликни тугатиш ҳаракати бўлган эди. Ҳозир саводсизликка қарши кураш лозим бўлиб қолди». Тоҳир Маликнинг 33 йил аввалги ушбу сўзлари бугун ҳам долзарблигини асло йўқотмаган. У Америкадан келиб ўзбек тилини ўрганишаётгани, биз эса томошабин бўлиб турганимизни ҳам қайд этганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг